Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
120' |
|
Ўйин якунига кетди. Қизиқ кечган ўйинда "Реал" ғалаба қозонди ва клублар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. |
116' |
|
ВУУУУҲ! Мората! Альваро жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячи жамоасини голдан қутқариб қолди! |
115' |
|
"Реал" ижросидаги бурчак тўпи хавфли чиқмади |
112' |
|
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Криштиану Роналду ўрнига Альваро Мората тушди. |
109' |
|
"Кашима" бурчак тўпини ўйинга киритиди. Хавфли вазият юзага келмади |
108' |
|
"Реал"да яна ўзгариш: Серхио Рамос ўрнига Начо туширилди. |
106' |
|
"Реал"да ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Матео Ковачич тушди. |
106' |
|
Тўртинчи бўлим бошланди |
105' |
|
Учинчи бўлим якунланди. Яна 15 дақиқа... |
104' |
|
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 4:2! "Реал" ўйин тақдирини амалда ҳал қилмоқда!
|
102' |
|
Даниэль Карвахаль сариқ карточка олди |
101' |
|
ВУУУУУУҲ! Юма Сузуки баланд сакради ва "Реал" дарвозаси томон бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди! |
100' |
|
Каземиро сариқ карточка олди |
98' |
|
ГОООООООЛ! Криштиану Роналду, 3:2! "Мадрид"нинг чиройли ҳужумини португалиялик футболчи аниқ зарба билан голга айлантирди! |
95' |
|
Фабрисио Мессиас жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Навас зарбани қайтарди. |
93' |
|
Фабрисио Мессиас сариқ карточка олди |
91' |
|
Учинчи бўлимга старт берилди. |
90+3' |
|
Ўйиннинг асосий вақти якунига етди — 2:2. Ғолиб номи аниқланмади. Энди навбат қўшимча бўлимларга берилади. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
90' |
|
"Кашима" ўйинга киритган бурчак тўпини мадридликлар қайтаришди |
89' |
|
Му Каназаки дарвоза маркази бўйлаб зарба берди. Тўп Навасдан майдонни тарк этди. |
88' |
|
Вуууҳ! Фабрисио Мессиас олис масофадан хавфли зарба йўллади. Тўсин остига бораётган тўпни Кейлор Навас тўсин устидан ошириб юборди. |
86' |
|
Бензема бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
83' |
|
Мадрид бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
82' |
|
Ажойиб сэйв! Криштиану Роналду жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвоза маркази бўйлаб зарба берди. Дарвозабон жамоасини голдан қутқайрди! |
81' |
|
"Реал"да ўзгариш: Лукас Васкес ўрнига Иско майдонга тушди. |
80' |
|
Вууууҳ! Роналду! Криштиану жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
73' |
|
Роналду дарвозани ишғол қилди, аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади. |
73' |
|
Вууууҳ! Ажойиб сэйв! Карим Бензема йўллаган зарба натижасида тўп дарвоза бурчагига йўл олаётганди. "Кашима" дарвозабони зарбани қайтарди. |
72' |
|
Ясуши Эндо узоқ масофадан аниқ зарба берди. Кейлор Навас хавфни бартараф этди. |
69' |
|
"Реал" дарвозабони Навас жарима майдончасини тарк этди ва тўпни тепиб юборишга улгурди, аммо Рамос билан урилиб кетди. Серхио жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. |
67' |
|
"Кашима"да ўзгариш: Огасавара ўрнига Фабрисио Мессиас тушди |
64' |
|
Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Японлар тўпни қайтаришди |
61' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос тўпни қабул қилди, аммо муваффақиятли зарба бера олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
60' |
|
ГОООООООЛ! Криштиану Роналду, 2:2! Португалиялик футболчи пенальтидан ҳисобни тенглаштирди |
59' |
|
Ямамото сариқ карточка билан жазоланди |
59' |
|
"Кашима" дарвозаси томон пенальти! Шуто Ямамото ўз жарима майдончаси ичида фол ишлатди |
55' |
|
Серхио Рамос (Реал) сариқ карточка олди |
54' |
|
"Реал" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
52' |
|
ГООООООООЛ! "Кашима Антлерс" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Яна ўша Шибасаки Кейлор Навасни доғда қолдирди |
50' |
|
Японлар ҳужум ташкил қилишди ва бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан етказилган узатмани мадридликлар қайтаришди |
49' |
|
Навбатдаги бурчакдан етказилган узатмага Серхио Рамос бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
47' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Согахата тўпни эгаллаб олди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. |
43' |
|
ГОООООООЛ! Гаку Шибасаки, 1:1! Япониялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди ва Навасни доғда қолдирди |
38' |
|
Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди |
32' |
|
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
29' |
|
Рафаэль Варан 11 метрли нуқта устидан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
27' |
|
Вууууууҳ! Карим Бензема йўллаган тўп дарвоза бурчагига кираётганди, аммо рақиб дарвозабони зарбани қайтарди! |
24' |
|
Каземиронинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасидан кейин тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
18' |
|
Тони Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
14' |
|
Лукас Васкес жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
13' |
|
"Кашима" футболчилари аста-секин олдинга ўтишмоқда |
9' |
|
ГОООООООЛ! КАрим Бензема, 1:0! Мезбонлар жарима майдончасига етказилган узатма ҳимоячиларнинг оёғида Бенземага келди ва франциялик футболчи яқини масофадан дарвозани ишғол қилди. |
4' |
|
Илк дақиқалардан "Реал" олдинга ташланмоқда. Японлар бугун қарши ҳужумда ўйнаш ниятида эканини яшришимаяпти |
0' |
|
Клублар ўртасида жаҳон чемпионати. "Реал Мадрид" ва "Кашима Антлерс" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |