Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+1' |
|
Ўйин якунланди. "Локомотив" - "Олмалиқ" 4:0. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
87' |
|
Томонлар бир мартадан яхши имкониятларпдан фойдалана олишмади |
80' |
|
ВУУУУҲ! Дилшод Жўраев 25 метрлардан зарба йўллади. Нақ тўққизликка бораётган тўпни Нестеров дарвоза юқорисига кўтариб юборди |
79' |
|
Мирзаевнинг узатмасидан кейин Садриддин Абдуллаев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Шквирин тўпни эгаллади |
77' |
|
"Олмалиқ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф йўқ |
73' |
|
"Локо"да ўзгариш: Икром Алибоев ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди |
72' |
|
Олмалиқликлар жарима зарбасини тепишди. Ноаниқ |
68' |
|
Диёр Туроповга сариқ карточка |
66' |
|
"Локомотив"да ўзгариш бўлди. Сервер Жепаров ўрнига Садриддин Абдуллаев тушди |
65' |
|
ГОООООЛ! Сервер Жепаров, 4:0! Сервер 11 метрли зарбани енгилгина марказ бўйлаб тепди. Никита Шквирин ёнга ташланиб, кейин тўпни қайтаришга ҳаракат қилди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтишга улгурди |
65' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Олмалиқ" дарвозасига! |
63' |
|
Вуууҳ! Мирзаев Дониёр Усмоновни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчи тўпга бироз ета олмади. Шквирининнг ўғли тўпни эгаллаб олди |
61' |
|
"Локомотив"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов тушди |
59' |
|
Фарҳод Тожиев дарвозани ишғол қилди, аммо у қанотдан етказилган узатмани қабул қилиш чоғида Прохоровни қўли билан итариб юборгани учун гол инобатга олинмади |
57' |
|
Павленко тўп учун курашда Прохоровдан устун келди ва яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Никита "Локомотив" жарима майдончаси ичида ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда, ҳимоячиларни алдашга қарор қилди. Унинг узатмасидан кейин тўп Тожиевгача етиб келмади |
54' |
|
Вууууҳ! Сервернинг узатмасидан кейин Алибоев рақиб жарима майдончасига кирди ва нариги қанотдан очилган Бикмаев томон узатма берди. Гоголь тўпни майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди |
54' |
|
Арсланмурот Аманов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Нестеров тўпни эгаллади |
51' |
|
Ислом Иномов огоҳлантирилди. |
47' |
|
Дониёр Исмоилов майдон марказидан олдинга қараб юрди ва олис масофадан зарба йўллади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. "Локомотив" - "Олмалиқ" 3:0. Танаффус |
45' |
|
БИринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
44' |
|
"Олмалиқ" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Жўраев жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Нестеров тўшпни эгаллади |
42' |
|
Бикмаев жарима майдончаси ичида яккама якка вазиятда зарба йўллади. ОФсайд |
41' |
|
Вуууууҳ! Шоаҳмедов ва Бикмаев икки марта девор ўйнаб, меҳмонлар жарима майдончаси яқинига етиб боришди. Санжарнинг зарбасидан кейин тўп ддарвоза устидан ўтиб кетди |
40' |
|
Жепаровнинг узатмасидан кейин тўп олис устун ёнгинасида турган Мирзаевгача етиб борди. Сардор буни кутмаганди шекилли, тўпни дарвозага аниқ бура олмади |
39' |
|
"Олмалиқ" ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов огоҳлантирилди. Мустафоев ўнг қанотдан узатма бераётганида ҳимоячи тўпни қўли билан қайтарди. Жарима майдончаси ўнг томонидан жарима тўпи |
38' |
|
Дилшод Жўраев олис масофадан зарба йўллади. ноаниқ |
37' |
|
Мезбонларда яхши имконият! Жепаровнинг узатмасидан кейин Шоаҳмедов жарима майдончасига кирди ва олис устун томонда очилган Мирзаев узатма берди. Сардорнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Файзиевнинг зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди |
35' |
|
Сервер 22 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
31' |
|
Мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Мирзаев чап қанотдан узатма берди. Марат Бикмаев тўпга ета олмади |
27' |
|
"Олмалиқ"да ўзгариш: Муҳаммад Исаев ўрнига Дилшод Жўраев тушди |
24' |
|
Фарҳод Тожиев жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчак остида ноаниқ зарба берди |
22' |
|
Дастлабки 16 дақиқа ичида 3та гол уриб олганига қарамай, устунлик тўлалигача темирйўлчилар томонида |
19' |
|
Вуҳ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ҳимоячига тегиб қайтди тўп |
16' |
|
ГООООООЛ! Марат Бикмаев, 3:0! Прохоровнинг узатмасидан кейин Жепаров ўнг томондан олмалиқликлар жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза олдига узатма берди. Бикмаев дарвозанинг бўш қисмини осонгина ишғол қилди |
9' |
|
ГОООООООЛ! Икром Алибоев, 2:0! Мустафоев чап қанотдан ерлатиб етказган узатмани Икром Алибоев 13 метрлардан чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! |
7' |
|
Олмалиқликларнинг ҳужумлари бесамар якунланди |
5' |
|
ГОООООООЛ! Марат Бикмаев, 1:0! Сервер Жепаров жарима тўпини ўйинга киритди. Марат бош билан дарвозани ишғол қилди! |
' |
|
Диққат! "Локомотив" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги Олий лиганинг 7-тур ўйинига старт берилди |