Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кахи Махарадзе: «Ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб қўйдик»

Амалдаги мамлакат чемпиони «Пахтакор» 24-миллий чемпионат стартида муҳим икки очкодан маҳрум бўлди. Самвел Бабаян шогирдлари ўз майдонларида «Олмалиқ» билан кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолишди. Ўша учрашув якунига етганидан кейин мезбонлар сардори Кахи Махарадзедан интервью олдик.

- Кахи, мавсумни бироз омадсиз бошладинглар. «Олмалиқ» билан кечган ўйинда қимматли икки очко бой берилди. Нима деб ўйлайсиз, «Пахтакор»га омад кулиб боқдими ёки...?

- Билмадим, балки бизга омад кулиб боққандир. Очиғини айтиш керак, учрашув дурангга мос ва хос бўлди.

- Натижани кутилмаган дейиш мумкинми?

- Тўғри, биз амалдаги чемпионмиз. Лекин ўша куни меҳмонлар жуда кучли ўйин намойиш этишди. Клуб таркибида тажрибали ва номдор футболчилар етарли. Мавсумлар оралиғида жамоа сафига ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурган ўйинчилар жалб этилишди. Агар олмалиқликлар шу зайлда ўйнашда давом этишса, шубҳасиз, мавсум кашфиётига айланишади. Сов­ринли ўринлар учун курашадиган клубларга муносиб қаршилик кўрсата олишади.

- «Локомотив» ҳам илк турда икки очко йўқотди...

- Биласизми, менга бунинг умуман қизиғи йўқ. Биз ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз ва қайғуришимиз керак. Бу олдимиздаги энг муҳим вазифа.

- Лекин «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоалари «Пахтакор»га чемпионлик унвони учун курашда асосий рақиб ҳисобланишади.

- Тўғрику-я, лекин биз аввал ўзимиз ғалаба қозонишимиз керак. Биринчи галда йўқотган ўйинимизни топиб олишимиз лозим. Ўтган йилги юқори спорт формамизга чиқиб олмасак, кейин қийин бўлади. Ўйлайманки, бу кунлар яқин. Ҳали хулоса чиқаришга бор. Эндигина 1-тур ортда қолди, олдинда яна 29та тур бор.

- «Пахтакор» футболчиларига нима етишмаяпти, деб ўйлайсиз?

- Назаримда, ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб қўйдик. Айнан шунинг устида ишлаяпмиз. Тез кунларда ҳаммаси ўз жойига тушади.

- Олдинда клубингизни ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган ўта муҳим баҳс кутиб турибди. «Ал-Айн» мағлуб этилса, жамоангизда «плей-офф» босқичига чиқиш учун яхшигина имконият юзага келади. Бўлажак ўйинга қандай тайёргарлик кўряпсизлар?

- Бугундан (суҳбат шанба 14 март куни уюштирилган, - муал.) бевосита «Ал-Айн»га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни бошладик. Барчамиз ушбу ўйиннинг аҳамиятини билиб турибмиз. Айнан БАА клубига қарши кечадиган баҳсда «Олмалиқ» ва «Локомотив» жамоалари билан бўлган учрашувлардаги натижа тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз.

- «Ал-Айн» иштирокидаги ўйинларни кўриб, муҳокама қилдингларми? Рақибнинг кучли томони бу - легионерларими?

- Ҳали кўрмадик. Лекин клуб таркибида кучли футболчилар талайгина. Ҳа, таъкидлаганингиздек, асосий кучи бу - легионерлар. Асамоа Гьян, Мирослав Стох, Кембо Экоко ва майдон марказида 10-рақам остида ўйнайдиган амирлик футболчи (Умар Абдулраҳмон назарда тутиляпти, - муал.) жуда ҳам кучли. Айнан шу ўйинчилар «Ал-Айн»нинг ўйинларида муҳим роль ўйнашади. Таъкидлаш жоизки, айнан шу клуб гуруҳимиздаги энг кучлиси.

- Кахи, сиз Грузия терма жамоасига таклиф этилдингиз. Бу чорлов сиз учун кутилмаганда бўлдими?

- Ҳалигача бунга ишонмаяпман. Ҳар бир футболчи терма жамоанинг баҳслари яқинлашгани сари бош мураббий томонидан бўладиган таклифни кутади. Мен ҳам буни кутаётгандим ва мана нав­батдаги йиғинга чақиришди. Бундан жуда ҳам хурсандман.

- Терма жамоангиз 29 март куни Тбилисида амалдаги жаҳон чемпиони - Германия термасига қарши майдонга тушади. Ўша учрашувдан нималарни кутяпсиз?...

- Ундан аввал 25 март куни Мальта терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ўша ўйин айнан немисларга қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Германия термаси яна қачон Грузияга келади, очиғи, билмадим. Майдонга чиқиб, натижа қандай бўлишидан қатъий назар, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш керак. Евро-2016 саралаш босқичидан ўрин олган ушбу баҳсни барча қатори мен ҳам орзиқиб кутяпман. Бунинг учун эса аввал 23 талик рўйхатдан жой олиш керак. Кенгайтирилган таркибда 29 нафар футболчи бор.

- Қачон Тбилисига жўнаб кетасиз?

- Билмадим. Лекин 23 март куни Тбилисида бўлишим керак. Шу куни йиғин бошланади.

- Грузия терма жамоасининг бугунги кундаги таркиби ҳақида нима дея оласиз?

- Таркибдаги ўйинчиларнинг деярли барчаси легионерлар. Энг муҳими, жамоавий ўйинни намойиш этиш. Рақибнинг ким бўлиши муҳим эмас. Ютқазмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шунинг учун, биринчи навбатда руҳий жиҳатдан бўлажак учрашувга тайёргарлик кўриш лозим.

- Бош мураббий Кахабер Цхададзе билан муносабатларингиз қандай?

- Кахабер билан бир пайтлари бир жамоада ўйнаганмиз. Кейин Тбилисининг «Динамо» клубида тўп сурган пайтимда эса у жамоа бош мураббийи бўлган. Ўшанда иккаламиз Грузия чемпионлигини қўлга киритган эдик. Бугунги кунда Кахабер терма жамоамизнинг бош мураббийи. У кучли мутахассис ва ҳаётда ҳам яхши инсон.

Киритилди: 19.03.2015 21:25. Ўқилди: 4822 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.