Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” – “Пахтакор”. Превью

Жорий мавсум иккинчи даврасини муваффақиятли давом эттираётган “Насаф” жамоамиз навбатдаги 19-тур учрашувини ўз майдонида “Пахтакор”га қарши ўтказади. Учрашув 19 август жума куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

 

Ўзаро учрашувлар тарихи

 

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, шу пайтгача улар 39 марта ўзаро куч синашганлар. Шулардан 22тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 10та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Қолган 7 учрашувда “аждарлар” ғалаба нашидасини суришган.  Тўплар нисбати эса 56-29ни ташкил қилмоқда.

 

Жамоалар ўзаро учрашувларда бир хил, яъни 4:0 - йирик ҳисобдаги ғалабаларини нишонлашган. Биринчи даврадаги Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда мазкур жамоалар 1:1 дуранг ўйнашган.

 

Қаршида ўтказилган учрашувлар

 

Ушбу жамоалар Қаршида 19 марта туқнаш келишган. Шуларнинг 6тасида “Насаф” жамоаси ғалаба қозонган, “Пахтакор” ҳам 6 марта ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда муроса кўчаси танланган.

 

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

 

Иккинчи давранинг ўтган 3та турида “Насаф” жамоаси ғалабасини нишонлади. “Пахтакор” эса 1та мағлубият ва иккита дуранг натижани қайд этган. 18-турдан кейин жамоамиз 37 очко билан турнир жадвалини 3-поғонасида бормоқда, “Пахтакор” жамоаси эса 29 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди.

 

“Пахтакор” таркибидаги йўқотиш

 

“Пахтакор” жамоаси Қаршига битта йўқотиш билан ташриф буюради, жамоанинг ҳимоячиси – Даврон Ҳошимов ўтган турда қизил карточка олган ва у жамоамиз билан бўладиган учрашувни ўтказиб юборишга мажбур. “Насаф”да эса бундай йўқотиш йўқ.

 

 

Бўлажак  учрашув ва ҳакамлар

 

ЎзПФЛ 19-тур. 19.08.2016.

“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)

 “Марказий” стадион. 20:00да

 

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Снетков (Токент вил.), Владлен Лушин (Гулистон)

Захира ҳаками: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. М. Черников.

 

Учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги учинчи ўйинни бошқаради.

 

Мухлислар ҳақида

 

“Насаф” жамоамиз иккинчи давранинг ўтган уч учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Жамоамизнинг қўлга киритган ғалабаларида мухлисларнинг ҳам ҳиссалари жуда катта. Шуниси диққатга сазоворки, клубимиз мухлислари жамоамизнинг барча учрашувларида фаол қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Умид қиламизки, бу сафар ҳам шундай бўлади. Зеро, “Насаф” ўз мухлислари учун ўйнайди!

 

Шундай экан, барча жамоамиз мухлисларини ҳар қачонгидан фаол бўлишларини ва “Марказий” стадионимизга ташриф буюриб, чиройли ишқибозлик қилишларига таклиф этиб қоламиз.

 

Келинг, ҳаммаларингиз номингиздан ушбу қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашувда “Насаф” жамоамиз футболчиларига омадлар тилаб қоламиз!

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Киритилди: 16.08.2016 11:16. Ўқилди: 5709 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.