Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бемаъни «етимлик»

Футболимизда одат дейишга тил бормайдиган бемаъни бир қилиқ бор: «тап» этиб клуб ташкил қилинади‑да унга жарангдор ном қидирилади. Кейин лақаб танланади: бўрилар, тулкилар, шоқоллар, сичқонлар, яна бир балолар. Кўпчилик клублар нима учун, ким учун очилганини ҳам мавҳумдай. Қуйида шу ҳақда фикр билдирсак.

«Пахтакор», «Бунёдкор» ёки «Локомотив» ўзаро ўйнаб қолса, ваҳиманинг каттаси бошланади: «пойтахт дербиси». Эй, жўра, қанақа дерби? Бу ўйинларнинг нимасини дерби дейсиз? Иккаласи ҳам бир ҳудуд шарафини ҳимоя қилади-ку! Пойтахтнинг учта етакчи жамоаси ўйинларига деярли бир хил мухлислар тушади. Жавоб берингларчи, ўртоқ клуб раҳбарлари, сизларга шаҳарнинг қайси қисми мухлислик қилсин? Қўпол қилиб айтганда, шаҳарни қанақасига бўлиб олгансиз?

Англиядаги дербиларни эсланг, Англияни қўйинг, Лондоннинг ўзини айтинг. Ҳар бир Лондон жамоаси шаҳарнинг махсус қисми номи билан аталади. Ўз-ўзидан бу жамоага ўша ҳудуднинг одамлари мухлислик қилади. Масалан, Тошкентда «Дархон» деган жамоа бўлсаю, у Ўзбекистон чемпионати доирасида «Эски шаҳар»ҳа қарши ўйнаса, мана буни дерби деса бўлади. Жамоа баъзалари ҳам айнан ўша ҳудудларда бўлса, клуб тарихи ҳам шу жой билан бевосита боғлиқ бўлса. Шундагина буни дерби дейиш мумкин. Жамоаларда эса анъана шаклланади. Бугун футболимизда «Пахтакор»дан бошқа анъанага эга жамоа йўқ!

Марказ Тошкент бўлгани учун мисолларни пойтахтдан келтирмоқдамиз. «Бунёдкор», «Локомотив», «Обод» жамоалари бутунлай мақсадсиздай кўринади менга. Ўйинларини кўриш учун ҳеч ким тушмайдиган жамоаларни қандай аташ мумкин? Бошқа шаҳарлик мухлисларнинг Осиё кубокларида қатнашаётган жамоаларимизга миллий чемпионат ўйинларида мухлислик қилишлари ғалати. Бу ҳали футбол анъанаси шаклланмаганидан далолат беради. «Бунёдкор»нинг либосларини кийиб олиб стадионда шу жамоага мухлислар қилаётган ёши катта мухлисларни кўрсам, ҳайрон қоламан. 79 йилдаги ҳалокатга гувоҳ бўлган одам қандай қилиб «Пахтакор»дан бошқа жамоага мухлислик қилиши мумкин?

Клублар мухлисларни оширишнинг сунъий йўлларини қидириб стадионларда лотерея ўйнатишди, машиналар қўйишди, чипталарни текин қилишди, лекин фойда бўлмади. Шу учун клуб очишдан аввал унинг қандай анъанага эга бўлиши ҳақида ҳам ўйлаб кўришса, тузук бўларди. Халқимиз футболни жудаям яхши кўради. Қишлоғимизда унинг номи билан аталадиган «Сочак» жамоаси очилди. Ҳеч қандай ҳомий, баъзи ҳолларда етарли захира ўйинчилари бўлмаса ҳам, жамоа иккинчи лигада ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда. Ўйинларни бутун қишлоқ интиқиб кутади, баҳслар қаерда кечмасин, тўпланиб боришади, клуб либосларини кийиб юришади. Жамоанинг кичиккина тарихи ва анъанаси бор. Катта жамоаларимиз Европа футболининг мана шу жиҳатларидан ўрнак олсалар, биз мухлислар бир қоп семиргандай бўлардик…

Ўткир Жалолхонов

Киритилди: 15.10.2016 07:31. Ўқилди: 9404 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.