Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзгариш вақти етиб келгандир ёҳуд Ўзбек клубларини ҳусусийлаштириш ҳақида

Ўтган ҳафта тарқаган хабарлар орасида энг катта шов-шув кўтаргани «Пахтакор» билан боғлиқ маълумотлар бўлди. Шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида бўлган клуб ниҳоят хусусийлаштирилиши ҳақидаги гаплар ҳамманинг ақлини шошириши турган гап.

Унинг ортидан «Пахтакор» стадиони қайта реконструкция бўлиши ҳақидагилари эса яна ҳам салмоқли. Аммо ҳозирча бу хабарлар ўз тасдиғини топмади. Биринчиси «Пахтакор» матбуот хизмати томонидан расман инкор этилган бўлса, иккинчиси ҳақида ҳозирча муносабат билдирилмади.

Бироқ халқимизда «Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди», деган нақл бор. Шундай экан, балки «Пахтакор» борасида қандайдир янгилик эшитиб қолармиз?! Лекин ҳозир айтмоқчи бўлганимиз фақат бу клуб атрофида бўлмайди.

Ҳозир ўзбек футболи шундай ҳолатдаки, ўзгаришлар қилиш вақти аллақачон келган. Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган клублар 25 йил муқаддам қандай иш тутган бўлса, ҳозир ҳам шундай давом этмоқда.

Уларнинг фаолияти тўлиғича ҳомийларга қарам. Айтишларича, ҳозирда олий лигада ўз кунини кўра оладиган фақат битта клуб бор -  «Обод». қолганлари эса, ҳатто молиявий жиҳатдан анча кучли кўрингани ҳам ҳомийлардан дарё­дек оқиб келаётган пул ўзани ўзгаргудек бўлса, йўқлик сари сингиб кетиши турган гап.

Ҳозир бу гаплар бироз ғалати эшитилиши мумкин, бироқ бир кун келиб ҳомийлар ҳам клубларга «еб кетар»га пул беришдан зерикмаслигига ким кафолат бера олади? Ахир миллиардлар ҳавога учиб кетаётганини ҳамма кўриб турибди. Клубларимиз ОЧЛда бирор марта ғолиб чиқа олмади, миллий терма жамоа эса ЖЧда иштирок этмади. Шундай экан, бу ҳолат қачонгача давом этади?

Ҳозир ўзбек футболи олдида учта йўл бор. Биринчиси, ҳеч нарсани ўзгартирмай худди шу тахлит давом этиш. Бироқ бу йўл аллақачон эскирган ва бесамар эканини кўриб турибмиз. Албатта, мана шу тизимни ислоҳ қилиб, янгича йўналишда давом эттириш мумкин. Буниси энди иккинчи йўл бўлади.

Аввал ҳам айтганмиз, ПФЛ ишини такомиллаштириб, ҳомийлардан тушаётган маблағ тўғридан-тўғри клублар ихтиёрига ўтмасдан, умумий қозонга ташланиб, кейин олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида тенг тақсимланиши адолатдан бўлар эди.

Бундай ҳолатда маблағнинг ярмини ёки бир қисмини чемпионатда эгаллаган ўрнига қараб мукофот тарзида тақсимлаш ҳам мумкин. Бу эса спорт принциплари ортишига сабаб бўлар эди. Модомики, чемпион бўлган жамоа молиявий жиҳатдан ҳеч қандай рағбат олмас экан, бу чемпионатни қандай қилиб профессионал, деб аташ мумкин?

Ҳозир қайсидир клуб бой ҳомийга эга ва ҳеч қийналмай миллиардларни сарфламоқда. Бошқалари эса овқат пулини ҳам тушира олмай ҳалак бўлиб юрибди.  Энди ўйлаб кўринг, мана шу тизим давом этавериши футболимиз ривожига хизмат қиладими?

Ҳомийлар бераётган пул айрим таъмагирлар тасарруфига ўтиб қолаётгани ҳақида ҳам эшитиб турамиз. Токи ўша пулларнинг ҳисобини сўрайдиган одам топилмас экан, бу ҳолат давом этаверса керак. Ҳисоботни эса пулни ўз чўнтагидан чиқараётган одамдан яхшироқ ҳеч ким уддалай олмайди. Айнан шу фактор ўз-ўзидан учинчи таклифни келтириб чиқаради.

Ўзбек футболида клубларни хусусийлаштириш йўлига ўтиш вақти келдими?

Бу ҳақда билмоқчи бўлсангиз мақола давомига ўтинг. Давоми

Киритилди: 21.04.2017 23:58. Ўқилди: 10004 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.