Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Равшан Ҳайдаров истеъфога чиқарилдими ёки «Пахтакор»нинг 17 кунлик аросати ҳақида

«Пахтакор»нинг кейинги тақдири қандай бўлади? Икки ҳафтадан зиёдроқ вақт давомида футбол мухлислари жавоб топишни истаган савол шу эди.

Самвел Бабаян 2002 йилдан бошлаб «Пахтакор»да турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2014 йили жамоа устозига айланиб (аниқроғи, ўзбек футболи тарихидаги янги лавозим — бош менежер бўлиб), уни мамлакат чемпионига айлантирган ва мавсум якунларига кўра, Ўзбекистонда йил мураббийи деб тан олинган.

2015 йилнинг июнида эса Миржалол Қосимов ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Айнан шу вақтдан бошлаб Бабаян расман «Пахтакор»га алоқадор эмас эди, бироқ футбол жамоатчилигининг қайд этишича, амалда клуб барибир собиқ бош менежерининг таъсири остида қолган.

31 март куни «Пахтакор» Муборакда «Машъал» клубига йирик — 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди (мавсум бошидан бери ўтказилган тўртинчи ўйиндаги иккинчи мағлубият). Бу эса клубда қандайдир ўзгаришларни амалга оширишга мажбур этди ва 6 апрель куни жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский ўз ўрнини Бабаяннинг миллий термадаги ёрдамчиси — Равшан Ҳайдаровга бўшатиб берди.

9 апрель куни «Пахтакор»ни миллиардер Алишер Усмонов қабул қилиб олиши мумкинлиги борасида дастлабки гап-сўзлар пайдо бўлди. Эртасига — 10 апрель куни Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Умид Аҳмаджоновнинг клубга бош директор бўлгани ҳақида хабарлар чиқди.

Орадан бир соат ўтгач, Умид Аҳмаджоновнинг ўзи «Пахтакор»да иш бошламаганини маълум қилди. Яна ярим соатдан кейин «Пахтакор» матбуот хизмати клуб ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини эълон қилиб, гап айнан қайси хабарлар ҳақида бораётганига аниқлик киритмади.

Амалда Умид Аҳмаджонов «Пахтакор»да 11 апрелданоқ иш бошлаганига қарамай, «Пахтакор» матбуот хизмати бу ҳақда икки ҳафтадан кейин маълумот берди. Бу орада клуб у ҳақда нотўғри ахборот берадиган нашрни судга бериши мумкинлигига ҳам шама қилди.

11 апрель куни «Пахтакор» Ўзбекистон кубоги доирасида Бухорода «Нурафшон» билан 120 дақиқа давомида 0:0 ўйнади. Пенальтилар сериясидагина Тошкент гранди тарозини ўз томонига оғдириб олди. Ваҳоланки, «Пахтакор» терма жамоага учдан ортиқ футболчи бергани учун ўйинни бошқа санага кўчиришга эришганди. Шунга қарамай, Биринчи лига клуби дарвозасига ўйиндан гол ура олмади.

14 апрель куни «Пахтакор» стадиони қайта реконструкция қилиниши мумкинлиги борасида хабар чиқди. Бунда стадион Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан реконструкция қилиниши айтилганди. Бироқ хабарни на «Пахтакор» ва на шаҳар ҳокимияти тасдиқлади.

Уч кундан сўнг — 17 апрель куни «Пахтакор»га Европа ва Бразилиядан бош мураббий изланаётгани ҳақида хабар чиқди. Бунда жамоа чиндан ҳам ўзгараётганига ишора қилинди.

15 апрель куни «Пахтакор» Ғузордан ҳам йирик мағлубият билан қайтганди — 0:3. Учрашувдан кейин Ҳайдаровнинг ўзи клуб футболчиларида бефарқлик бошланганини тан олди ва ўзгаришлар борасидаги саволларни инкор этмади.

21 апрель куни «Пахтакор» Тошкент дербисида ҳам имкониятни бой берди. «Локомотив»га қарши ўйин 1:2 ҳисобида якунига етди.

26 апрель куни «Пахтакор» клубдаги ўзгаришларни расман тан олди: Бобур Шодиев клубга вице-президент бўлгани, Умид Аҳмаджонов эса бош директор лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Бундан ташқари, бош мураббий Равшан Ҳайдаров ҳам истеъфога чиқарилиб, жамоани кейинги ўйинларга Жасур Абдураимов олиб тушиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

Айни вақтда, «Алишер Усмонов ‘Пахтакор’ни сотиб олибди», деган гап-сўзлар тасдиқланмади. Боиси, клубнинг расмий ахборотида Бобур Шодиевни вице-президент этиб Тошкент шаҳар ҳокими, яъни, «Пахтакор» клуби президенти тайинлагани билдирилган. 10 апрель кунги раддияда «Пахтакор» ФК масъулияти чекланган жамият ҳисобланиб, у 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида экани айтилган эди.

Клуб раҳбариятидаги сўнгги ўзгаришларга қадар (Самвел Бабаян «Пахтакор»да бош менежер бўлган даврлардан бери) Рустам Кўпайсинов бош директорлик қилиб келаётган эди, унинг ўрнини энди Умид Аҳмаджонов эгаллади. Шу вақтгача Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти сифатида фаолият кўрсатган Бобур Шодиевнинг «Пахтакор»га ташрифи эса Бабаяннинг клубга таъсирини бутунлай йўққа чиқариши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди.

Киритилди: 26.04.2017 17:42. Ўқилди: 8846 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.