Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қ.Асланов блогида: Хато қилиш ҳуқуқи ёхуд Жавоҳир “Пахтакор”га ўтиши керакми?

“Локомотив” ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев икки йил олдин ижара шартномаси асосида “Қўқон 1912” сафида ўйнаганди. Ажойиб ўйинлари орқали у қўқонликларнинг эътирофини қозонган, ҳамманинг ёқимтойига айланганди. Дриблинглари, тезлиги жуда зўр эди. Кейин “Локомотив” уни қайтариб олиб кетди.

Кеча “Қўқон”га қарши ўйинда Рўзиев асосий таркибда ҳаракат қилди. Менимча, Икром Алибоевнинг жароҳатдан энди тикланаётгани сабаб бўлса керак. Унинг ўйини у қадар кўзга ташланмади. Агар мен уни Қўқондаги фаолияти орқали билмаганимда, деярли эътибор бермасдим. Иккинчи таймда алмаштирилди. Айтдим-у, қўқонликлар ёқимтойи бўлганди деб, рост экан, ҳали ҳам эслашар экан, қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Худдики, бир пайтлар Мессига қиёсланган Қувондиқдан мана шу қарсакларгина қолгандек, туюлди менга.

Ҳозир қўқонлик бошқа футболчини – Жавоҳир Сидиқовни “Месси “дейишади. (йўқ, кулманг, бу лақаблар бутун қўқонликларнинг “барсачи” бўлиб, доимо жамоада Месси бўлиши кераклигидан эмас. “Реал” мухлислари бор шаҳарда, уларни кутилаётган чемпионлик билан табриклайман). Унинг услуби ҳам Қувондиққа ўхшаб кетади. Мен анчадан бери “Рўзиев – Сидиқов – Акрамов” учлиги жамоа ярим ҳимоясида кўришни орзу қилиб келаман, лекин бу амалга ошмайдиган ва бошқа мавзу. Майли.

 

Аввалги матбуот анжуманларининг бирида “Қўқон 1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов жамоа ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов ҳақида фикр билдирар экан, “агар Жавоҳир Сидиқов жамоани тарк этадиган бўлса, биз учун катта йўқотиш бўлади” деганди. Жамоанинг сўнгги ўйинларини кузатаётган мухлислар ва мутахассислар бу гапда жон борлигини жуда яхши билишади.

Мисол учун, “Қўқон 1912” нинг ушбу мавсумда мазмун жиҳатидан энг ёмон ўйини ўз майдонидаги “Пахтакор”га қарши учрашуви эди, менинг назаримда. 4-дақиқадаёқ ҳисобни очган мезбонлар ўйиннинг охиригача ташаббусни ўз қўлларига ололмагандилар, ҳужумларни ташкил қилиш, тўпни назорат қилиш борасида жиддий камчиликлар кўзга ташланганди. Сабаби ўша ўйинда Жавоҳир Сидиқов майдонга туша олмаган. Чунки 21 ёшли футболчи “Пахтакор” аъзоси ҳисобланади, ижара шартномасида футболчининг “Пахтакор”га қарши майдонга туша олмаслиги қайд этилганди. Аниқроғи, оғзаки шунга келишилган.

Ўша ижара шартномасида яна, “Пахтакор” агар истаса, Сидиқовни ўз сафига қайтариб олиш мумкинлиги ҳам кўзда тутилган. Катта эҳтимол билан, давралар оралиғидаги танаффусда шундай бўлади ҳам. Билишимча, бош мураббийини алмаштирган “Пахтакор” ижарадаги барча футболчиларни ўз сафига қайтариш ниятида экан. Шундоқ ҳам, биринчи даврада матбуот нигоҳига тез-тез тушиб турган Сидиқов “Пахтакор”нинг эътиборида экани шубҳасиз.

Мен бу ҳолатда на “Қўқон 1912” ни айблай олмайман – жамоа ўтган мавсумдаёқ етакчи ўйинчилардан бирига айланган Сидиқовни яна бир йилга олиб қолиш учун “Пахтакор”нинг ҳар қандай шартига кўнишга мажбур эди. “Пахтакор”да ҳеч қандай айб йўқ – мавсумни яхши бошлай олмаган ва янги мураббийни тайинлаган мураббий ўз футболчисидан фойдаланишга уриниши табиий ва мантиқий ҳолат. Жавоҳирда мутлақо айб йўқ – у майдонга тушмоқда ва ўзидан талаб қилинадиган ишни уддаламоқда – яхши ўйнамоқда.

Нима бўлдики, айбдор қидириб қолдинг, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Ҳа, шунақа парадокс, гўёки ҳеч кимнинг айби бўлмаган табиий бир вазиятда футболимиз яна бир истеъдодни йўқотиб қўйиши мумкин. Шундан хавотирдаман.

Мен Жавоҳир Сидиқовни илк бор икки йил олдин, “Қўқон” ва “Пахтакор” ўринбосарлари ўртасидаги ўйинда кўрганман. “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида ҳаракат қилган Сидиқов чиройли ўйини билан нафақат менда, стадионга ташриф буюрган жуда кўп мухлисларда ҳам илиқ таассурот қолдирганди. Техникаси, тезкорлиги, ўйин услуби билан Мессини ёдга соладиган бу ёш футболчига биров бефарқ қарай олмасди. Эртасига у асосий баҳсда ҳам захирадан майдонга тушди. Эътибор бердим, у қадар кўзга ташланмади, агар бир кун олдин унинг ўринбосарлар баҳсидаги ўйинларини кўрмаганимда, эртасигаёқ унутиб юборган бўлардим.

Хуллас, мана шу ўйинчи иккинчи даврада ўз клуби – “Пахтакор”га кетиши кутилмоқда. Менимча, катта эҳтимол билан, Сидиқов у ерда асосан захирада қолади. Ҳозиргидек кўп майдонга туша олмайди. Биринчи давра қаҳрамонларидан бири ҳақида иккинчи даврада кўп эшитмаймиз, назаримда.

Йўқ, мен Сидиқовнинг маҳоратига шубҳа қилмайман. Тўғри, “Пахтакор” таркиб жиҳатидан, савия жиҳатидан қўқонликлардан кучли бўлиши мумкин, жамоага эътибор кучайтирилмоқда, “Пахтакор” янада кучайиши аниқ. Тошкентликлар таркибида Сидиқовдан кучлироқ ярим ҳимоячилар борлигини ҳам биламан. Аммо гап бунда эмас.

Жавоҳир “Пахтакор” таркибида ҳам худди “Қўқон”даги ҳаракатларини амалга ошира олишига ишонаман. Лекин яна шуни аниқ айта оламанки, бундай имконият унда бўлмайди.

Биласизми, “хато қилиш ҳуқуқи” (русчада – право на ошибку) деган ҳолат бор. Бу тушунча футболда ҳам сезилади, нафақат юртимизда, бутун дунёда ҳам юзлаб иқтидорларнинг йўқолиб кетишида муҳим фактор деб ўйлайман буни. Тушунтираман.

Масалан, “Локомотив”га қарши ўйинда Жавоҳир уч вазиятда тўпни қулай вазиятда турган шеригига ошириш ўрнига ҳимоячини алдаб ўтишга ҳаракат қилди. Учала ҳаракат ҳам муваффақиятсиз чиқди. У тўртинчи марта ҳам шу ишни қилишга уринди ва бу сафар уддалади. Бешинчи вазиятда эса, яна ҳимоячини алдаб ўтишга қарор қилди, алдаб ўтди ва голли пасни амалга оширди.

“Пахтакор” у қадар узоқ эмас, Жавоҳир “Пахтакор“ сафида туриб ҳам, “Локомотив” ҳимоячисини алдаб ўтиб, голли пас узата олади. Лекин сизга савол бераман, Жавоҳирга ўша кечаги голли пасни амалга оширишга имкон яратган омил – унинг техникасими ёки унда “Қўқон” таркибида “хато қилиш ҳуқуқи”га мавжуд бўлганими? Менимча, иккинчиси, шундай эмасми?

Сидиқов “Пахтакор” сафида ўйнаб, рақиб ҳимоячисини алдаб ўтишга уриниши мумкин, лекин биринчи вазият муваффақиятсиз чиқса, иккинчи ҳолатда ундан тўпни шеригига оширишни талаб қилишади. Учинчи муваффақиятсизликни кечиришмайди. Йўқ, гап “Пахтакор”даги муҳит, савия бошқачароқ эканида эмас, гап “Пахтакор”да ҳам ўз юлдузлари, “хато қилиш ҳуқуқи”га эга бўлган футболчилари борлигидадир. Ҳар қандай жамоада бундай ҳуқуқ ҳаммага берилмайди, мувозанатни сақлаш учун фақат саноқли ўйинчиларгина бундай статусда бўладилар.

Бу табиий жараён. Ҳамма жойда шунақа. Европа ҳам. Ўша Неймарларни, Азарларни Неймар ва Азар қилиб турган жиҳат – уларнинг хато қилиш ҳуқуқларидир. “МЮ” ҳужумчиси Антони Марсиялни олинг. Ўтган мавсумда у ана шундай ҳуқуққа эга бўлган ягона футболчи эди. Натижада у жуда фойдали бўла олди, кўп гол урди. Моуриньо қўл остида эса, ҳозир Марсиял – етакчи юлдуз эмас, ундан ўша ҳуқуқ олиб қўйилган. Марсиял имкон қадар хато қилмасликка ҳаракат қилади, оқибатда у биз билган Марсиялга эмас, оддий футболчига айланади.

Европада Марсиял каби, хато қилиш ҳуқуқисиз бир тийинга қиммат футболчилар кўп. Улар бундайроқ жамоаларда порлайдилар, топ клубларга қарши ҳам ажойиб ҳаракатларни амалга ошира оладилар, зўр голлар урадилар. Аммо вақт ўтиб, топ клуб ўйинчисига айланганларида, талаб ўзгаргач, бошқа юлдузлар ичига тушиб қолгач, ўша ҳуқуқдан маҳрум бўладилар ва гўёки, савиялари тушиб кетгандек тасаввур уйғотади.

Жавоҳирнинг “Пахтакор”га ўтиши уни айнан ўша устунликдан маҳрум қилиши аниқ. Бусиз эса, Жавоҳир “жавоҳир” бўлмай қолади. Ўринбосарлар ўртасидаги қандайдир ёки ҳамма ўйинда яна ўзини кўрсатиши, стадионда ўтирган кимдир уни Мессига қиёслаши, бошқа кимдирнинг ёдида бир умрга қолиб кетиши мумкин, лекин эртасига захирадан майдонга тушганида, томошабинлар кўпроқ бўлади. Уларнинг хотирасида қолмайди у.

Қанийди, адашаётган бўлсам…

Қаҳрамон Асланов

Киритилди: 18.05.2017 15:44. Ўқилди: 8413 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.