Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўл олди

Бугун Ғузорда Ўзбекистон Кубоги-2017 нимчорак финалининг жавоб учрашувида, “Насаф” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳс юритди.

Бугун мезбонлар майдонда ишончли ва тартибли ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда кўпроқ тўп билан муомала қилиб, рақибни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилишди. “Пахтакор” жамоаси эса имкон бўлгандан олдинга ўтишга уринди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида жамоалар голга тортадиган хавфли вазиятлар яратишмади. Биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда стадионга ташриф буюрган футбол ишқибозлари, биринчи бўлимга нисбатан мутлақо бошқа ўйинга гувоҳ бўлишди. Энди майдондаги устунлик бутунлай мезбонлар томонида бўлди. Тўғри, иккинчи бўлим бошида “Пахтакор” жамоаси фаолроқ ҳаракат қилди. Аммо вақт ўтган сайин ўйин тизгини "Насаф" қўлига ўтди.

Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар натижасида, “Пахтакор” жамоаси ҳимоячилари хатоларга йўл қўя бошлашди. Қаршиликларнинг энг хавфли ҳужумларидан дастлабкиси 63-дақиқада содир бўлди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Дониёр Нарзуллаев майдоннинг ўнг қанотидан меҳмонлар жарима майдончасига кириб бориб, тўпни Баҳром Абдураҳимовга ошириб берди. Афсуски, бу вазиятда Абдураҳимов тўпга етиб кела олмади.

Учрашувдаги ҳисоб 64-дақиқага келиб, Баҳром Абдураҳимов томонидан очилди. У Драган Черан билан девор усулида ўйнади. Бу пайтда Драган Черан тўпни оёқлари орасидан Абдураҳимовга такрор ташлаб берди. Абдураҳимов эса Лобанов билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва тўпни бир зарба билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0. Ҳимоячилар бу вазиятда ҳатто бир муддат тўхтаб ҳам қолишди. Улар ўзларича сунъий равишда ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришмоқчи бўлишди. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳакам эса ўйинни тўхтатмади.

Бу голдан кейин мезбонларнинг ҳужумлари жуда кескин тус олди. Уларнинг ташкил этган ҳужумлари, “Пахтакор” жамоасининг ҳимоячиларини анча саросимага солиб қўйган эди. Аммо учрашувда ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Шундай қилиб, “Насаф” кубок нимчорагининг иккала учрашувида ҳам “Пахтакор”ни мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кубок чорак финалида қаршиликларга “Қўқон-1912” жамоаси рақиблик қилади.

 

Ўзбекистон Кубоги-2017. 1/8 финали жавоб учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) 1:0 (0:0). 3850 томошабин

30.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:30

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси -Навоийдан)

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

Гол: Баҳром Абдураҳимов, 64’-1:0.

Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (45.Бобир Абдухолиқов 70), 6.Азизжон Ғаниев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (14.Шароф Муҳитдинов 90+1), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов (38.Дониёржон Нарзуллаев 58), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Дилшод Хушбаков, 31.Сайдулло Раҳматов.

Пахтакор”: 12.Александр Лобанов, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Шерзод Каримов (20.Жасур Ҳакимов 71), 10.Жамшид Искандаров, 11.Игорь Сергеев, 17.Сухроб Нуруллаев (22.Жасур Яхшибоев 69), 21.Камолиддин Тожиев (с), 27.Достон Иброхимов (28.Станислав Андреев 46), 29.Владимир Козак, 34.Хушнудбек Авилов.

Захира: 16.Шохруҳ Раимов, 3.Хожиакбар Алижонов, 7.Азим Ахмедов.

Огоҳлантириш: Дониёржон Нарзуллаев 69 – Камолиддин Тожиев 16, Аднан Ораховац, 45+1, Акбаржон Исматуллаев 67. 

Дастлабки учрашув: “Пахтакор” – “Насаф” 0:3.

Киритилди: 31.05.2017 00:30. Ўқилди: 5666 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.