Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» ва «Бунёдкор»даги бир муамммо ҳақида

«Пахтакор» учун ҳозирги муаммолар анча илгари бошланган эди. «Бунёдкор»да эса жорий йилдан кўзга ташланди. Йўқ, мазкур ҳолатда гап мусобақа жадвали ҳақида кетмаяпти. Гарчи бу ҳам мақола мавзусига етарлича таъсир кўрсатса-да, биз айтмоқчи бўлаётган муаммо йўналиши бироз бошқача.

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» ҳозир Ўзбекистон чемпионати даражасида ўртамиёна клубга айланиб қолган. Аммо терма жамоага номзодларнинг аксарияти айнан шу клубларда тўп суради. Бу эса футболимизда парадоксал ҳолатни юзага келтирган - энг яхши футболчилар шу ерда, аммо натижа ўхшамаяпти. Шунга қарамай, ишонинг, Самвел Бабаян миллий жамоага, Равшан Ҳайдаров эса ёшлар термасига асосий футболчиларни барибир, «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан чақираверади. Чунки уларда бошқа вариант йўқ, айни вақтда олий лигада етакчилик қилиб турган клубларда халқаро тажрибага эга ўйинчилар деярли йўқ. Масъулият эса анча юқори.

Қолаверса, «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг олий лигадаги муваффақиятсиз иштирокини бошқа фактор билан боғлаш тўғрироқ бўларди. Албатта, бу шахсий фикр, аммо баъзан шундай туюладики, Жамшид Искандеров ва Владимир Козак «Пахтакор»да ўйнамасдан, 4-5 йил олдин кетганда ҳозир мутлақо бошқа Искандеров ва Козакни кўрган бўлармидик?! Улардаги иқтидор ўша вақтларда яққолроқ кўзга ташланарди, аммо йил ўтгани сари сўниб бормоқда. Искандеров ва Козакнинг бунда айби бўлиши мумкин, аммо ҳаммаси кучли футболчи эмас, балки Станислав Андреев ва Аднан Ораховац кабилар билан ёнма-ён тўп сурганига бориб тақалса-чи?! Ёдингизда бўлса, Одил Аҳмедов ҳам «Пахтакор»да ўтказган сўнгги мавсумида аввалгидек ўйнай олмаганди. Унинг омади келди, ўз вақтида хорижга кетди. Искандеров ва Козак эса...

«Бунёдкор» ҳам айни вақтда худди шундай муаммолар оғушида. Икки йил муқаддам бу клуб таркибида тўп сурган уч футболчи «Осиёнинг энг кучли ёш ўйинчиси» номига даъвогарлик қилганди. Эътибор беринг, бу ўринда гап дунёнинг энг йирик қитъасида энг иқтидорли бўлишга номзодлар ҳақида кетмоқда. Аммо ҳозир вазият қандай? «Қалдирғочлар» ОЧЛда гуруҳдан ҳам чиқа олишмаяпти, олий лигада эса 12-ўринда боришмоқда. Нима учун? Чунки «Бунёдкор»даги Осиёнинг ўша энг иқтидорли футболчилари ўсишдан тўхтаб қолишган. Бир вақтлари «Пахтакор»да бошланган муаммолар энди «Бунёдкор»га ҳам дахл қилмоқда.

Яқинда ҳар икки клуб бошқарувида ўзгаришлар кузатилди. Бунга сабаб кўрсатиш лозим бўлса, ҳеч иккиланмай юқоридаги муаммоларни келтирган бўлардик. Эски раҳбарият даврида «Пахтакор» ҳам, «Бунёдкор» ҳам бир жойда «қотиб» қолди. Деградация юзага келди, ривожланиш ўз ўрнини таназзулга бўшатиб берди. Оқибатда кўпчилик ишдан кетди. Бироқ йиллар давомида йиғилган муаммоларни биргина раҳбарият ва мураббий алмаштириш билан ҳал қилиш қийин. Агар ҳозир Жасур Абдураимов ўрнида Радулович, Миржалол Қосимов ўрнида эса Сколари ишлаганда ҳам натижа бундан яхши бўлмасди, балки. Хўш, энди нима қилиш лозим?

«Пахтакор» таркибида бугунги кунда икки легионер бор ва ҳар иккиси ҳам ҳимояда тўп суради. Уларнинг савияси ҳақида эса индамай турган маъқул. Шундоқ ҳам маълум. Бизни қизиқтиргани, ҳужум ва ярим ҳимояда шунча муаммо тургани ҳолда, маҳаллий футболчиларга қараганда кўпроқ маош оладиган легионерларнинг нима сабабдан айнан ҳимояда тўп суришидир. Боз устига, уларнинг ҳар доим ҳам асосий таркибда кўриниш беравермаслиги яна саволлар келтириб чиқариши турган гап.

«Бунёдкор» ўтган мавсум Сато Минори, ундан аввалроқ эса Шакер Зуаги билан хайрлашди. Одатда, ҳар қандай клуб кетган футболчи ўрнига кучлироғини олиб келишга интилади. Зуаги ва Минори «Бунёдкор»га Лушандан олдинроқ келганди. Афсуски, ўтган давр мобайнида «қалдирғочлар» сафида улардан кучлироғини кўрмадик. Хўш, айб кимда? Жавобга ҳожат йўқ. Ҳайтовур, Сардор Рашидов ўз вақтида «Бунёдкор»дан кетди, акс ҳолда, ҳозир шунчаки ўртамиёна футболчилардан бири бўларди, холос. Достонбек Ҳамдамовнинг бугунги ҳолати бунга яққол мисол. Ё кетиш керак ёки...

Айни пайт «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг олдида икки йўл бор: клублар ниҳоят, ривожланиш йўлини аниқлаб олиши лозим. Ё дарҳақиқат, бир бош баланд турадиган легионерларни жалб этиб, таркибни кучайтиради ёки кучли футболчиларга хориждан тушадиган таклифни рад этишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўради. Зеро кучли ўнлик учун бундайроқ футболчилар билан ҳам курашса бўлади. Иқтидорларни ушлаб туришдан нима наф?

Икки клубнинг ҳам муаммоси бир, аслида. Улар қай тахлит ҳал қилиниши ва жамоа келажаги қандай бўлиши эса яқинда бошланадиган трансфер мавсумида ойдинлашиши лозим. «Пахтакор» ва «Бунёдкор»даги ўзгаришлар ҳақида кўп гапирилди, аммо асл ўзгаришлар ҳали олдинда. Кутиб туринг, Ўзбекистон чемпионатида яна кўплаб қизиқарли воқеалар кузатилади. Ҳар ҳолда, шундай бўлишига ишонгимиз келади.

АБДУЛЛОҲ

Киритилди: 05.06.2017 16:31. Ўқилди: 7424 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.