Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қанча маош олади?

Апрель ойида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси акцияларини миллиардер Алишер Усмонов сотиб олгани ҳақида хабар тарқалганди.

Бироқ кейинчалик бу хабар “Пахтакор” раҳбарияти томонидан инкор этилганди. Аммо жамоада сўнгги ойларда бўлаётган янгиликлар клуб ҳиссадорлари орасида янги фигураларнинг пайдо бўлганини кўрсатмоқда. Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони қайта таъмирланиши, тўла футболга мосланиши ҳақидаги хабар ортидан Шота Арвеладзенинг клуб билан икки йиллик шартнома имзолагани эълон қилинди. “Пахтакор” жамоасидан Самвел Бабаяннинг кетишининг ўзи катта янгилик ва бу ҳолат раҳбариятдаги ўзгаришларнинг яққол исботи бўла олади. Шотанинг келиши эса Ўзбек футболига катта сармоя кирганини кўрсатмоқда. Чунки: 2015 йил ёзида Туркиянинг “Трабзонспор” клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган Шота Арвеладзенинг йиллик маоши 1 миллион 200 минг евро этиб белгиланганди. Ўтган йилнинг ёзида эса Исроилнинг “Маккаби” (Тел-Авив) жамоаси билан шартномага имзо чеккан Шота бир йилга 800 минг евро олиши эълон қилинганди. Энди, ўйлаб кўрайлик, биздан анча кучли лигалардан талаб етарли бўлган ва “Пахтакор”дан анча кучли клубларда йилига энг камида 1 миллион доллардан шартнома имзолаган Шота ундан камига Ўзбекистонга келадими? Ортидан навбатдаги савол туғилади: Йилига мураббийга шунча тўлаган “Пахтакор” мавжуд футболчилари билан ундан натижа талаб қила оладими? Демак, навбатда йирик трансферлар! Бу ҳам ўз навбатида навбатдаги миллионлаб долларларни ташкил этади. Хўш, бу харажатларни амалга ошираётган Алишер Усмоновми? Агар Усмонов бўлмаса, ўзбек футболига бундай катта сармоя киритаётган ким? “Пахтакор” буни қачон очиқлаб беради? Футболимизга бироз ойдинлик киритиш даври келгани аён бўлиб қолди.

Киритилди: 08.06.2017 11:25. Ўқилди: 20841 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.