Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

С.Бабаян: «Бугун футболчилар ҳам, ҳакамлар ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди»

«Сўғдиёна» - «Пахтакор» (0:1) учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида дастлаб «Пахтакор» жамоаси бош менежери С.Бабаян қатнашди.

— “Бугун бу ерда футбол бўлди деб айта олмайман, сабаби майдоннинг аҳволи ҳар иккала жамоа футболчиларига етарлича ташвиш туғдирди. Менимча жамоа раҳбарияти майдон сифатига жиддийроқ эътибор қаратиши лозим. Бугунги ғалабадан қониқиш ҳосил қилмадим. Биринчидан, ўйиннинг сифатидан қониқмадим, иккинчидан эса жудаям кўп вазиятларда ҳужумчиларимизда шижоат етишмади. Асосийси уч очкони қўлга киритдик ва энди фақат олдинга ҳаракат қиламиз. Яна бир бор қайтариб айтаман: бугунги ўйинга майдон сифати жиддий таъсир кўрсатди. Мен “Сўғдиёна”ни яхши биламан. Улар ҳужумда ажойиб ўйнашади. Биз мавсумолди тайёргарликларида ҳам улар билан учрашув ўтказгандик. “Сўғдиёна” ўзига хос ўйин кўрсатадиган жамоалардан бири. Менимча , “Сўғдиёна” бугун очко ола олмаганига майдоннинг сифати ҳам таъсир кўрсатди.

— Ҳакамнинг бугунги хатолари ҳақида, мураббий сифатида эмас, оддий мухлис сифатида нима дея оласиз?
—  Мен олдин ҳам айтганман. Ҳакамларга баҳо бера олмайман. Уларга баҳо берадиган назоратчилар ва ҳакамлар қўмитаси бор. Тўғри, лекин бугун ҳакам хатоларга йўл қўйди. Ҳаттоки, бизннинг кўз олдимизда бизга қарши қарорлар чиқарди. Ракиб жамоада ҳам шундай вазиятлар етарлича. Бугун футболчилар ҳам, ҳакамлар ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди.

— Ушбу мавсумда жамоанинг асосий мақсади нима?
— Мақсадимиз юқори: чемпионликни қўлга киритиш ва кубок ўйинларида ғолиб чиқиш. Мухлисларни хурсанд қилиш. Биз бутун жамоа бўлиб шу мақсад йўлида ҳаракат қилаяпмиз.

Киритилди: 15.06.2014 14:30. Ўқилди: 5648 марта. Фикрлар: 15 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.