Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» илк марта Ўзбекистон кубоги финалида!

Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб ўйинида "Пахтакор" "Локомотив"ни енга олмади ва мусобақани тарк этди.

Дастлабки дақиқаларда “Пахтакор” ҳужумга ўтди. 9-дақиқада ҳисоб очилди. Мерзляковга нисбатан ишлатилган қўполлик учун дарвозанинг ўнг тарафидан белгиланган жарима зарбасидан Исматуллаев унумли фойдаланди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди. Шундан кейин ҳар икки жамоа тенг ўйин намойиш этишга тушди. Кескин ҳолатларни кўп марта юзага келтиришди. Бироқ уларни гол билан якунлашда хатоларга йўл қўйилди. “Пахтакор” тезкор ҳужумлардан сўнг якуний зарба беришда суст ҳаракат қилди. “Локомотив”дан эса Ҳасанов ва Тожиевнинг зарбалари жуда хавфли кўриниш олди, лекин ҳар икки вазиятда Лобанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Жамоалар танаффусга “Пахтакор”нинг кичик устунлиги билан чиқишди.

Иккинчи бўлим бошида киритилган тўп ўйин суръатини ўзгартириб юборди. Фарҳод Тожиев мезбонлар ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Ушбу гол “Пахтакор” олдига камида 2та тўп киритиш вазифасини қўйди. Олдинга ташланган “шерлар”дан Сергеевда қулай имконият бўлди, бироқ унинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп Нестеровнинг қўли ва тўсинга тегиб қайтди. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан Тожиев яна бир марта “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳолатда тезкор уюштирилган қарши ҳужум самара келтирди. Натижада “темирйўлчилар” ҳисобда олдинга ўтиб олишди. “Пахтакор” Сергеев томонидан киритилган тўп ҳисобига мувозанатни тиклади. Қанотдан бошланган ҳужумни Игорь муваффақиятли якунлади. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада бир неча голли имкониятлар юзага келди, бироқ ҳеч кимга уларни самарали якунлаш насиб этмади. Шундай қилиб, “Локомотив” илк бор Ўзбекистон Кубогининг финалига йўлланмани қўлга киритди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ, НИМЧОРАК ФИНАЛ, ЖАВОБ ЎЙИНИ
“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” – 2:2 (1:0)
1 июль. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони.
Ҳакамлар: В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов.
Назоратчи: А.Попов.
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец (Каримов), Миладинович, Ҳошимов, Исматуллаев, Козак, Махарадзе (Болтабоев), Машарипов (Солиев), Искандеров, Сергеев.
“Локомотив”: Нестеров, Суюнов, Йўлдошев, Тўхтахўжаев, Раҳимов, Мустафоев, Мусаев, Тўраев, Ҳасанов (катта), Ҳасанов (кичик) (Абдуллаев), Тожиев.
Голлар: Исматуллаев, 9 – 1:0. Тожиев, 47 – 1:1. Тожиев, 61 – 1:2. Сергеев, 76 – 2:2.
Огоҳлантиришлар: Махарадзе, Ҳошимов – Мустафоев, Тўхтахўжаев.

Киритилди: 01.07.2014 23:06. Ўқилди: 6987 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.