Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўз майдонида мухлис тўплаш борасида «Навбаҳор» етакчи!

Олий лиганинг биринчи давра ўйинларида 91 та учрашув ўтказилган бўлиб, 550334 нафар мухлис беллашувларни бевосита ўйингоҳдан туриб кузатган. Ўртача ҳисоблаганда бир учрашувга 6048 томошабин ташриф буюрган. Бу кўрсаткични ўтган мавсумнинг дастлабки қисми билан таққослаганда жорий чемпионатда мухлислар ташрифи бир мунча кўпайганини пайқаш мумкин. Ўтган йилги ўртача натижа 4241 томошабинни ташкил этган эди.

Умуман олганда, сўнгги ўн йилликдаги натижаларни солиштирганда 2009 йилги мавсумнинг дастлабки ярми мухлислар билан гавжум бўлган. Ўша йили ўртача ҳар бир беллашувга 7314 томошабин тўғри келган.

Жорий мавсум ўз майдонида мухлис тўплаш борасида "Навбаҳор" ва "Бухоро"га етадигани бўлмади. Гарчи наманганликлар ўз шаҳарларидан 40 км узоқликдаги ўйингоҳда рақибларини қабул қилишган бўлса-да, бу борада етакчиликни бошқа жамоага бериб қўйишмади. Шунингдек, "Навбаҳор" биринчи даврада ўй майдонида 6 та учрашув ўтказди. Агар "Қизилқум" билан ўтадиган учрашув Навоийга кўчирилмаганида, мухлислар ташрифи янада салмоқли бўларди.

Иккинчи давра ўинларида бу борада "Навбаҳор" пешқадамликни янада мустаҳкамлаши мумкин. Чунки жамоа қайтадан таъмирдан чиқарилган 22 мингли ўйингоҳда жамоаларни қабул қилади. Аввалги ўйингоҳ 35 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оларди. Шунингдек, "Нефтчи" (20 мингли) ва "Сўғдиёна" (10 мингли) клублари ҳам янги стадионда учрашувларни ўтказишса умумий ҳолда томошабинлар ташрифи ошади.

Бу борада пешқадам саналган "Навбаҳор" 6 та учрашувнинг бештасини Косонсойдаги ўйингоҳда ўтказган. Сўнгги ўринни эса ҳозирда Олий лига пешқадами бўлиб турган "Локомотив" эгаллаб турибди.

Жамоа - Уйдаги ўйинлар сони - Жами мухлислар - Ўртача кўрсаткич

1. "Навбаҳор" – 6– 64845 – 10806
2. "Бухоро" – 7 – 65749 – 9393
3. "Қизилқум" – 7 – 62111– 8873
4. "Насаф" – 7– 60418– 8631
5. "Динамо" - 6 – 45201– 7534
6. "Андижон" – 7 – 50678- 7240
7. "Олмалиқ" - 7 – 44688 – 6384
8. "Пахтакор" – 6 – 35711 – 5952
9. "Нефтчи" - 6 – 28084 - 4681
10. "Сўғдиёна" - 7 – 31663– 4523
11. "Машъал" - 6 – 20096 – 3349
12. "Металлург" – 6 -13912– 2319
13. "Бунёдкор" – 7 – 15150 – 2164
14. "Локомотив" – 6 – 12671– 2112

91 та ўйиндан:

15 мингдан ортиқ мухлис йиғилган учрашувлар сони - 5;
10 мингдан ортиқ йиғилган учрашувлар сони - 15.

Биринчи даврадаги рекорд кўрсаткич:
«Андижон» – «Пахтакор» - 0:1. 18221 томошабин.

Антирекорд кўрсаткич:
«Локомотив» – «Қизилқум» – 4:1. 601 томошабин.

FOOTBALL-BEST.RU сайти маълумотлари асосида LOCHINLAR.ASIA сайти учун тайёрланди

Киритилди: 12.07.2014 13:29. Ўқилди: 8880 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.