Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Назорат учрашуви: «Пахтакор» – «Бухоро» - 1:0

Кеча “Пахтакор” жамоасининг Қибрайдаги жойлашган қароргоҳида иккинчи даврага таёргарлик доирасида “Бухоро” жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтди.

“Пахтакор” мураббийлар штаби биринчи бўлимда майдонга бир қатор ёш футболчиларни туширди. Таъкидлаш лозим, айнан шундай ўйинлар орқали асосий таркибга номзод бўлган футболчилар ўзларини кўрсатиш имкониятига эга бўладилар. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг илк дақиқаларидан учрашув майдон маркази учун курашда кечди. Бўлим ўрталарига келиб “Бухоро” футболчилари бир нечта ҳужум ташкил қилдилар, лекин бу вазиятларда Лобанов яхши харакат қилди. Бўлим сўнгида Даврон Хошимовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегди.

Иккинчи таймда “Пахтакор” таркиби кескин ўзгарди. Майдонга тажрибали футболчилар Анвар Солиев, Ойбек Қиличев ва Шерзод Каримов тушганидан сўнг, устунлик бутунлай тошкентлик футболчилари томонига ўтди. Биринчи даврани ижара асосида БАА чемпионатида ўтказган Қилиевнинг тўп узатишлари “Бухоро” ҳимоячиларини шошириб қўйди, десак муболаға бўлмайди. Шундай вазиятларнинг бирида Ойбек жарима майдони ичидан туриб тўпни Анвар Солиевга етказди. Ҳужумчи тўп учун курашда ҳимоячидан устун келди ва боши билан дарвозани ишғол қилди 1:0. Бир оз вақтдан сўнг, Қиличевнинг ўзи жарима зарбасидан сўнг ҳисобни ошириши мумкин эди, лекин дарвозабон қийинчилик билан бўлса ҳам тўпни қайтарди. Мураббийлар штаби ўйин давомида биринчи бўлимда майдонга тушган барча футболчиларни алмаштирганликларини таъкилаш лозим.

Шундай қилиб, ўқув-назорат йиғинлари доирасидаги биринчи учрашув “Пахтакорнинг” кичик ғалабаси билан якунланди.

“ПАХТАКОР” – “БУХОРО” – 1:0 (0:0)
Гол: Анвар Солиев
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ҳошимов, Исматуллаев, Козак, Фомин, Махарадзе, Машарипов, Искандеров, Сергеев.
Захира: Рибкин, Каримов, Андреев, Солиев, Махсталиев, Хакимов, Юсупов, Рогованов, Қиличев, Иброҳимов

Киритилди: 17.07.2014 10:41. Ўқилди: 4491 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.