Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" академиясининг Қувасойда бўлими очилди

"Пахтакор" футбол академияси Термиз шаҳридан кейин Қувасойда ҳам ўз бўлими фаолиятини ишга туширди.

Клуб спорт директори Григорий Цейтлин, академия директори ўринбосари Валерий Бородавкин ва Қувасой шаҳар 1-сонли БЎСМ футбол мураббийи Акбар Сиддиқов бўлимнинг расмий очилиш маросимида иштирок этишди. Қувасойдаги мактабда барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, тарбияланувчилар ихтиёрида катта ва кичик табиий чимли футбол майдонлари, ёпиқ зал, бассейн, тренажёр зали ва сауна мавжуд. Айни пайтда уч ёш гуруҳ тоифасида 48 нафар тарбияланувчи футбол сабоқларини олмоқда. Энди тарбияланувчилар ва гуруҳлар сони ўсиб боради. "Пахтакор" академияси мураббийлари вақти-вақти билан Қувасойга ташриф буюриб, зарур маслаҳатларни бериб боришади. Тарбияланувчилар зарур спорт либослари билан таъминлаб борилади.

Григорий Цейтлин ушбу бўлим очилиши ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
— Термиз шаҳрида ишга туширилган бўлим 2 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Биз академия учун бирор ҳудудда бўлим очишда у ердаги шароитларни ҳисобга оламиз. Қувасойдаги 1-сонли БЎСМда ёшларга керакли шароитлар яратиб берилган. Тарбияланувчиларнинг келажакда муваффақиятларга эришиши учун имконият бор. Ушбу мактаб таклифига кўра, барча ҳолатларни ўрганиб чиқдик. Умид қиламизки, бу билан Қувасой шаҳридаги ёшларнинг футболга бўлган қизиқишларини ошириб бера оламиз. Ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари жуда фойдали. Академиямиздаги мутахассислар зарур пайтда у ерга бориб, маслаҳатлар бериб туришади.

"Пахтакор" академиясининг Қувасой шаҳридаги бўлими расман фаолиятини бошлади.

Киритилди: 22.07.2014 12:21. Ўқилди: 4375 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.