Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига-2014: Томошабинлар ташрифи

Жами 91та баҳснинг атиги 14тасига 10 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди. 2та ўйинда стадионга ҳаттоки, 700 нафар томошабин ҳам келмаганини изоҳлашга лолмиз, очиғи. Умуман олсак, чемпионат баҳсларини 550334 мухлис бевосита кузатди. Бу битта ўйинга ўртача 6048дан тўғри келади. Шуни назарда тутсак, 91та ўйиндан атиги 31тасида ўртача кўрсаткичдан яхшироқ натижа қайд этилган

*** Энг кўп томошабин йиғилган 10та баҳснинг 6таси «Бухоро» ва «Навбаҳор»нинг уй ареналарида ўтказилган - 3тадан. Кучли ўнликда «Насаф» аренасида ўтказилган 2та ўйин ҳам бор.

*** Чемпионатнинг марказий «дуэл»ларидан бири ҳисобланмиш «Пахтакор» - «Бунёдкор» қарама-қаршилигида стадионга атиги 2412 томошабин тушди. Буни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронсан киши?!

*** «Андижон»нинг олий лигага қайтиши содир бўлган кун, яъни 15 март санасида ҳақиқий «аншлаг» кузатилди - 18221 томошабин. Бу кўрсаткичнинг ўтган йилги рекорд натижадан 4 100тага кўплигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, «Нав­баҳор» клубининг янги аренаси очилган кун (14 июнь) ҳам наманганлик мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлди. Ишониб қоламизки, наманганлик фидоийлар бундан буён ҳам стадионга тушиш бўйича мамлакатимиздаги энг олд мухлислар бўлиб қолишади.

*** Томошабин йиғиш бўйича амалдаги чемпион сўнгги бешликда эканлигига ҳеч қандай изоҳ йўқ. Балки бунга «Бунёдкор» мураббийлар штаби ва футболчилари жавоб беришар...

Турлар бўйича таҳлил

*** Кутилмаганда, «Қизилқум» клуби сўнгги турларда ўз стадионига томошабин чорлаш бўйича пешқадамликни қўлга олди. Пойтахт клублари эса минг уринсалар ҳам, мухлисларни у қадар қизиқтира олмаяптилар. «Пахтакор» мухлислар учун турли акциялар ўтказаётгани боис, 7 ва 9-турларда унинг аренасида бинойидек мухлис жамланди.

*** Алоҳида турлар доирасида энг кўп томошабин атиги 7та жамоа ?йинида кузатилди. Булар - «Қизилқум» (4 марта), «Насаф» (3 марта), «Навбаҳор» (2 марта), «Андижон» (1 марта), «Бухоро» (1 марта), «Динамо» (1 марта), «Локомотив» (1 марта) мезбонлик қилган баҳслар.

*** «Бухоро» мана сўнгги 12 ойдирки, томошабин йиғиш бўйича пешқадамлик қилмоқда. Энг кам томошабин 2-турда (27814) қайд этилган бўлса, энг кўпи 1-турга (58028) тўғри келди. Бу ўтган йилги энг юқори кўрсаткичдан 16216 кўп демакдир.

*** Уйдаги баҳсларда энг кўп томошабин йиққан жамоа «Бухоро» ҳисобланади - 65749. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 9393 томошабин тушганини англатади. Кейинги ўринларда «Навбаҳор» (64202) ва «Қизилқум» (62111) жамоа боришмоқда. Сафардаги баҳсларда энг кўп томошабин йиққан жамоа эса «Пахтакор» - 73571. Демак, «шерлар»нинг меҳмондаги ҳар бир ўйинларини ўртача 10510 томошабин кузатган. «Динамо» (51927) ва «Бунёдкор» (50976)нинг сафар ўйинларига боғлиқ кўрсаткичлари ҳам чакки эмас.

Киритилди: 22.07.2014 15:09. Ўқилди: 8606 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.