Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Терма жамоа «Пахтакор» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа бугун Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши назорат учрашувини ўтказади ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужум уюштирган терма жамоа аъзолари 12-дақиқага келиб «Пахтакор» дарвозасини икки бор ишғол этишди. Ҳар иккала голга ҳам Сардор Рашидов муаллифлик қилди. 4-дақиқада тўпни эгаллаб олган Искандеров тезлик билан қарши ҳужум бошлади ва тўпни Рашидовга оширди. Қаршисидаги ҳимоячиларни чалғитган Сардор эса дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди, 0:1. 12-дақиқада эса Искандеров тўпни жарима майдонига оширганда Фомин қўли билан ўйнади. Белгиланган пенальтидан Рашидов аниқ фойдаланди.

Иккинчи бўлим ҳам асосан миллий терма жамоа футболчилари устунлигида ўтди ва Наврўз Олимов, Жамшид Искандеров ва Егор Кримецларнинг голлари эвазига Қосимов шогирдлари ўйинни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди. «Пахтакор» ҳимоячиси Максимилиан Фомин ҳисобига эса автогол ёзилди.

Хабар берганимиздек, Миржалол Қосимов мазкур йиғинда 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат жами 26 нафар футболчини синовдан ўтказади ва сентябрь ойида Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё Ўйинларига борадиган таркибни аниқлайди. Маълумот ўрнида жароҳати туфайли дастлабки икки назорат учрашувини ўтказиб юборган «Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилган.

Таъкидлаш жоиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа Тошкент йиғинидаги ўзининг сўнгги назорат ўйинини 27 июль, якшанба куни «Олмалиқ» клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашув «Жар» стадионида соат 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги терма жамоа бунгача иккита назорат учрашувида майдонга тушган ва ҳар иккаласида ҳам ғалаба қозонган эди. Дастлаб, 22 июль куни «Навбаҳор» йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, 24 июль куни «Металлург» клуби мағлубиятга учратилди - 2:1.

Назорат учрашуви.
26 июль, шанба, «Пахтакор» стадиони.
Ўзбекистон МТЖ – «Пахтакор» (Тошкент) - 6:0
Голлар: Сардор Рашидов (4), (12-пенальтидан), Наврўз Алимов (56), Максимилиан Фомин (65-автогол), Жамшид Искандеров (68), Егорь Кримец (77)
Ўзбекистон: Суюнов (Худоёров, 60), Мустафоев (Мирабдуллаев, 75), Кримец, Йўлдошев, Исроилов (Ҳошимов, 61), Козак (Собирхўжаев, 71), Аҳмедов, Рашидов, Искандеров (Дадабоев, 71), Сергеев, Олимов.
“Пахтакор”: Лобанов (Рибкин, 46), Мерзляков (Фомин, 83), Фомин (Исроилов, 69), Убайдуллаев (Соҳибов, 14), Болтабоев, Махарадзе (Иб.Абдуллаев, 60), Қиличев (Убайдуллаев, 60), Андреев (Иброҳимов, 81), Каримов (Давлатжонов, 81), Машарипов, Рогованов (Юсупов, 46).

Киритилди: 26.07.2014 20:48. Ўқилди: 5830 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.