Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

14-тур превьюси: "Пахтакор" - "Андижон"

"Пахтакор" иккинчи даврани уйда "Андижон"га қарши ўйин билан бошлайди. Давралар оралиғида андижонликларга украиналик Сергей Шевченко бош мураббий этиб тайинланди. Таркибни кучайтириш устида иш олиб борилди. Чехияда ўйнаб келаётган Азиз Ибрагимов мавсумнинг қолган қисмини "Андижон" сафида ўтказади. Шунингдек, яна бир қатор янги футболчиларнинг иккинчи даврани андижонликлар сафида ўтказиши кутилмоқда. "Андижон" тайёргарлик даври мобайнида "Оқ-тепа", "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" билан назорат учрашувлари ўтказди.

Биринчи даврадаги баҳсда Боян Миладиновичнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирган. Ҳозирга қадар олий лигада ўтган 41 учрашувнинг 30тасида "Пахтакор", 3тасида "Андижон" зафар қучган, 8 беллашувда дуранг қайд этилган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 101 бор ишғол қилганлар. Рақиб ҳисобида 31 гол мавжуд. Тошкентдаги 21 ўйиннинг 18тасида жамоамиз ғалабага эришган. 3 учрашув дуранг билан якунланган. Охирги бор "Андижон" 2010 йил Тошкентда очкога эга чиққан. Ўша баҳсда ҳисоб очилмаган.
 
"Пахтакор" - "Андижон" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва эсдалик совғалари сифатида титул ҳомий "Ucell" компаниясидан 2 дона "Scate Acqua" смартфони, "Sharq Telecom" компаниясидан эсдалик совғалари ва клубимиз томонидан футбол тўплари, футболка ва эсдалик китоблари эгасига айланиш имконияти мавжуд.

Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 3000 сўм.

Ёшлар жамоалари баҳси 2 август, шанба куни Қибрайдаги стадионда соат 17:00да бошланади. Асосий таркиблар учрашуви 3 август, якшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 19:30да бошланади.
 
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН"
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Киритилди: 01.08.2014 16:55. Ўқилди: 4548 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.