Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» ўз уйида очко йўқотмади

"Пахтакор" иккинчи даврани "Андижон" устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Кутилганидек ўйин бошиданоқ "шерлар" ташаббусни ўзларига оғдиришди. 4-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг меҳмон ҳимоячилар шошиб қолишди ва улардан дарвозага кириб кетаётган тўпни Ғаниев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. У жамоасини яққол голдан қутқариб қолди. Имкон бўлиши билан қарши ҳужумлар уюштирган меҳмонлар 28-дақиқада қулай вазиятни юзага келтиришди. Ўнг қанотдан Расул Раҳмонов оширган тўпни Солиев боши билан дарвозага йўллашга интилди, лекин Лобановга тўпни қайтариш муаммо туғдирмади. 30-дақиқалардан кейин “шерлар”нинг устунлиги янада ортди. Каримов тепган тўпни Ғаниев фақат кузатиб қолганди, бироқ зарба голга айланмади ва устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 45-дақиқада Ғаниев Андреевнинг кучли зарбаси йўлига ғов бўлди. Кейинги дақиқада “Пахтакор” ҳимоячиларининг қўпол хатоси туфайли Солиев Лобанов билан бирга-бир чиқиб борди, аммо ноаниқ зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошидаёқ Каримов ўрнига иккинчи ҳужумчи Пардаев туширилди. Бу эса “Пахтакор”нинг устунлигини янада оширди. Махарадзенинг чалқанчасига берган ажойиб зарбаси голга айланганда мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлиши мумкин эди. Сал кейинроқ Ҳошимовнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ чиқди. 62-дақиқада ҳисоб очилди. Исматуллаевнинг жаримадан оширган тўпини Пардаев боши билан дарвозага аниқ йўллаб, “Пахтакор”даги дебют ўйинидаёқ гол муаллифига айланди - 1:0.

Шундан кейин тошкентликлар хотиржамлик билан тўпни назорат қилишни давом эттиришди. 80-дақиқада Маҳмудов иккинчи сариқ карточка олгани туфайли майдондан четлатилди. 2 дақиқа ўтиб, Исматуллаевнинг жаримадан узатган тўпини Кримец боши билан Ғаниев дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни 2:0га етказди. Баҳс охирига қадар ушбу натижа ўзгармади. “Пахтакор” мавсумнинг иккинчи қисмини ғалаба билан бошлади.

Олий лига, 14-тур
“ПАХТАКОР” - “АНДИЖОН” - 2:0 (0:0)
3 август. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 1623 томошабин.
Ҳакамлар: М.Муҳаммедов, А.Снетков, Х.Мирзааҳмедов.
Назоратчи: Д.Роман.
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Болтабоев, Ҳошимов (Солиев, 84), Махарадзе, Исматуллаев, Козак, Андреев (Қиличев, 78), Каримов (Пардаев, 51), Сергеев.
“Андижон”: Ғаниев, Турсунов, Ғозиев, Абдураҳимов, Солиев (Маматказин, 86), Жўрабоев (Мирхолдиршоев, 90), Абдуқодиров, Р.Раҳмонов, Маҳмудов, А.Раҳмонов, Гаппаров.
Голлар: Пардаев, 62 - 1:0. Кримец, 82 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: А.Раҳмонов, 59. Маҳмудов, 72.
Четлатиш: Маҳмудов, 80.

Киритилди: 03.08.2014 22:41. Ўқилди: 4167 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.