Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» якка пешқадамга айланди

"Олмалиқ"ни сафарда 3:0 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" Олий лига жадвалида якка пешқадам бўлиб олди.

Биринчи бўлимнинг 30 дақиқаси тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоада қулай имкониятлар юзага келди. Дастлаб Сергеев қанотдан оширилган тўпга етиб кела олмади. Мерзляков бу ҳолатда яхши ўйнаганди. Кейин шунга ўхшаш ҳолатда Шоаҳмедов тўпга кеч қолди. 15-дақиқада Мерзляковнинг кучли зарбаси йўлига Хонимқулов ғов бўлди. 27-дақиқада Искандеров мезбонлар посбони билан бирга-бир чиқди. Лекин “Олмалиқ” посбони бехато ўйнади. 40-дақиқада ҳисоб очилди. Ташаббусга эришган “Пахтакор” чиройли ҳужум ташкил қилди. Марказда Искандеров ва Исматуллаевнинг ҳаракатидан сўнг Ҳошимов ўнг қанотдан таъқибсиз дарвозага яқинлашди. Унинг марказга оширган тўпини Сергеев бўш қолган дарвозага тўғрилаб қўйди ва “шерлар”ни олдинга етаклади – 0:1.
 
Биринчи бўлим тугаши арафасида “Пахтакор” орадаги фарқни иккитага оширди. Исматуллаев яна Ҳошимовни ўнг қанотдан ҳужумга чорлади. Қанотдаги рақиби Исроиловни ортда қолдирган Даврон тўпни ҳаволатиб дарвоза олдига оширди. Ҳимоячилар ва дарвозабондан ўтиб кетган тўп Козакка келиб тушди. Владимир эса тўпни хотиржам тўхтатиб, бўш дарвозага тепиб қўйди, 0:2.
 
Иккинчи бўлимда мезбонлар уюштирган кўплаб ҳужумлар шошма-шошарлик оқибатида узилиб қолди. “Пахтакор” тўпни ўзида сақлаб туриб, вақтни ўтказишга ва кучини тежашга интилди. 85-дақиқада захирадан майдонга туширилган Пардаев жарима майдони ташқарисидан чап оёғида дарвозанинг юқори чап бурчагига аниқ зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ушбу натижа "Пахтакор"ни турнир жадвалида якка пешқадамга айлантирди.
 
“ОЛМАЛИҚ” – “ПАХТАКОР” – 0:3 (0:2)
Голлар: Сергеев, 40 – 0:1. Козак, 45 – 0:2. Пардаев, 85 – 0:3.
“Олмалиқ”: Хонимқулов, Исроилов, Жўрабоев, Станоевич, Ҳожиакбаров (Жиямуродов, 79), Абдураҳмонов, Павленко, Зуаги (Полвонов, 67), Туропов (Пиримов, 54), Шоаҳмедов, Исоқжонов.
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе, Козак, Искандеров (Машарипов, 89), Қиличев (Пардаев, 53), Сергеев (Андреев, 87).
Огоҳлантиришлар: Зуаги, 60. Ҳошимов, 73. Ҳожиакбаров, 76.
7 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 5320 томошабин.
Ҳакамлар: М.Исмоилов – 8,7. Р.Шояхметов - 8,5. Р.Серазитдинов - 9.
Назоратчи: С.Эрматов.

Киритилди: 08.09.2014 04:12. Ўқилди: 4302 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.