Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Бу Самвел Бабаянга жавобим эди»

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари иштирокидаги Олий лиганинг 20-туридан қолдирилган учрашувдан сўнг журналистлар “Локомотив” клуби вакиллари билан мулоқот қила олишмади. Бош мураббий матбуот-анжуманига ёрдамчисини жўнатди ва Мифтахутдинов айрим журналистларга араз қилиб, зални тарк этди.

Ушбу ҳолатлар ва ўйин борасида фикрларини билиш мақсадида бугун “Локомотив” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан мулоқот қилдик.

— Вадим Карленович, кеча нега матбуот-анжуманида иштирок этмадингиз?
— Биласизми, бу табиий ҳол. Ёрдамчимни юборганимнинг сабаби бу ҳолат Ўзбекистон кубогида “Пахтакор” томонидан бизга нисбатан ҳам содир бўлганди. Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этмаганди. Бу ўша ҳолатга жавоб тарзида қилинди. Яъни, ўша ўйинда “Пахтакор” раҳбари бизга нисбатан ҳурматсизлик қилганди ва бу сафар шуни қайтардик.

— Буни журналистларга нисбатан ҳурматсизлик сифатида ҳам қабул қилишимиз мумкин-ку!
— Йўқ, бундан тушунишингизни истамайман. Мен ҳамма вақт журналистлар билан очиқ муносабатда бўлиб келганман. Мана сиз билан ҳам гаплашяпман-ку. Журналистларни мен ҳар доим ҳурмат қиламан, бизни роса танқид қилишганда ҳам улар билан мулоқотга чиққанман ва бундан қочмайман. Бу фақатгина “Пахтакор”га жавобимиз бўлди.

— Марат Мифтахутдинов билан ҳам кутилган мулоқот бўлмади, у журналистлардан аразлаб чиқиб кетди...
— Журналистларга нима кераклигини билмадим. Улар ўйин ҳақида сўрамоқчи бўлсалар, марҳамат, ёрдамчим ҳам мен кўрган нарсаларни кўрди, жараёнларда қатнашди ва барча саволларга жавоб бериши мумкин эди. Ўша ерда мен бўлмаганим учун вазиятни изоҳлашни истамайман.

— Яхши, бўлмаса ўйин ҳақида гаплашайлик. Матбуот анжуманида айтмаган гапларингизни айтинг...
— Нима ҳам дердим, ўйин жуда шиддатли ўтди. Омадимиз келмади бу сафар. Тезкор ўтказиб юборган голимиз футболчилар руҳиятига таъсир ўтказди. “Бунёдкор” билан ҳам шундай бўлганди. Биринчи бўлиб гол ўтказмаслик керак эди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида Шоғуломов вазиятдан фойдаланганида учрашув бутунлай бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Вазият 1:0 бўлиб турган пайтда рақиб жарима майдончасидаги қоидабузарлик учун пенальти белгиланганида ҳам ўйинда бурилиш юз бериши мумкин эди. Лекин мен бу вазиятда ҳакамга эътироз билдирмоқчи эмасман. Биз ўзимизга ўзимиз қилдик. Тўп ўтказиб юбордик ва жавоб тўпига улгурмадик.

— Бу ўйинда илк бор хориждан ҳакам олиб келинди. БААдан келган ҳакамларга қандай муносабатдасиз?
— Нормал. ЎФФнинг бу ишини қўллаб-қувватлайман. У яхши ҳакамлик қилди. Тўғри, инсон борки хато қилади. Унда ҳам айрим хатолар кўринди. Лекин, бу ўйин натижасига жиддий таъсир этадиган хатолар эмас. Агарда бизда мана шундай шиддатли ўйинлар кўп бўлганида, эҳтимол, ҳакамларимиз ҳам шу даражадаги ўйинларга мослашиб боришарди. Бизда  ундан ҳам яхши савиядаги ҳакамлар бор.

— Чемпионлик учун кураш тугадими?
— Албатта, биз чемпионликни бой бердик...

— Ўйиндан кейин “Пахтакор” вакилларини табрикладингизми?
— Йўқ, улар мени кубок мусобақаларида табриклашмаган-ку!

— Олдинда жамоангиз учун яна бир муҳим ўйин турибди. Ўзбекистон кубоги финали. Кеча кўрдикки, “Пахтакор”нинг ёш ўйинчилари кўпинча тезлиги эвазига сизнинг тажрибали ўйинчиларингизни ортда қолдирди. “Бунёдкор”да ҳам тезкор ўйинчилар кўп.
— Биласизми, биринчидан, мана шу журналистлар таъбири билан айтганда, “кекса” футболчилар билан биз “Пахтакор”ни Ўзбекистон кубогида икки марта ютдик. Бу факт. Иккинчидан, бу ўйинчиларни мен тўплаган эмасман. Уларнинг кўпчилиги мен жамоага келганимда бу ерда бор эди. Учинчидан, ёш ўйинчи дегани ҳамма вақт ғалаба кафолати бўла олмайди. Тажрибали футболчилар майдонда нима қила олишларини исботлашга ўзларида ишончи бўлади. Ёшлар эса улар даражасига етиши учун ҳали кўп ишлашлари керак. Олдинда биз учун энг муҳим ўйин турибди. Биз ушбу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга қувонч улашишни мақсад қилганмиз ва насиб қилса бунга эришамиз.

— Раҳмат. Кейинги ўйинларда жамоангизга омад тилаймиз.

Норбек Ниёзов суҳбатлашди.

Киритилди: 22.10.2014 13:38. Ўқилди: 11106 марта. Фикрлар: 28 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.