Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Йиғлаган осмон эмас…

Эрталаб уйдан чиқиб “Насаф” футбол мактаби томон йўл оларканман, осмон тўлдирган қайдномасига паст баҳо олган ҳакамдек “қовоғини осилтирганча” томчи-томчи кўз ёшларини тўкишни аллақачон бошлаворган эди. Осмоннинг бунчалик кўз ёш тўкишига нима сабаблигини тушунолмай йўлимда давом этдим.

1998-2000 йил туғилганлар ўртасида тайёрлов гуруҳлари мусобақаси кечанги натижаларини хаёлан таҳлил қилиб борарканман, “Насаф” –“Нефтчи” учрашуви қизиқарли кечишини тахмин қилиб, ўсмирларнинг ҳақиқий футбол спектаклини жонли кузатиб завқ олишимга шубҳа қилмасдим. Сабаби, кеча “Навбаҳор”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган “Насаф”га фарғоналиклар етарлича қаршилик кўрсатишига ишонардим. Ахир “Нефтчи” бир кун олдинги учрашувда “Пахтакор”ни сўнгги дақиқада урилган гол эвазига таслим этгани ҳам водий вакилининг кучини кўрсатиб турарди. “Пахтакор”га ҳакам бу йил ёрдамлашмабди-да, дейишга шошилманг, азиз мухлис! “Нефтчи” дарвозаси томон белгиланган икки пенальтининг бири дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, яна бирини дарвозабон бартараф этган.

“Насаф”га қарши учрашувни ҳам гол билан бошлаган фарғоналиклар бўлим сўнггида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Иккинчи бўлимда ёш “насафчи”лар иккита гол уриб ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ўтказилган учинчи голдан сўнг “Нефтчи” жамоаси мураббийи асосий ўйинчиларга дам беришга қарор қилди. Сабаби эртага уларни “Навбаҳор”га қарши учрашув кутиб турганди.

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бир кун олдин қабул қилиб олинган йирик мағлубиятни тезда унутиб, “Пахтакор”га қарши учрашувни юқори кайфиятда ўтказишди. Водийнинг иккинчи жамоасидан ҳам мағлубиятни қабул қилиб олган “Пахтакор” футболчилари учрашув тугагандан сўнг “ҳақиқий ўйин”ни бошлашди. Қўполлик билан “Навбаҳор”нинг бир футболчисини тепиб йиқитишиб, гуруҳ бўлиб ҳужумга ўтишди. Мағлубият аламидан ҳўнграб йиғлаётган ёш “шер”лар, “Навбаҳор”нинг қолган аъзолари томон ҳам ҳужумга ўтишни канда қилишмади. Ёш авлодга қандай тарбия беришни қойиллатган мураббийнинг гапларига ҳеч ким эътибор бермас эди. Хавфсизлик қўриқчилари томонидан ажратилган пойтахтликлар ҳўнграб йиғлагунча ҳакамни сўкишар эди. Томошабинлар олдинига тушунишмади. Сабаби ҳакамнинг айби қаерда эди. Охири бир мухлис ўша “айб”ни топгандек бўлди. Ҳакамнинг “айб”и - “Пахтакор” фойдасига нимадир қилмагани, ўйинни одил бошқаргани.

Таркибида кўплаб терма жамоа аъзолари бўлган “пахтакорчи”ларнинг кўз ёшлари шивалаб ёғаётган ёмғирга уйғунлик бахш этиб, бир йил муқаддам тайёрлов гуруҳлари мусобақасида “Нефтчи” ҳамда “Насаф”га қилган ноҳақликларини эслатиб турарди.

Ўсмирлар терма жамоамизнинг Суриядан учралган аламли мағлубияти ҳам шунақа ёмғирли кунга тўғри келганлиги қалбимни чимдиб ўтди. Гуруҳда дастлабки икки учрашувда ҳам мағлуб бўлган “Пахтакор”нинг асосини терма жамоа футболчилари ташкил этишини ўйлаб, юрагим баттар эзилди.

Кийиниш хонасига қўриқлаш хизмати томонидан ёш “ўсмир”лар кузатиб қўйилгандан сўнг секин уйга қайтарканман, қўл телефонимнинг қулоқчинидан ҳофизнинг қуйидаги мисралари янграб борарди:

Йиғлаган осмон эмас,
Менинг қалбим йиғлаган…

Киритилди: 06.11.2014 20:25. Ўқилди: 8315 марта. Фикрлар: 49 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.