Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» - ОЧЛ кубоги учун курашади, аммо ким билан?

«Пахтакор» учун жорий мавсум якунига етди. Жамоа ўз олдига қўйган мақсадга эришди - чемпионлик қўлга киритилди. Эътиборлиси, чемпион биринчиликни мағлубиятсиз якунлади. «Шерлар» ҳаттоки, асосий масала ҳал этилгач ҳам, бўшашмадилар ва якунда «Бунёдкор»ни драматик ечимда мағлуб этиб, олтин медалга ҳақли эканликларини исботладилар. Ваҳоланки, жамоа менежери Самвел Бабаян бу жиҳатга, яъни мавсумни мағлубиятсиз якунлашга эътибор қаратмаганди. Аксинча, бу борада берилган саволга батафсил жавоб қайтармаганди. Аниқроқ айт­сак, «Бухоро»га қарши кечган чемпионлик ўйинидан сўнг «Пахтакор» менежери жамоа олдига қўйилган бошқа вазифа ҳақида баралла гапирди - «шерлар» келаси мавсум ОЧЛ финалига чиқиш учун курашадилар.

Бу яхши ҳолат, албатта. Эришилган муваффақият билан чекланиб қолмасдан, яна-да юқори марралар кўзланиши кишини хурсанд қилмай қолмайди. «Пахтакор» мухлислари ҳам ўз навбатида, Самвел Бабаяннинг бу баёнотидан яна-да руҳланиб кетишгани тайин. Агарда жамоа ОЧЛ­да муваффақиятга эришса, бундан нафақат «Пахтакор» мухлислари, балки ўзбек футболига бефарқ қарамайдиган ҳар бир инсон қувониши муқаррар. Аммо шу ўринда бир мулоҳаза билдирсак...

Ҳар қанча ғалати эшитилмасин, таъкидлаш лозим, бу каби баёнотлар футболимиз учун янгилик эмас. Ёдингиздами, ўтган мавсум «Бунёдкор» клуби бир йўла Ўзбекистон чемпионати ва кубогида тенгсиз чиққач, «қалдирғочлар» олдига шунга ўхшаш вазифа қўйилганди. Яъни «Бун­ёдкор» раҳбарияти навбатдаги мавсум ОЧЛ ғолиблиги учун курашишни мақсад қилиб олгани айтилганди. Аммо «ҳолва деган билан оғиз чучимас» экан, «қалдирғочлар» ҳар қанча интилмасинлар, ОЧЛдаги парвоз анча қисқа бўлди.

Ҳозир «Пахтакор»да ҳам шунга ўхшаш ҳолат такрорланаётгандек. Айни вақт «шерлар» наъраси анча ваҳимали эшитилмоқда, буни тан оламиз. Ахир унча-мунча жамоа чемпионатни мағлубиятсиз тугатолма­й­ди. Аммо ҳамма гап шундаки, Осиё Чемпионлар Лигасида бундан-да ваҳималироқ наъралар учраб туради. Айниқса, ўтган мавсум мамлакатимиз ва Осиё жамоалари орасидаги фарқни кўрсатиб берди. Айтайлик, ОЧЛ­да ғолибликни мақсад қилган ўша «Бун­ёдкор» гуруҳдан зўрға чиқди, «Насаф» ва «Локомотив» клублари эса «плей-офф» босқичидаёқ мағлубиятни тан олишди. Бу ҳолат клубларимиз даражаси қандайлигини кўрсатиб берса керак.

«Пахтакор» мана шундай чўққини кўзламоқда. Албатта, Самвел Бабаяннинг бу гаплари кишини хурсанд қилади. Аммо вазиятга реал қарагудек бўлсак, иш биз ўйлагандан кўра, мураккаброқ эканини тушунамиз. Тўғри, «Пахтакор» ўтган мавсум ОЧЛсиз қолиб кетгани туфайли ҳам, ҳозир катта иштиёқ билан мусобақада иштирок этишга ҳозирланмоқда. Ҳа, «Пахта­кор»нинг ёшлари кўзларида ўт бор ва бу ўт тажрибали футболчиларни ўз таркибида жамлаган «Локомотив»ни «сочиб» ташлаш учун етарли бўлди. Аммо ўтган мавсум кўрдикки, Осиё жамоалари ҳам бир жойда туриб қолишгани йўқ. Айниқса, араб клублари ўз таркибларида бир қатор кучли легионерларни жамлашганки, савиялари анчайин кўтарилган. Бу легио­нерлар кўп ҳолларда ўйин тақдирини ҳал қилиш уддасидан чиқадилар. Ўтган мавсум «Бунёдкор», «Насаф» ва «Локомотив» клублари мағлубиятга учрашган ўйин­ларнинг аксариятида айнан рақиб таркибидаги легионерлардан азият чеккан эдик.

«Пахтакор» ҳозир шундай рақибларга қарши курашишга шайланмоқда. Жамоа менежери Самвел Бабаяннинг гапларидан эса шундай хулоса туғилмоқдаки, таркиб асосан маҳаллий футболчилар ҳисобига кучайтирилиши кўзда тутилган. Биз бундай гапларни олдин ҳам эшитганмиз. Кучли легионерларга таянмай туриб, кучли жамоа ташкил этишга уриниш - анчайин мақтовга арзирли гап. Аммо ҳамма гап шундаки, бундай жамоа ички биринчиликда етарлича рақобатбардош бўлиши мумкин, аммо халқаро ўйин­ларда панд бериб қўйи­ши ҳеч гап эмас. Ўтган мавсум «Насаф» мисолида бунинг исботини кўрдик. Қаршиликлар бу йўлдан ўтиб бўлганлар, Рўзиқул Бердиев легионерларсиз, маҳаллий футболчилар билан ОЧЛда курашга киришган ва «Ал-Жаиш»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганди. Ўша учрашувда ҳаммасини «Ал-Жаиш» таркибидаги Нилмар каби легионерлар ҳал қилишганди. Биз Нилмарнинг асл салоҳиятига кейинчалик «Бунёдкор»­га қарши кўрсатган ўйинларида ҳам гувоҳ бўлдик. Ёмон томони - бизнинг жамоаларимиз таркибида бундай легионер йўқ эди. «Насаф» хорижлик футболчилардан буткул воз кечган бўлса, «Бунёдкор» олиб борган селекция муваффақиятсиз чиққанди.

Агар келаси мавсум «Пахтакор» ОЧЛ финалига чиқса, беҳад қувонишимиз тайин. Аммо бунинг учун «шерлар» бир қатор ишларни амалга оширишлари лозимлигини ҳам тан олиш керак. «Пахтакор» раҳбарияти ҳар доим яхши селекция хизмати билан танилиб келган. Айни вақт жамоа шаънини муносиб ҳимоя қилишаётган Боян Миладинович ва Кахи Махарадзе ҳам бунга исбот. «Пахтакор» яна бир хорижлик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш ҳуқуқига эга. Агарда «шерлар» таркибида яхши савиядаги легионер ҳужумчини кўрсак, бу ҳолат фақат яхшиликка бўларди, балки. Ўз навбатида, бундай футболчи таркибдаги ёшларнинг тезроқ шаклланишларига ҳам ҳисса қўшармиди...?

Киритилди: 17.11.2014 14:14. Ўқилди: 8262 марта. Фикрлар: 40 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.