Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фахрийлар ўртасида ўртоқлик ўйини: «Пахтакор» - «Динамо» (Тбилиси) - 4:4

Бугун Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Грузиянинг «Динамо» жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатида илк бор олтин медалларни қўлга киритганига 50 йил тўлиши муносабати билан «Пахтакор» ва «Динамо» клублари фахрийлари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

1964 йили Тбилисининг «Динамо» жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилган «Олтин ўйин»да Москванинг «Торпедо» клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз тарихида илк бор чемпион бўлган эди. Мазкур тарихий ғалабага бу йил 50 йил тўлиши муносабати билан ҳар иккала жамоанинг фахрий футболчилари, юлдузлари бугун ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида кечган учрашув голларга бой бўлди ва ўйин жанговар - 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Мазкур учрашувда «Динамо» сафида Ираклий Зоидзе, Сосо Гришикашвили, Леван Кобиашвили, Арчил Арвеладзе, Александр Иашвили, Георгий Кинкладзе, Георгий Немсадзе, Леван Цкитишвили, Михаил Кавелашвили, Гоча Жамараули, Георгий Деметрадзе, Георгий Анчабадзе, Давид Муджири, Муртаз Шелия, Нутзар Лобжанидзе, Мамука Мачавариани, Сосо Баркая каби футболчилар майдонга тушишди.

«Пахтакор» сафида эсаАнвар Рашидов, Алексей Рошин, Мурод Алиев, Бахтиёр Ашурматов, Сергей Ковшов, Фарҳод Магометов, Андрей Микляев, Ёрқин Назаров, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Равшан Бозоров, Миржалол Қосимов, Собир Ходиев, Геннадий Денисов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов, Жаъфар Ирисметов, Ойбек Усмонхўжаев, Игор Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Жасур Абдураимов, Мухтор Қурбонов ва Бахтиёр Қамбаралиев каби жамоанинг собиқ юлдузлари майдонга тушишди.

Таъкидлаш лозим, учрашувда «Пахтакор» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, шунингдек миллий терма жамоада ҳозирги кунда Қосимовга ассистентлик қилаётган Бахтиёр Ашурматовлар майдонда ҳаракат қилишди.

Ўртоқлик учрашуви (фахрийлар). 22 ноябрь. «Пахтакор» стадиони.
«Пахтакор» (Тошкент) - «Динамо» (Тбилиси) - 4:4
Голлар: Игорь Шквирин 24, Жаъфар Ирисметов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов 54 - Михаил Кавелашвили 6, 15, Георгий Деметрадзе 28, 52 пенальти 

Қуйида мазкур учрашувдан бир қатор фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. Суратлар муаллифи ЎФФ матбуот хизмати ходими Ҳасан Пирмуҳамедов.

 

  Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати ходими)
Киритилди: 22.11.2014 17:32. Ўқилди: 5336 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.