Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анвар Рашидов: “Машғулотларнинг замонавий ташкил этилгани самара берди”

“Пахтакор”нинг чемпионликка эришишида мураббийлар штабининг ҳам хизмати беқиёс. Дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов чемпионлик мавсуми ҳақида саволларимизга жавоб қайтарди.

- Жамоа учун омадли якунланган мавсум ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Биз мавсумга жиддий тайёргарлик кўргандик. Олдиндан тузиб чиқилган бир йиллик дастур асосида машғулотларда ишладик. Тан олиш керак, Самвел Бабаян менежерликни қўлга олгач, анча ўзгаришлар юзага келди. У олдиндан футбол ичида юргани боис кўп нарсаларни жуда яхши тушунади. Охирги йилларда бир қатор машҳур клубларга бориб, мураббийларнинг ишини ва услубини ўрганиб қайтди. Бу ҳолат машғулотларда яққол кўзга ташланди. Ҳозирга қадар кўплаб мураббийлар билан иш юритганман. Уларнинг қаторида Хоутон, Непомняший, Радулович ва Журжевич сингари хорижлик мутахассислар ҳам бор. Лекин бу йил учун Бабаян тузиб чиққан дастур ўзининг замонавий футбол талабларига мос келиши билан ажралиб турди. Мураббийлар штабидаги ҳар бир мутахассис ўз ишига сидқидилдан ёндошди. Ҳар бир учрашувга алоҳида ҳозирлик кўрдик. Рақибларни ўрганиш, камчиликларни тузатиш, турли тактик услубларга мослашиш борасида кўп ишладик. Бунинг натижасида чемпионатда 10-марта ғолиб бўлдик. 2002 йилдан бери “Пахтакор”да 8 мартадан чемпионат ва кубокда зафар қучдим. Айнан ушбу йилдагиси энг қийини бўлди деб айтиш мумкин.

- Дарвозабонлар мураббийи сифатида уларнинг бу йилги ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- Жуда яхши. Лобанов чемпионатда ҳаммадан кўп ўйин ўтказиб, энг кам тўп ўтказиб юборган посбонга айланди. Бу эса унинг яхши ўйнаганидан дарак беради. Мавсумни Саша учун осон кечди деб ўйламайман. Баъзида рақиб ҳужум уюштирмасдан кам гол қўйиб юборган дарвозабонларни кўрамиз. Лекин 2014 йил Лобанов учун осон бўлди дея олмайман. Ҳар бир беллашувда рақиблар дарвозамиз олдида кескин вазиятларни юзага келтиришди, зарбалар беришди. Ўша ҳолатларда Саша маҳорат кўрсатиб, кўп марта жамоани голлардан қутқариб қолди. Унинг бу йилги натижаси ва ўйинига бемалол яхши баҳо бераман. Ўйинни ўқишда у жуда яхши имкониятга эга. Тўпга реакцияси яхшилигини кўп марта намойиш қилди. Ўз навбатида ёшлар жамоасида ўйнаган Рибкин ва Турсунбоевнинг ўсиб бораётганини айтишим лозим. Улар зарур пайтда Лобановнинг ўрнини босишга тайёр ҳолда туришибди.

- Лобанов учун энг қийин ўйин сифатида қайси учрашувларни айтган бўлардингиз?

- Биз учун осон кечган баҳснинг ўзи бўлмади. Ҳар бир учрашувда мураккаб вазиятлар учради. Наманганда ўйин якунланиши арафасида у жуда қийин ҳолатда жамоамизни голдан қутқарди. Агар ўша ҳолатда тўпни ўтказиб юборганда мезбонлар олдинга чиқиб олишарди. Бу бизни мураккаб аҳволга тушириб қўярди. Ўша вазият ҳам бизга асқотди. Навоийда “Қизилқум”га қарши беллашувда у ҳисоб мезбонлар фойдасига 1:0 бўлиб турган вазиятда яккама-якка ҳолатда маҳоратини намойиш этди. Агар натижа икки тўп фарқига етганда мезбонлар янада руҳланган бўлишарди. Шу тариқа у ҳар бир ўйинда жамоага фойда келтирди. Тўғри, охирги беллашувда унда баъзи хатолар бўлди, лекин ҳамма ҳам хато қилади.

- Лобанов бир неча йиллар аввал биринчи лига жамоасида фаолият кўрсатаётганди. Уни яна жамоага қайтиши ва қисқа вақт ичида Осиё Чемпионлар лигасида ишончли ўйнаб, мамлакат чемпионига айланишида сизнинг ҳиссангиз, катта меҳнатингиз бор. Сашанинг яна юқори савияда ўйнаб кетишига ишонганмидингиз?

- У жамоамиз тарбияланувчиси саналади. Ўринбосарлар таркибида ўйнаган. Ўшанда рақобат жуда кучли бўлгани сабабли у фаолиятини бошқа жамоалар сафида давом эттирди. Кейинчалик Қозоғистонда ва юртимиз клубларида фаолият олиб борди. Кейинчалик Нукуснинг “Жайхун” жамоасида ўйнаётган пайтида унинг ҳолати хусусида жамоа мураббийи Немаътилло Қуттибоев билан суҳбатлашгандим. У Лобановнинг ҳамон яхши савияда эканлигини айтди. Сўнг уни машғулотларга таклиф қилдик ва жамоа раҳбарияти Саша билан шартнома тузишга қарор қилди. Ҳозирги даражага чиқишида ўзи ҳам кўп меҳнат қилди. Машғулотларда тер тўкиб ишлади. Унга бўлган ишончимизни оқлади. Бундан барчамиз хурсандмиз.

Киритилди: 29.11.2014 21:51. Ўқилди: 4741 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.