Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жамшид Искандеров: "Чемпионлар лигасида натижа кўрсатишга интиламиз"

Ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, ҳужумлар ташкил этишда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айни пайтда терма жамоа йиғинида бўлган Жамшид саволларимизга жавоб қайтарди.

- Мавсум жамоа учун қандай ўтди?
- Чемпионат жуда қийин кечди. Ҳар бир жамоанинг қаршилигига дуч келдик. Ўз навбатида ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар билан машғулотларда қилган меҳнатимиз натижасида чемпионликни қўлга киритдик. Аввалги йилдан кейин зафар қучишимиз жуда муҳим эди. Олдимизга қўйилган вазифани уддалай олдик.

- Мавсумни мағлубиятсиз тугатиш мумкинлиги ҳақида ўйлаганмидингиз?
- Асосий мақсад ҳар бир учрашувда чиройли футбол кўрсатиб, ғалаба учун ҳаракат қилиш эди. Лекин мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйламагандим. Футболчилар мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга интилди ва чемпионатни ажойиб тарзда якунладик. Бунда менежеримиз бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳамда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди.

- Қайси ўйинлар энг оғир кечди?
- Мен учун осон учрашувнинг ўзи бўлмади. Биринчидан, ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак ва ўйинга шунга яраша тайёргарлик кўриш керак бўлади. Иккинчидан, "Пахтакор"га қарши баҳсларда ҳамма ўзининг яхши тарафларини кўрсатишни хоҳлайди. Шу сабабли осонлик билан ютган бирорта ўйинимиз бўлмади.

- 2 йил аввал Чемпионлар лигасида жамоадаги ёш футболчилар тажрибага эга бўлишди. Жамоа ҳозир бу турнирда ижобий натижа қайд этишга қодирми?
- Ҳа, 2 йил олдин биз муҳим тажрибага эга бўлдик. Энди эса барчамизнинг ниятимиз Чемпионлар лигасида яхши ўйин ва натижа кўрсатишдир. Биз майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ушбу мусобақада ҳам мухлисларни хурсанд этамиз.

Киритилди: 03.12.2014 21:20. Ўқилди: 3915 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.