Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Самвел Бабаян: "Мухлисларимиз биздан ОЧЛда юқори натижалар кутишлари мумкин"

Мамлакатимиз футбол клублари келгуси мавсумга тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборишди. Куни кеча “Пахтакор” ва “Машъал” ўртасида илк ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ўйиндан сўнг “Пахтакор” устози Самвел Бабаян баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Самвел Вячеславович, тайёргарликлар қандай кетмоқда?
- Тайёргарликларни Тошкентда бошладик. Дастлабки кунларда футболчилар жисмоний тайёргарликлар билан машғул бўлишди. Ўзаро иккига бўлиниб ўйнадик. Футболчиларнинг чигалёзди машғулотлари ўтди. Ва мана, энди спарринг рақиб билан ўйнаб аста-секин амалиётига ўтмоқдамиз.

- Яқинда Олий лига-2015га қуръа ташланди, сизнинг муносабатингиз.
- Бу қуръа ўтган йилги тамойиллар асосида ўтказилди. Бунга бизнинг ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Истайсизми-йўқми, барибир барча жамоалар билан ўйнаб чиқамиз. Бизнинг бош мақсадимиз эса чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш.

- Албатта бу осон бўлмайди. Жамоа бунга тайёр бўлдими, яъни, “пишиб етилдими”?
- Тўғри, чемпионликни ҳимоя қилиш қийин. Лекин, шундай вазифа чекимизга тушган ва буни кун тартибидан олиб ташлаш мумкин эмас. Хабарингиз бор, бир неча йиллар давомида биз таркибни ёшартиришга ҳаракат қилиб келдик. Бунга эришдик ҳам. Якунланган мавсумда эса ана шу ёшарган таркибимиз ўз мевасини бера бошлади. Икки йил аввал ёш бўлган футболчиларимиз кучга тўлди. Уларнинг ўйинлари бугун миллий терма жамоа бош мураббийининг ҳам эътиборини тортди. Яъни, биз ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга босқичма босқич эришмоқдамиз. Келгуси йилда бу йигитлар янада кучайишади. Таркибда ҳозирча йўқотишлар йўқ. Янги келган футболчилардан бугун Алибобо Раҳматуллаев ва Аднан Ораховацларни майдонда синаб кўрдик. Уларга баҳо беришга ҳали шошилмаймиз.

- Жамоа бир йиллик танаффусдан сўнг яна Осиё чемпионлар лигасига қайтди. Энди мухлислар юқори натижа кутса бўладими?
- Ҳа, биз, айтиб ўтганимдек, таркибдаги ўзгаришлар сабаб бир йил халқаро мусобақада иштирок эта олмадик. Лекин, 2015 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ўз олдимизга жиддий мақсад қўямиз. Рақибларимизни ўрганиш жараёни давом этмоқда. Биласизми, биз Чемпионлар лигаси ёки миллий чемпионат деб ажратиб ўтирмаймиз. Клубнинг ўз режаси ишлаб чиқилган ва унда ҳар бир учрашув кўрсатиб ўтилган. Ҳар бир ўйин, ҳар бир рақибга қарши режалаштирилган ҳолатда тайёргарлик кўрамиз. Мавсум бошлангунга қадар ҳали вақт бор ва бунгача улгурамиз, деган умиддаман.

- Раҳмат.

Норбек Ниёзов суҳбатлашди.

Киритилди: 21.12.2014 16:13. Ўқилди: 4730 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.