Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Асилбек Омонов: "Фаолиятимда пасайиш кузатиляпти, деб ҳисобламайман"

Ёшлар терма жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Асилбек Омонов ўтган мавсумни биринчи лигада, яъни «Оқ-тепа» клубида ўтказди. Ҳуқуқий тарафдан «Пахтакор»га тегишли бўлган Омонов клубнинг асосий дарвозабони бўлди. Янги мавсум олдидан эса футболчи «Пахтакор» машғулотларига қайтди. Биз иқтидорли дея тилга олинган ва охирги йилларда фаолиятида бироз пасайишлар бўлаётган посбон билан суҳбатлашдик.

- Келгуси мавсумни «Пахтакор»да давом эттирадиган бўлиб турибсизми ёки олдингизда бошқа вариантлари ҳам борми?
- Клубда қолиш ёки қолмаслигим менга боғлиқ эмас. Барчасини жамоадаги раҳбарлар ҳал қилишади. Тўғри, бу ердаги рақобат жуда кескин кўриниш олганлигини тушуниб турибман. Шунга қарамай, жамоада қолишни ва асосий таркибда майдонга чиқишни хоҳлайман. Бироқ бунинг учун ўзимни кўрсатишим ва бош мураббийимизга ёқадиган даражада бўлишим керак. Ҳозирда менинг ёшимда кўпроқ ўйин амалиёти муҳим ҳисобланади. Энди буёғини вақт кўрсатади. Агар раҳбарият айтса, қолишга тайёрман. Бўлмасам, фаолиятимни бирорта бошқа клубда давом эттиришим ҳам мумкин бўлади.

- Ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказдингиз. Келгуси йилда ҳам яна биринчи лигада ўйнамасангиз керак?
- Биласизми, биринчи лигада ўйнаган бўлсам-да, яхшигина амалиётга эга бўлдим. Биринчи лиганинг савияси пастлиги тўғрисида кўп гапирилади. Тўғри, мусобақадаги савияни юқори дея баҳолаш қийин. Чиндан ҳам пасайиш бор. Фақат, футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишлари учун яхшидир. Мен келгуси йилни олий лигада ўтказсам яхши бўларди. Айнан шу мақсадни ўз олдимга қўйганман. Элитанинг бирорта ўртамиёна жамоасида бўлса ҳам, фаолиятимни давом эттиришга қаршилигим йўқ. Асосийси, шу орқали яна терма жамоа мураббийлари назарига тушишдир.

- Ёшлар лигасини кучли ҳисоблайсизми ёки биринчи лигани?
- Менимча, биринчи лига кучлироқ. Бу ерда ёши катта футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Қолаверса, ўйинлар ҳам анчагина шиддаткорона ўтади. Савия паст бўлиши мумкин, лекин ўйинлар жиҳатидан қизиқарли. Ёшлар лигасида сўнгги пайтларда таркиб анча ёшартирилиб борилмоқда ва унда ўйнашнинг битта яхши томони бор. Бу ҳам бўлса, асосий таркиб ўйинларини мураббий кузатиб боришидир. Шу орқали асосий жамоада ўйнаш имконияти юзага келади. Биринчи лигадаги муҳит эса умуман бошқача ва у футболчи тажрибаси ортишига хизмат қилади.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, фаолиятимни келгуси йилдан олий лигада давом эттирмоқчиман.

- «Пахтакор»да Александр Лобанов асосий дарвозабондир. Бундан ташқари, Акмал Турсунбоев ва Никита Рибкинлар ҳам бор. Улар билан рақобатлашиш қийин кечади, тўғрими?
- Мен доимо рақобатга тик қараб келганман. Ҳеч қачон ундан қўрқмаганман. Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ. Асосий дарвозабон бўлишни истасангиз, барчасига кўз юмган ҳолда, астойдил меҳнат қилишингиз керак. «Пахтакор»да Лобанов асосий посбон. Турсунбоев ва Рибкинлар ҳам яхши ва тажрибали дарвозабонлар ҳисобланишади. Мен ҳам улар қаторида бўлиш ва ўзимнинг яхши томонларимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман.

- Асилбек, сўнги йилларда фаолиятингизда пасайиш юзага келди. Бунга нима сабаб бўляпти?
- Мен бундай фикрда эмасман. Фаолиятимда пасайиш бўлгани йўқ. Аввал ишга бўлган муносабатим қай даражада юқори бўлган бўлса, ҳозирда ҳам шундайлигича қолган. Лекин битта камчилигим бор. Яъни, мураббийларнинг айтган гапларини қилмасдан, ишга бўлган муносабатимни ўзгартириб юборганим сабабли ҳам, пасайиш бўлаётгандек туюлмоқда. Буни кўпчилик футболчиларга теккан юлдузлик касалига боғлиқ дейишади. Менда бундай ҳолат юз бергани йўқ. Фақат, бироз қизиққонлигим сабаб бўлди. Футболчи қизиққонлик қилиб ёки мураббийлар билан келишолмай юриши, унга фойда келтирмас экан.

- Лекин кўпчилик терма жамоадан чақирув олмай қўйганингизга шундай фикр билдирмоқда.
- Терма жамоага чақирув олмаганим билан боғлиқ эмас. Ўз устимда ишламоқдаман. Вақти келиб яна таклиф олишим мумкин бўлар. Албатта, бунга ишонаман ва таклифни кутмоқдаман. Ўйлайманки, барчаси мен учун яхши бўлиб кетади.

- Шуҳрат Мақсудов борасида фикрингиз қандай? Бу мутахассис сизни терма жамоага жалб қилиши мумкинми?
- Мақсудовни жуда яхши мураббийлардан бири деб биламан. Барчага ишонч билдира олади. Ўйлайманки, мени ҳам терма жамоага бир кун албатта чақириб, имконият бериб кўради. Шунда бош мураббийнинг ишончини оқлашга ва терма жамоага муносиб эканлигимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Олимпия терма жамоамизда ўйнамоқчиман.

Киритилди: 23.12.2014 16:01. Ўқилди: 4521 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.