Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кахи Махарадзе: «Пахтакор»да 4 йил давомида арзимаган пул учун ўйнадим, аммо ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор»

Чемпион бўлишдан уни сақлаб қолиш қийин дейишади. Ўтган йили чемпионлик учун курашда оғзидаги ошини олдириб қўйган «Локомотив»нинг 24-миллий чемпионатимизда «Пахта­кор»га жиддий қаршилик кўрсатишини ҳозирданоқ тахмин қилиш қийин эмас. «Темирйўлчилар» шу мақсадда тайёргарликка зўр беришган. Таркибда бразилиялик легионерлар кўрикдан ўтказиляпти. Ўз ўрнида «Пахтакор» ҳам «ҳимоя мавсуми»га тадорик кўряпти. Таркибда катта ўзгаришлар йўқ. Чемпионлик таркиби деярли сақлаб қолинди. Биргина Боян Миладинович олти йиллик садоқатдан сўнг фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттиришни лозим топди. Яқинда матбуотда жамоа сардори Кахи Махарадзенинг «шерлар» сафини тарк этиши ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин? Биз шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Грузияда ҳордиқ чиқараётган футболчи билан боғландик. 

- Кахи, салом. Дам олиш қандай ўтяпти?

- Салом-салом. Бироз совуқни инобатга олмаганда, ҳаммаси яхши. Оила аъзоларим даврасида ҳордиқ чиқар­япман. Режага кўра, 10 январь куни (суҳбат 8 январь куни уюштирилган, - муал.)Тошкентда бўлишим керак.  

- Жамоани ўзгартиришингиз ҳақида турли гап-сўзларни эшитиб қолдик. Бу қанчалик тўғри?

- Йўқ. Мен «Пахтакор»да қоламан.

- «Пахтакор»дагидан кўпроқ маош таклиф қилишаётган эмиш...

- Очиғи бу жуда ҳам кулгули. Агар катта маош эвазига ўйнашни афзал билганимда, аввалроқ «Пахтакор»дан кетган бўлардим. Мени ҳеч ким ушлаб тургани йўқ эди. Бу жамоада тўрт йил арзимаган пул учун ўйнадим. Тушунинг, ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор.

- Бу қатъий қарорингизми?

- «Пахтакор» раҳбарияти клубда қолишим учун барча ҳаракатларни қиляпти. Ўз ўрнида мен ҳам қарор чиқаpишга шошилмадим ва бироз танаффус олдим.

- Демак, «Пахтакор»да аниқ қоласиз, шундайми?

- Катта эҳтимол билан қоламан ва янги мавсумда ҳам «Пахтакор»га ёрдам бераман.

- Бошқа клублардан таклифлар борми?

- Ўзбекистонинг ўзидан камида 3та жамоадан аниқ таклиф олдим. Бундан ташқари, Грузия олий лигасининг ярим клублари мени ўз таркибларида кўриш истагини билдиришмоқда. Қолаверса, хориж, хусусан, Қозоғистон жамоаларидан ҳам чорловлар бўляпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистон клубларининг таклифларини қабул қилмайман.

- Бу гапингиз билан хориж жамоаларидан тушган таклифларга ҳам рад жавобини бермагандек таассурот қолдиряпсиз. Тўғрими?

- Очиғини айтсам, ҳали ўйлаяпман. Тошкентга борганимдан сўнг клуб раҳбарияти билан бу масалада гаплашиб оламиз ва мен якуний бир қарорга келаман.

- Олдинда ОЧЛ ўйинлари турибди. «Пахтакор» бир йиллик танаффусдан сўнг яна қитъанинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирида иштирок этади. Балки, қийин кечиши кутилаётган бу йилги мавсумда ҳам жамоага ёрдам берарсиз?

- Шуни ўйлаб турибман. Гуруҳимизда кучли жамоалар бор. Лекин «Пахтакор» ҳам кучли клуб. Таркибда терма жамоага номзод футболчилар етарли. Айни пайтда селекция ишлари давом этяпти ва таркиб яна ҳам оптимал ҳолатга келиши аниқ. Биз-футболчилар мухлислар ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз. «Пахтакор» Осиёда ўз ўрнига эга жамоа. Қолаверса, кетма-кет 10та мавсумда ОЧЛ мусобақасида иштирок этган қитъанинг ягона жамоаси ҳам ҳисобланади.

Дарвоқе, Ўзбекистон терма жамоасига Осиё кубогида омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламан. Терма жамоа таркибида кўплаб жамоадошларим ва дўстларим тўп суришяпти. Энг муҳими, кутилмаган жароҳат ва дисквалификациялар бўлмасин.

- «Пахтакор»га миллий чемпионат ва кубок ўйинларида ҳам қийин бўлиши кутиляпти. Асосий рақиблар мавсумга жиддий тарзда ҳозирлик кўришяпти...

- Рақибларимиз ўтган мавсумда ҳам тиш-тирноқлари билан қаршилик кўрсатишди. Фикрингизга бизга юз фоиз қўшиламан, янги мавсумда бизга осон бўлмайди.

- Яқин кунларда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номи маълум бўлади. Сизнинг­ча, 2014 йилнинг  3 нафар энг яхши футболчилари ким?

- Жамшид Искандеров, Егор Кримец ва Сардор Рашидов.

- Мураббийлардан-чи?

- Самвел Бабаян. Қолган икки ўринга мураббийларни қўйишга қийналаман. Биринчи ўринни эса сўзсиз ўзимизнинг мураббийга берган бўлардим.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди

Киритилди: 21.01.2015 00:17. Ўқилди: 9424 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.