Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Аднан Ораховац: «Пахтакор»ни танлашимда Санибал катта роль ўйнади»

Ўтган ҳафтада Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси раҳбарияти черногориялик футболчи Аднан Ораховац билан шартнома имзолади. Ҳимоячи декабрь ойида Тошкентга келган ва ўтган вақт мобайнида мураббийлар кўригидан ўтаётганди. Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига футболчининг ўйини маъқул келди ва у энди янги мавсумда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади. Ораховац бунгача Черногориянинг «Будучност», Сербиянинг «Единство» клубларида ўйнаган. 24 ёшли ҳимоячи айнан «Будучност» сафида Черногория чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Шу кунларда черногориялик футболчи «Пахтакор» таркибида Туркияда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти. Эътиборлиси, Қозоғистоннинг «Жетису» клубига қарши кечган учрашувда у жамоасининг илк голига ҳам муаллифлик қилди. Биз ана шу ўйиндан сўнг Аднан Ораховацдан интервью олдик.

- Аднан, аввало урилган гол билан табриклаймиз.

- Раҳмат. Жамоамизнинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Бу тўп назорат учрашувида киритилди. Ўйлайманки, расмий ўйинларда ҳам ўз голларим билан «Пахтакор» мухлисларини хушнуд этаман.

- Янги клуб, янги муҳитга ўрганиб қолдингизми?

- Декабрь ойида жамоа машғулотларига қўшилгандим. Ҳозир ҳаммаси жойида. Ўзимни худди бир-икки йил шу таркиб билан бирга ўйнагандек ҳис қиляпман. Йигитлар ҳам мени қўллаб-қувватлашяпти.

- «Пахтакор» билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?

- Уч йиллик шартномага имзо чекдим. Агар ҳаммаси жойида бўлса, ўзаро келишувга кўра, уни яна узайтиришимиз мумкин.

- Таклиф ўзи қачон бўлганди?

- Клуб менежери Самвел Бабаян менга қўнғироқ қилиб, жамоа таркибида ўзимни синаб кўришни таклиф қилди. Бабаянга бу таклифни агентим Санибал Ораховац берганди.

- Адашмасам, Санибал қариндошингиз бўлади.

- Худди шундай. У амакимнинг ўғли ва айни пайтда менга агентлик қиляпти. Ўз вақтида «Пахтакор» таркибида ҳам ўйнаган. 

- Санибал ҳозир футбол ўйнамаяптими?

- Йўқ. У ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлади. Ҳозирда ўзини футбол агенти сифатида синаб кўряпти.

- «Пахтакор»га Черногориянинг «Будучност» жамоасидан келиб қўшилдингиз. Сизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Подгорицаликлар билан шартномам якунига етганди. Ҳа, таклифлар бор эди. Лекин Санибалнинг таклифи билан «Пахтакор»ни танладим. Бу клубнинг ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳам қарор қабул қилишимда муҳим омил сифатида хизмат қилди. Шунингдек, «Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам иштирок этади. Бу мусобақада ўйнаш мени қизиқтириб қўйди. Мана шу икки асосий омил шарт­номага имзо қўйишимга замин яратди. Ҳозир жамоада мени барча нарса қониқтиряпти.

- Қайси рақамни танладингиз?

- Ҳозирча танламадим. Лекин 4-рақамни беришларидан умидворман. Бир неча йил давомида бу рақам остида Боян Миладинович муваффақиятли тўп сурди. Умид қиламанки, бу рақам менга ҳам омад келтиради. Боянни яқиндан танийман. У билан ҳам маслаҳатлашдим.  

- Тошкент ёқдими?

- Бўлмасам-чи, жуда ҳам чиройли шаҳар экан. Жамоадошларим ҳали баҳор ва ёз келсин, юртимизнинг чиройидан оғзинг очилиб қолади, дейишди.

- Кимлар билан яқиндан дўстлашишга улгурдингиз?

- Мураббийларимиздан Дукич, шунингдек, Лобанов, Мерзляков билан жуда яхши дўстлашиб олдик. Юқорида айтганимдек, мени жамоада жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Янги футболчи учун энг муҳими ҳам шу.

- Мураббий ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда яхши. Машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боряпти. Ажойиб инсон.

- Қаерда яшаяпсиз?

- Анталияга келгунимизча, Дукичнинг квартирасида яшаётгандим. Билишимча, у клубни тарк этибди. Тошкентга қайтгач, ўзингга алоҳида квартира берамиз дейишяпти.

- Шу пайтгача сиз Европа футболидан баҳра олаётгандингиз. Осиё ва Европа футболи ўртасидаги фарқ кўзга ташлана бошладими?

- Ҳали катта фарқ кўзга ташланмади. Ўртоқлик учрашувларида футболчилар катта куч билан ҳаракат қилишмайди. Табиийки, бунга тўлақонли баҳо беришнинг иложи йўқ. Менимча, тафовут жуда ҳам катта бўлмаса керак. Сўнгги йилларда Осиё футболи анча ўсди. Жаҳон чемпионатларида ушбу қитъа терма жамоалари ижобий натижаларни қайд этиш­япти. Дунёнинг кўзга кўринган юлдуз футболчилари Осиё клубларида ўйнашяпти.

- Аднан, сизга янги мавсумда янги жамоа таркибида муваффақиятли иштирокни тилаб қоламиз.

- Сизга ҳам раҳмат. Янги мавсумда «Пахтакор» клуби ғалабаларига ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман. Бунинг учун бор кучимни ишга соламан.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

 

Аднан Ораховац

Туғилган  санаси: 1991 йил. 5 февраль.

Ўйнаган жамоалари: «Будучност» (Черногория)-2009-2014 (49та ўйин, 3та гол); «Единство» (Сербия)-2014 (15та ўйин).

Ютуқлари: Черногория чемпиони (2011-2012) ва кубоги ғолиби (2012-2013).

Киритилди: 25.01.2015 11:52. Ўқилди: 9060 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.