Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзгарган эртак ёхуд йўлга чиқар тўртовлон

Ёшлик пайтларида “Уч оға-ини ботирлар” эртагини ўқимаган одамлар кам бўлса керак. Аждарни енгиш йўлида ҳаракат қилган оға-инилардан фақат кенжасига насиб этадиган бу эртакда яхшилик ҳар доим ёмонлик устидан ғалаба қилиши акс этган.

Ўйлаб кўрсам шу эртакни ҳам миллионлар ўйини бўлмиш футболга ҳам алоқаси бор экан. Қандай дейсизми? Жуда ҳам оддий ўқиб кўринг.

Бир мамлакат бор экан унда куч қудратда тенги йўқ, уч оға-ини ботирлар яшар экан. Улар мамлакатда ўтказилган мусобақаларда алмашиб баъзан бир бирларини ҳурмат қилиб, чемпион бўлиб юраверишар экан. Кенг водий ҳамда жанубий воҳа томондан ҳам полвонлар келиб уч-оға иниларни бирини енгиб, биридан енгилиб кетавераркан.

Четдан келган полвонлар эса уларнинг куч қудратига тасанно айтиб, индамай енгиб ортларига қайтиб кетишар экан. Кунларнинг бирида ички мусобақалардан зериккан оға-инилар бошқа мамлакат полвонлари билан беллашмоқчи бўлишибди.

Шу мақсадда йўлга чиқишиб, аждар ҳукмронлик қилаётган мамлакатга дуч келишибди. Тўнғич ботир аждарга “Энг кучли полвонларингни кўрсат, биз уларни енгамиз”, – дебди ва дастлаб ўзи жангни бошлаб берибди, лекин рақибини енга олмапти. Кейин эса навбат Ўртанча ботирга келибди. Ўртанча ботир жуда ақлли бўлиб, у жуда кўп баҳодирларга жанг санъатини ўргатган устозининг гапларини эслабди: “Рақиб жуда айёр бўлади, сенинг ҳужумингни кутиб, ўзи қарши ҳужум қилиб хатоингдан фойдаланади. Энг муҳими ана шу хатони такрорлама”. Устозининг гапларини эслаб, ҳимоявий усулда жангга чиқибди ва рақибларини бирин кетин енгга бошлабди. Лекин уни мақсадини англаб етган рақиблар сўнгги жанг остонасида уни енгишибди. Кенжа ботир эса умуман жангга чиқмай индамай ортга қайтибди. Оғаларининг рақиб олдида нақадар ожиз эканлиги Кенжа ботирнинг ғурурига тегибди ва мамлакатнинг энг кучли жанг санъати мураббийидан сабоқ ола бошлабди. Шу зайлда кунлар утибди. Бир куни мамлакатда бир гап тарқалибди: “Жануб томондан Нотаниш полвон деганлари Аждарлар мамлакатининг кичик мусобақасида ғолиб бўлиб унга Аждар деган лақаб берилган эмиш”. Бу гап тез орада оға-иниларнинг қулоғига етибди. Мамлакат аҳолиси эса Нотаниш полвонга ишонч билан қарай бошлашибди. Чунки қанча кучли полвонлар йиғилса, мамлакатни ёвлардан ҳимоя қилиш осон бўлар, халқ эса осойишда яшарди.

Тўнғич ботир Нотаниш полвонни енгиш учун жангга кирмоқчи бўлибди. Ўртанча ботир эса оғасига бирлашиш кераклигини айтибди. Кенжа ботир ҳам бу таклифни маъқуллагач, тўнғич ботир кўнибди ва Нотаниш полвоннинг ҳузурига йўл олишибди. Нотаниш полвон оға-иниларнинг сўзларини тинглаб бирлашиш таклифига рози бўлибди ва улар янги рақибларга қарши жангга отланишибди.

Бу оддий бир эртак, ҳар ким уни хоҳлаганича якунлаши мумкин. Лекин футболда якун фақат битта у ҳам бўлса ғолиб чиқиш.

24-2 евраль кунлари футбол тарихимизда илк марта 4та жамоамиз ОЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди. Энди мамлакатимиз футбол ишқибозлари бирлашиб, халқаро майдонларда ана шу тўртта жамоамизга мухлислик қилишади. Уларга омад тилайлик, уларни ёлғизлатиб қуймасдан стадионни тўлдириб, далда бўлайлик. Бирлашиб, ўзбекча мухлисликни кўрсатайлик. Ана шунда эртак ҳам яхшилик билан тугайди. Ҳозирча эса эртак давом этади. Омон бўлинглар…
Давоми бор

Улуғбек Яҳёев

Киритилди: 20.02.2015 21:25. Ўқилди: 11098 марта. Фикрлар: 25 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.