Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» мавсумни ўз майдонида дуранг билан бошлади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони — “Пахтакор” янги мавсумда ўз майдонида дуранг билан якунланди. Бабаян шогирдлари ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолишди.

“Пахтакор” ўйинни ягона ҳужумчи — Сергеев билан бошлаган бўлса, “Олмалиқ” бош мураббийи Игорь Сергеев бирданига икки ҳужумчини майдонга туширди. Бу билан Игорь Шквирин ўйинда фақатгина ғалаба қозонишни мақсад қилганини яшириб ўтирмади.

Ўйиннинг илк дақиқаларида олмалиқликлар ҳужумкор ўйин кўрсатиб, мезбонлар дарвозасига босим уюштиришди. Йованович ўткир бурчак остида аниқ зарба бера олмади. Саламат Қуттибоев эса бурчак тўпидан кейин бир метрдан бўш дарвозани бош биан ишғол қила олмади! “Пахтакор” вазиятни тенглаштириб, ҳужумлар ташкил этишга ўтганида, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Андреев майдон марказида тўпни йўқотди ва меҳмонлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Йованович Саломовни жарима майдончасига бошлади. Шавкат нариги қанотга узатма берди. Мурзоев тўпни ўтказиб юборди ва ортдан етиб келган Пиримов кучли зарба билан даврозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим ҳам деяри тенгкурашлар остида кечди. Табиийки, тошкентликлар кўпроқ ҳужум ташкил қилишди. “Олмалиқ” эса ҳимояда ётиб олгани йўқ, тўпни назорат қилди, вазиятга қараб ё позицион, ёки қарши ҳужум ташкил қилди. Ҳар иккала томонда яхши имкониятлар бўлди. Бутун ўйин давомида яхши ҳимояланаётган, айниқса, ҳаво курашларида ютқазмаётган олмалиқликлар баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида гол ўтказиб юборди. Андреев қанотдан отиб берган тўп Ораховацнинг бошидан сўнг ҳимоячилардан ўтиб кетди ва Сергеев унчалик кучли бўлмаган зарба билан даврозани ишғол қилди. 1:1.

“Олмалиқ” ишончли ўйини билан мухлисларни ҳайратлантирган бўлса ажабмас. “Пахтакор”нинг ҳозирги ўйини эса чемпионларга хос эмас. Олий лиганинг илк ўйини дуранг натижа билан якунланди.

ОЛИЙ ЛИГА-2015, 1-ТУР, 12 март (пайшанба)
«ПАХТАКОР» – «ОЛМАЛИҚ» - 1:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Зоҳир Пиримов (36) — Игорь Сергеев (87)
Огоҳлантиришлар: Акбар Исматуллаев (46), Игорь Сергеев (65), Жамшид Искандеров (72), Аднан Ораховац (90+2) — Азамат Исроилов (82)
“Пахтакор”: 12.Александр Лобанов, 23.Александр Мерзляков, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 24.Даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев (Баҳодир Пардаев 65), 7.Кахи Махарадзе (С), 29.Владимир Козак (Жавоҳир Соҳибов 72), 28.Станислав Андреев, 8.Шерзод Каримов (Жамшид Искандеров 39), 11.Игорь Сергеев
“Олмалиқ”: 16.Умид Хонимқулов, 8.Саҳоб Жўраев, 5.Евгений Гоголь (С), 55.Адриан Кашкавал, 19.Ислом Иномов, 21.Саламат Қуттибоев, 70.Арслонмурод Омонов, 10.Шавкат Саломов, 11.Зоҳир Пиримов (Азамат Исроилов 80), 17.Камолиддин Мурзоев (Ғулом Ўрунов 87), 84.Неманья Йованович
Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, И.Гармашов
Назоратчи: В.Валицкий.

Киритилди: 12.03.2015 15:49. Ўқилди: 4978 марта. Фикрлар: 16 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.