Кириш Регистрация

STD.UZ/PSJ

ПСЖ

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Унаи Эмери: «Мен «ПСЖ» янада яхшироқ бўлиши учун кўп меҳнат қиляпман»

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери Франция чемпионатида «Тулуза»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, ўйинда бир киши кам бўлиб қолган «ПСЖ» «Тулуза»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

«Ўтказиб юборилган гол ва четлатишдан сўнг ўйиннинг бориши ўзгариб кетди. Бу икки ҳолат бугунги ўйиннинг ҳал қилувчи палласи бўлди. Вазиятдан чиқиб кетиш биз учун жуда оғир бўлди», - деди Эмери. 

«Мен жамоа янада яхшироқ бўлиши учун кўп меҳнат қиляпман. Бироқ бу узоқ ва машаққатли йўл, «ПСЖ»дагилар эса мағлубиятларга кўникмаган», -деди испаниялик мутахассис. 

«Менда ҳали умидлар катта, чемпионат 38 турдан иборат, унинг атиги еттитаси ортда қолди, холос. Орье эса ўз хатоларидан хулоса чиқаришни ўрганиши керак, у ҳали ёш», - дея қўшимча қилди «ПСЖ» устози.

Киритилди: 24.09.2016 07:19. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар: 2 та.

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 6 14
2 ПСЖ 6 12
3 Лудогорец 6 3
4 Базель 6 2

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

07.12.2016. ЕЧЛ. 6-тур.
00:45
ПСЖ
2-2
Лудогорец

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.