Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» буюк ўйинчиларни сотиб олган, лекин Рауль - энг зўри эди

«Реал Мадрид» клуби тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турган Раульнинг ўйинлари футбол афсоналари ва юлдузларининг ҳам меҳрини қозонган. Қуйида дунё тан олган футболчи, мураббий ва футбол атрофидаги шахсларнинг Рауль ҳақида билдириб ўтган фикрлари билан танишишингиз мумкин.

«Реал»га алоқадар мансабдорлар

Альфредо Ди Стефано («Реал» нинг афсонавий ҳужумчиси)

- «Кўпчилик қила олмаётган ишларни Рауль уддаламоқда: у минглаб томашабинлар билан тўлган стадионга, худди ўзининг районида тўп тепиб юргандек чиқмоқда. Ўйлайманки, у «Реал» ва Испания терма жамоаси мувафаққиятларига улкан ҳисса қўшган ўйинчи бўлиб тарихда қолади».

Фабио Капелло («Реал» собиқ мураббийи, Россия терма жамоаси бош мураббийи)

- «Ўша пайтларда Майкл Оуен мавсумни сўнггини ажойиб ўтказганда, Рауль аллақачон «Олтин тўп» га муносиблигини исботлаганди. Нимага унга ушбу совринни беришмаган? Бу жумбоқ. У билан хозир худди аввал Франко Барези билан бўлган хол содир бўлмоқда, яьни хар доим фаворитлар орасида бўлиб, якунда ушбу соврин насиб этмаган. Умид қиламанки, Раулда хаммаси яхши бўлади».

Хорьхе Вальдано («Реал» нинг собиқ бош директори)
- «Уни порлаши-мени хизматим эмас, чунки Рауль ўзи учун ўзи дунё очган. У худдики бошқа сайёрадан. Уни асосий рақиби тарих бўлиб қолади».

Карлуш Кейруш («Реал»нинг собиқ мураббийи)
- «Рауль фантастик харакат қилади. Самарлилигидан ташқари, Рауль ўйинни кўриши билан ва хужум пайтидаги ягона тўғри вазиятни кўриши билан хам мени хайрон қолдиради»

Жозе Моуриңьо («Реал» собиқ бош мураббийи)

- «Мен ўз ихтиёримда Рауль бўлишини хохлардим, чунки у жамоа рамзи ва профессионал. Лекин шунга қарамасдан, у ўзи мустақил қарор чиқаришга ва ўз келажагини ўзи белгилашга лойиқ инсон. Рауль-ақлли ўйинчи, хар бир ўйинга иштиёқ билан тушади. У тушунади, жамоада ёш Бензема ва Игуаинлар борлиги уни асосий таркибда тушиш имконлиги камлигини. У эркакларга хос қарор чиқарди».

Флорентино Перес («Реал» президенти)
- «Рауль- Мадриднинг «Реал» клуби капитани, лекин у ўзининг тақдири хўжайини. У ҳаётида «Реал» ўйинчиси бўлиш этапини тугатди. Лекин биз ҳаммамиз биламизки, биз унга «Хайр» демаймиз, аксинча «Учрашгунча» деб қоламиз. Мен эслатиб ўтишим жоизки, ўз вақтида бизнинг фахрий президентимиз Алфредо ди Стефано билан хам худди шундай бўлган».

Раулнинг отаси:

- «Менинг ўғлим шунчалик яхшики, мен уни Испаниядаги гипермаркетлар тармоғига хам алмашмаган бўлардим».

«Реал»га алоқаси бўлмаган афсоналар

Алекс Фергюсон («Манчестер Юнайтед» собиқ мураббийи)
- «Реал» буюк ўйинчиларни сотиб олган, лекин Рауль - энг зўри эди.

Марко ван Бастен (уч карра «Олтин тўп» эгаси)
- «Менинг фикримча, кейинги «Олтин тўп» соҳиби - Рауль... Ғалати қарор?! Рауль - энг яхшиси»

Христо Стоичков («Барселона» нинг собиқ ўйинчиси)
- «Мен тушунмадим, қанақасига Оуен ФИФА нинг «йилнинг энг зўр ўйинчиси»га давогарлар рўйхатида саккизинчи ва «Олтин тўп»га номзодлардан бириничи бўлиши мумкин? Иккисида хам мен учун Рауль фаворит бўлган, лекин ушбу совринни олишда кўпроқ футбол атрофидаги факторлар тасир қилади»

Йохан Кройф (Голландиялик футбол афсонаси)
- «Мен учун Рауль - ҳаммасидан олдинда. Жисмоний кўрсаткичлари ва таланти бўйича мен учун Рауль - биринчи рақамли ўйинчи»

Диего Марадона (Жаҳоннинг афсонавий футболчиси)
- «Раул» - даҳо. У ўзини шу даражада ушлаб турибдики, кўпчилик футболчилар шунча йил ўйнашни эплолмайдилар. Рауль атрофида хеч қанақа баҳс мунозара бўлиши мумкин эмас. Ҳар қалай, мен у хақида шубҳаларга бормаганман».

Рауль билан бирга тўп сурганлар

Рональдо («Реал»нинг собиқ ўйинчиси)

- «Рауль хамиша тайёр туради, агарки жамоа унинг хизматларига муҳтож бўлса. Бизни ажойиб хотиралар боғлаб туради, мен у билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Рауль «Олтин тўп»га муносиб. Агар у шу темпда ўйнашни давом эца, ушбу совринни олади».

Зинедин Зидан («Кастиля» бош мураббийи)
- «Раульни қайси сўз билан тарифласа бўлади? Рауль- бу «Реал» дегани».

Роберто Карлос («Реал» нинг собиқ ўйинчиси)

- «Рауль - мухим ўйинчи эди «Реал» учун, лидер, юлдуз».

Фернандо Йерро («Реал» нинг собиқ ўйинчиси)
- «Клуб асосий таркибидаги иккинчи хафтасидаёқ, икки гуруҳга бўлиниб ўйналадиган машғулотларда хамма Раульни ўзини таркибига олишга харакат қиларди. Ўша пайт мен бу бола - ҳақиқий Ферарри деган эдим, адашмаган эканман».

Девид Бекхем («Реал» ниг собиқ футболчиси)
- «Мен капитанга омад тилайман, у ҳар доим жамоа ва ўйинчиларни жонлантириб юрарди. У ҳар доим ўрнак оладиган инсон бўлган».

Криштиану Роналду («Реал» футболчиси)
- «Рауль биз учун жуда муҳим ўйинчи эди, лекин кетиш хақида қарор қилди, бу қарори ўзига яхши бўлада деб хисоблади. Мени Раулни рақамида ўйнашимдан у хурсанд бўлса керак, чунки характеримиз ўхшаш».

Руд ван Нистелрой («Реал»нинг собиқ футболчиси)
- «Раул билан характеримиз жуда ўхшаш. Бундан ташқари анчадан бери бирга тўп суряпмиз. Бўш қолган пайтларимизда футбол ҳақида суҳбатлашамиз. Аслида ўйин услубларимиз унчалик мос тушмайди. Раул ҳужумчилардан бироз орқароқда ёки марказий ҳужумчи ўрнида яхши ўйнайди. Шу билан бирга биз-биримизни жуда яхши қўллаб-қувватлаймиз: у чапақай, мен эса асосан ўнг оёғим билан зарба бераман.

Гути («Реал» собиқ футболчиси).
- «У жамоамиз учун ўта муҳим ўйинчи. Раул - «Реал»нинг рамзи ва юраги»

Давид Виля (Испания термаси ҳужумчиси)
- «Раул – ажойиб футболчи. Мен ҳар доим унга ҳавас билан қараганман»

Карим Бензема («Реал» ҳужумчиси).
- «Раул – ҳақиқий жентлмен ва буюк ҳужумчилардан. Энди биз Раул бажарган ишни давом эттиришимизга тўғри келади».

Ва бошқалар....

Франческо Тотти («Рома» футболчиси)

- «Бу қандайдир англашилмовчилик, ахир гол уриш мумкин бўлган барча вазиятда гол ура оладиган, қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган шундай моҳир ўйинчи ҳалигача «Олтин тўп»ни олмаган».

Филиппо Инзаги («Милан» бош мураббийи)
- «Раульни баҳад ҳурмат қиламан ва унинг ўйин услуби менга ёқади. Ахир у ҳар доим юқори савияда ўйин намойиш этган, фаолиятида муҳим муваффақиятларга эришган».

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 29.05.2015 18:45. Ўқилди: 4700 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Манчестер Сити
1-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.