Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳомийлик келишувлари ортидан энг кўп даромад топадиган клублар

Сир эмаски, ҳар қандай юқори даражадаги клубнинг асосий даромад манбаи - бу ҳомийлик шартномалари. Албатта, телевизион компаниялардан трансляциялар ҳуқуқи учун олинадиган улушнинг салмоғи ҳам катта ва муҳим. Қолаверса, бу йўналишда иш олиб бориш нисбатан осонроқ. Бироқ шуниси тайинки, клубларнинг Неймар ва Суареслар трансферини амалга оширишлари учун ТВ берадиган пул камлик қилади, барибир. Қисқаси, жамоалар одатга кўра, асосий даромадни техник ва титул ҳомийлардан олишади. Шунингдек, стадион номини сотиш ҳам яхшигина маблағ келтиради.

Forbes журнали энг қимматбаҳо футбол клублари рейтинги ортидан ҳомийлик шартномаларидан кўп улуш олувчи жамоалар рўйхатини ҳам эълон қилди. Бунда маълумотлар 3та асосий бўғин («техник ҳомий», «титул ҳомий» ва «стадион номини сотиш») бўйича келтирилди. Энди бевосита натижаларга келсак, Англиянинг «МЮ» клуби бу борада шубҳасиз, етакчи. «Қизил иблислар» айни пайт Nike, Chevrolet ва Aon кампанияларидан йилига 140 млн. долларни қуртдай санаб олишади. Янги мавсумдан эса, Adidas билан тузилган шартнома кучга киради ва шунда «МЮ»нинг ҳомийлик улуши рекорд даражага кўтарилади - 218 миллион доллар! Яқин 2 йил ичида биргина «Барселона» инглиз клубига нисбатан яқинлашиши мумкин. Каталония пойтахтида Nike ва Qatar Sports Investments билан янги келишувлар расмийлаштирилиши ҳақида гапирмоқдалар. Ҳозирги ҳолатда эса, «блаугранас» янги мавсумда 2-поғонадан 4-қаторга тушади. Яъни Испания чемпионини «Бавария» ва «Челси» клублари ортга суришади. Чунончи, мюнхенликлар Adidas билан ҳамкорликни йўлга қўйишдики, ўртадаги келишувга кўра, энди 10 йил ичида 1 миллиард доллар олишади. Роман Абрамовичнинг клуби эса ёзда ўз либосидаги рамзни ўзгартиради. Яъни Жанубий Кореянинг Samsung компанияси логотипи ўрнини шиналар ишлаб чиқарувчи Yokohama Rubber (Япония) фирмасиники эгаллайди. Бунинг эвазига «кўклар» йилига 60 млн. доллар олишади (кореяликлар йилига атиги 27 млн. доллар беришади) Мавсум - 2015|2016да кузатилиши кутилаётган яна бир ўзгариш - бу «Ювентус»нинг топ-10 рўйхатига қайтиши. Туринликлар Adidas билан шартнома тузишдан ташқари, Jeep билан келишувни янгилашди. Энди улар барқарор тарзда йилига 45 млн. доллар топишади ва ҳомийлар билан ишлаш рейтингида Лондоннинг «Тоттенхэм» клубини кучли ўнликдан суриб ташлашади.

Adidas билан тузилган келишув туфайли янги мавсумдан «МЮ»нинг йиллик даромади 218 млн. долларга етади.

«Барселона» битта жиҳат бўйича ушбу рейтингга тушган ягона клуб ҳисобланади: титул ҳомийларидан бирининг рамзи либосининг ички томонига жойлаштирилган. Intel шундай «реклама» учун йилига 5 миллион доллар тўлайди.

Emirates билан тузилган 5 йиллик келишувга кўра, стадион номидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам компанияга берилган. Умуман, «Арсенал» аренаси шу шартномага мувофиқ, у 2028 йилгача «Эмирейтс», деб юритилади.

Etihad билан тузилган 10 йиллик шартнома стадион номидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олган.

Янги титул ҳомий - Yokohama билан тузилган 5 йиллик шартномага асосан, Лондон клубининг йиллик даромади 100 млн. долларга кўтарилади.

«Бавария» Adidas билан тузилган янги шартномага кўра, Forbes рейтингида 2-поғонага «сакрайди».

«Реал» агар  стадион номини сотишга рози бўлса, рейтингда шубҳасиз, 1-ўринга чиқади.

New Balance (АҚШ) янги мавсумдан Европа футболига кирмоқчи. Ҳозирда унинг шўъба корхонаси - Warrior «Ливерпул»ни кийинтирмоқда. Шундай экан, америкаликларнинг айнан мерсисайдликлар билан ҳамкорлик қилишга мойил эканликларини тушуниш қийин эмас.

Париж клубида ҳам ҳомийлик йўналишида кўпроқ пул топиш имконияти бор. Фақат бунинг учун стадион номини сотишга рози бўлса, бас.

Лондон клубининг янги мавсумда топ-10дан тушиб кетиши эҳтимоли баланд.

Киритилди: 08.06.2015 18:23. Ўқилди: 7150 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.