Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рафаэл Бенитес Мадрид учун қанчалик муносиб? Фактлар ва музокара

Ассалому алайкум азиз фанатдошлар, бугун сиз билан биргаликда жуда ҳам катта аҳамиятга молик мавзуни муҳокама қилсак, ва фикр алмашсак яхши бўлади деб ўйлайман. Яъни "Реал Мадрид" га мураббий этиб тайинланган Рафа Бенитесни нега бу ўрин учун энг муносиб номзодми ёки йўқми деган саволга жавоб излаб кўрамиз.

Бир вақтлар у "Кастиля"нинг собиқ ўйинчиси эди ва 26 ёшга келиб мураббийлик йўлини танлади ва олдинига ёшлар жамоасига мураббийлик қилади. Кейинчалик Виcенте дел Боскега ёрдамчи сифатида фаолият олиб борди. Яқинда сизга клубнинг иккинчи вице-президенти Эдуардо Фернандез де Бласнинг интервюсини ҳавола этган эдик, Де Блас интервюда "Мен учун Карло Анcелотти ҳақиқий феноменал инсон. Икки йил олдин Жозе Моуриньо эди, ва яқин орада мен учун энг зўр мураббий Рафа Бенитес бўлади" дея ўз фикрларини баён этган эди.

Р. Бенитес "Ливерпоол"да ишлаган дамларида Перес унга икки маротаба расмий таклиф билдирган, аммо ўша даврда у таклифни қабул қилмаган эди, оддий сабаби эса Рафа "Ливерпоол" да бахтли эди. Ва нихоят Карло Анчелотти клуб олдидаги юқори талабларни бажара олмагач Перес мақсадига эришди, ва унинг учинчи таклифига Рафа қаршилик қилмади.

Бу қанчалик тўғри қарор эди? У Мадридда муваффақиятларга эриша оладими?

Қўлимизда бор бўлган маълумотларга ва шахсий тажрибага таяниб "АЛБАТТА" деган бўлардим. Айнан Рафа Бенитес "Қироллик клуби" учун ҳозирда бўлиши мумкин ҳисобланган универсал, энг зўр мураббий ва ягона инсон. Авваламбор айнан у "Реал Мадрид" ҳақида ҳамма нарсани билади, ички механизмни жуда яхши тушунади, бундай клубни бошқариш нима эканлигидан унинг хабари бор ва энг муҳими ундан футболчилар, муҳлислар, оммавий ахборот воситалари қандай натижалар кутишини ҳам у яхши билади. Албатта кўпчилик Папа Карло истеъфосидан норози ва ўйинчилар ҳам раҳбариятга унинг қолишини сўраб чиқиши унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканлигидан далолат беради. Аммо вазиятни ҳар томонлама бахолаш керак, қайси ўйинчи ёки ҳодим унинг яхши сўзли, унга анча ёрдам берган ва ривожланиб кучли бўлишига ҳисса қўшган одамдан ажралгиси келади? Папа Карлонинг кетиши жуда ҳам ҳаяжонли ва қайсидир маънода ғам олиб келган бўлса, у бошқа томондан яхши ҳисобланади, чунки бу нарса уни севимли жамоамизда яхши ишлаганидан далолат беради.

Футболчиларнинг Анчелоттини қолишини яна бир сабаби, янги тренерлар асосий таркиб ўйинчилар ва ҳамма қолганлар учун ҳам эгаллаган ўринларини осонликча давом эттиришига ижозат бериш ўрнига, бир-икки машғулот ва ўйинлар орқали жамоада асосий таркибни ўзгаритириб юбориши ва мавжуд таркибни ўзи тайёрлаган синовлардан ўтказиши мумкин.

Бенитес эса айнан шундай мураббийлардан саналади. Ҳеч ким ҳозир аниқ йўқ деб айтолмайди бир кун келиб Бенитес жамоадан кетса норозиликлар бўлмайди деб ва бу факт. Рафа Бенитес жамоавий футбол тарафдори ҳисобланиб, имтиёзлар, устунлик аниқ бир футболчига берилмаган, ҳимоя балансини ушлаган ҳолда ҳужумкор ўйинни олиб боришни ўз олдига доим мақсад қилган. У кўплаб дўст орттирмайди, лекин у ўз ишини яхши бажаради. Баъзилар уни ҳимоя усулга таяниб ишлайди дейишади, аммо У Марcа нашриёти билан интервюсида у тузган тактикани яхши балансга эга бўлган ташкилий ўйин деб эмас, балки ҳимоявий ўйин деганлар хато эканлигини айтган. У гол уриш билан биргаликда, урдирмаслик ҳақида ҳам ўйлашини айтиб ўтган. Унинг фикрича эришган натижалари жамоанинг фақат урган голлари ҳисобига эмас, балки охиригача курашган ҳолда ҳимояни ҳам ўйлагани учунлигини айтади. Албатта ҳаммамиз Истанбулдаги финални эсласак бу гаплар ростилигига гувоҳи бўламиз, чунки ўшанда "Ливерпоол" охиригача курашиб 2-таймда ўз иродасини намойиш этган эди ва фантастик тарзда турнир ғолиби бўлган эди.


Яна бир муҳим маълумот шуки Рафа экспериментлар, футболда янги нарсаларни қўллашни хуш кўради ва таваккалдан қўрқмайди. У биринчилардан бўлиб жамоада ротация яъни футболчиларга дам бериш, ранг-баранг тактикаларни қўллаган мураббийдир, сабаби 10 йил олдин Зидан, Жерард, Касильяс дам олиши керак дейилса муҳлислар уни тушунмай нега ажойиб формадаги ўйинчи дам олиши керак дея саволлар беришарди. Ҳозир эса замонавий футбол бу нарса жуда фойдали эканлигини, футболчилар жароҳат олмаслиги учун, дам бериш орқали ажойиб формани яхши ҳолатда сақлашни тушуниб етди. У Пионер каби қўллаган ярим ҳимоядаги ёнма-ён футболчиларни жойлаштириши ва ярим ҳимояни кучайтириш орқали балансни ушлашга қаратилган тактикаси бошида катта танқидларга учраган эди, ва ҳимоявий ўйин деб қарши чиқилган эди. Аммо статистикага назар солсак, ўша 2008-2009-йиллари "Ливерпуль" умумий ҳисобда 119 та гол уриб Англияда ҳеч қайси клуб эришмаган натижага эришганди, қани ким бу тактикани ҳимоявий дея олади?

Шак-шубхасиз савол туғилади "Реал Мадрид" раҳбарияти унинг ўз усулини, экспериментлари учун имкон берадими? ва жамоа бунга рози хайрихоҳ эканлигини баён қилган, фақат жамоадан ижобий натижалар қайд этилса бўлди.


Шахсан мен ҳам Рафа Бенитеснинг жамоага тез мослашиб кетишини, футболчилар ва ишчи гуруҳ билан яхши чиқишиб кетишини хоҳлайман. Жамоада ўз ҳукмронлигини эгаллашга қайси маънодаки мураббий доимо ўйинчиларга ўз сўзини муаммосиз ўткиза олиши ва бошқаришини истаб қоламан. Унинг миллати ҳам испан ва жамоада олдин ишлаган, тўп сурган ва бу унга ёрдам беради деган умиддамиз.


Биз муҳлислар бир томондан танқидлар билдирамиз, хилма-хил фикрлар билдирамиз, хаттоки мен ҳам Папа Cарло кетганда хафа бўлдим, лекин доим вазиятга оптимистик руҳда ёндошиш керак. Унинг жамомиздаги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз ва азиз фанатдошлар сиз ҳам Рафа ҳақида фикрларингиз бўлса ёзиб қолдиришни унутманг!

Манба: bleacherreport.com

Киритилди: 09.06.2015 23:03. Ўқилди: 6748 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.