Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги тўпурарлари. ТОП-10

Мадриднинг "Реал" жамоаси сафида Чемпионлар лигаси баҳсларида энг кўп гол урган футболчиларни биласизми? Билмасангиз унда қуйидаги мақола орқали бу ҳақда маълумот тўплаб олишингиз мумкин.

10. Роналдо. 34 ўйин – 13 гол
Бразилиялик Роналдо Мадридликлар шарафини 2002-2007 йиллар давомида ҳимоя қилиб, клуб учун ЧЛда 13 та гол киритишга муваффақ бўлган. "Сўйлоқ" 2003 йилда чорак финалда "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" дарвозасига нақ 3 та тўп киритиб, "хет-трик"ка эришган ва жамоасининг ярим финалга йўл олишига катта ҳисса қўшганди. Афсуски бразилиялик тўп афсунгарига Чемпионлар лигасида зафар қучиш насиб этмаган.

9. Рууд Ван Нистелроой. 19 ўйин – 13 гол

Голландиялик ҳужумчи "Галактикос" сафида 2006-2010 йиллар давомида тўп суриб, жамоа учун нуфузли мусобақада 13 та тўп киритишга муваффақ бўлади. Нистелроой турнирда клуб сафида 3 марта пенальтиларни йўққа чиқарган. Шундай бўлса ҳам бир қатор ушрашувларда муҳим голларга муаллифлик қилган.Афсуски мусобақа тарихидаги энг сермаҳсул футболчилардан бирига ҳам ЧЛда ғолиблик нашидасини суриш насиб этмайди.

8. Иван Элгера. 81 ўйин – 15 гол
Элгера ҳимоячи амплуасида тўп суришига қарамасдан, тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган. У мусобақада 15 та гол киритгани сўзимиз исботи бўла олади. Иван айниқса 2000/2001 йилги мавсумни фантастик тарзда ўтказган. У ўша йили нақ 6 та тўп киритиб, кўплаб ҳужумчиларга ўзига хос дарс бериб қўйди. Элгера жамоа шарафини 1999-2007 йиллар мобайнида ҳимоя қилди ва 2 марта мазкур турнир ғолибига айланди.

7. Роберто Карлос. 107 ўйин – 16 гол
Карлоснинг кучли зарбалари ёнида замбаракнинг ўқи ҳам ҳижолат чекарди. Роберто мунтазам тарзда ҳужумларга қўшилиб турар ва фантастик зарбалари билан гол ҳам урарди. У мусобақада 16 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган. Карлос 2000 ва 2001 йилларда 4 тадан гол урган. Ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 1997-2007 йиллар давомида тўп суриб, 3 марта олтин медалларга сазовор бўлган.

6. Гути. 97 ўйин – 16 гол

Гути "Реал" шарафини 1997-2010 йиллар давомида ҳимоя қилди ва ушбу мусобақада жамоа учун 16 та голга муаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи 2002/2003 йилги мавсумда 5 марта рақиблар посбонларини ҳафа қилган. Бу унинг энг яхши натижасидир. Хосе ҳам Карлос сингари 3 марта мусобақанинг олтин медалларини бўйнига таққан.

5. Луиш Фиго. 58 ўйин – 16 гол

Мадрид клуби тарихидаги энг қимматбаҳо футболчилардан бири ҳисобланадиган Фиго клуб учун ЧЛда 16 та гол урган. Унинг энг сермаҳсул мавсуми 2000/2001 йилга тўғри келади. Ўшанда португалиялик футболчи 5 марта тўпни дарвозаларга жойлаб қўйган. Луиш клуб сафида 2000-2005 йиллар давомида тўп сурди ва 2002 йилда Чемпионлар лигаси бош совринини боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди.

4. Фернандо Морьентес. 58 ўйин – 17 гол
Испаниялик ҳужумчи 1997-2005 йиллар мобайнида "Реал" таркибида тўп суриб, Чемпионлар лигасида 17 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган. Морьентес голларининг биттасини финал ўйинида киритганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. У клуб билан 3 марта мусобақада зафар қучган.

3. Карим Бензема. 54 ўйин – 30 гол
Франциялик ҳужумчи 2009-йилдан "Бланкос" аъзоси ҳисобланади ва у бугунгача жамоа учун ушбу турнирда 30 та тўп киритган. Карим сўнгги 5 мавсумда 5 тадан кам тўп киритмаяпти. 2010 йили гуруҳ баҳсларида "Осер" дарвозасига 3 та тўп киритиб, "хет-трик"ка эришганлигини ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Бензема жамоа билан 2014 йилда мусобақада ғолиблик нашидасини сурди.

2. Криштиану Роналду. 63 ўйин – 62 гол

Роналдунинг натижаларига шунчаки қойил қолиш мумкин. Португалиялик ҳужумчи 2009-йилдан бери "Галактикос" сафида 63 ўйинда 62 та гол киритган. У голларининг 33 тасини плей-офф баҳсларида киритганлиги ҳам таҳсинга лойиқдир. Криштиану ЧЛда бир мавсум мобайнида энг кўп гол урган футболчи сифатида ҳам рекорд натижани қайд этган. У сўнгги 30 ўйиннинг 25 тасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган. Роналду ниҳоят 2014 йилда "Реал" билан ЧЛ бош совринига сазовор бўлди.

1. Раул. 130 ўйин – 66 гол
Чемпионлар лигаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлардан бири Раул "Реал" сафида 1995-2010 йиллар давомида майдонга тушиб, 66 та голга муаллифлик қилган. Клуб тимсолига айланган футболчи учун энг омадли мавсум 1999/2000 йили бўлганди. Ўшанда Раул 10 марта гол уриб, жамоаси билан мусобақа ғолибига айланган. Раул ЧЛ финалларида икки марта зафар қучган саноқли футболчилардан биридир. У 2002-йилги финалда "Байер" дарвозасини ҳам ишғол қилган. Умуман олганда Раул "Галактикос" сафида 3 марта турнир ғолибига айланди.

Кучли ўнликка кириши мумкин бўлган футболчилар: Серхио Рамос (8 гол), Гарет Бейл (8 гол) ва Марсело (5 гол)

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 06.09.2015 12:41. Ўқилди: 6648 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.