Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида 100% натижа қайд этган жамоалар

Ҳозирда Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда. Ушбу ўйинларда биз бир неча кучли жамоаларнинг очко йўқотишига гувоҳ бўлдик. Лекин мусобақа тарихининг гуруҳ босқичларида умуман йўқотишга учрамай, барча учрашувларда мардонавор ғолибликка эришган жамоалар ҳам топилади. Қизиғи шундаки ушбу жамоаларнинг ҳеч бири якунда бош совринни қўлга кирита олмаган. Биз қуйида шундай натижа кўрсатган жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1.«Милан» 1992-1993

f8e8fab502f74170b9d9423326bb1eed.jpg

Чемпионлар лигаси номи остидаги ўтказилган дастлабки турнирда «Милан» жамоаси гуруҳда «Порту», «ПСВ Эйндховен» ва Швециянинг «Гётеборг» жамоалари билан баҳс олиб бориб якунда 6 ўйинни ўз фойдасига ҳал қилади. Кейинги босқичларда ҳам ғалабаларга эришган Миланликлар финал йўлланмасига эга бўлади. Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Марселнинг «Олимпик» жамоаси билан тўқнаш келган Фабио Капелло шогирдлари 0-1 ҳисобида имкониятни бой беришади.

2. «ПСЖ» 1994-1995

62289dc3e5e1c1d3954a867cf9131d41.jpg

Таркибида Жорж Веадек ижрочиси бўлган «ПСЖ» фантастик ўйинлар кўрсатиб гуруҳда Москванинг «Спартак», Киевнинг «Динамо» ва Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари билан учрашувларда максимал натижа қайд этади. Ярим финалга қадар ўзининг ғолибона юришини давом эттирган Париж жамоаси ушбу босқичда «Милан» тўсиғидан ўта олмайди.

3. «Спартак» 1995-1996

Ушбу рўйхатимиздан ўрин олган Европа даражасидаги ўртамиёна жамоанинг ушбу натижаси таҳсинга лойиқдир. Ҳозирда Россия клублари гуруҳ босқичидан аранг чиқаётгани бор гап. Лекин «Спартак»нинг ўша пайтда кўрсатган ўйинлари барчани ҳайратга солган эди. Гуруҳда Польшанинг «Легия» Норвегиянинг «Русенборг» ва Англиянинг «Блэкберн Роверс» жамоалари билан кураш олиб борган Москва жамоаси, барча ўйинларда рақибларини мағлубиятга учратиб ўзининг шонли юришларини кўрсатади. Лекин чорак финалда «Спартак» Франциянинг «Нант» жамоасига икки ўйин натижасига кўра 2-4 ҳисобида мағлуб бўлиб турнирни тарк этади.

4. «Барселона» 2002-2003

9803c8d9eb04b8e8a8378ea8fa261e10.jpg

2002-2003 йилги мавсумда «Барселона» жамоаси дастлабки гуруҳ босқичида Белгиянинг «Брюге», Россиянинг «Локомотив» ва Туркиянинг «Галатасарой» жамоалари билан бир гуруҳдан жой олади. Бу босқичдан ўтиш Каталония клуби учун қийинчилик туғдирмайди. 6 учрашувнинг барчасида бирин-кетин ғалабаларга эришган «Барселона» турнирнинг чорак финалига етиб келади ва айнан ушбу босқичда Туриннинг «Ювентус» жамоаси томонидан тўхтатилади.

5. «Реал Мадрид» 2011-2012, 2014-2015

90c4f84fa4df99b116297353fbe711e2.jpg
Мусобақа тарихида икки бор шундай натижага эришгаy ягона жамоа. Лекин уларнинг ҳар иккисида ҳам «Қироллик клуби» бош совринни қўлга кирита олмайди. Дастлаб 2011-2012 йилги мавсумда «Лион», «Аякс» ва Загребнинг «Динамо» жамоалари билан бўлган гуруҳ баҳсларнинг барчасида ғолиб бўлган Мадрид суперклуби, ярим финалда «Бавария»га имкониятни бой беради. Кейинчалик 2014-2015 йилги гуруҳ босқичи ўйинларида «Ливерпуль», «Базель» ва «Лудогорец» жамоаларига ҳеч қандай имконият қолдирмай яна бир бор ярим финалга қадар етиб келади. Бу сафар Туриннинг «Ювентус» клуби «Реал Мадрид»ни доғда қолдиради.

Шавкат Ниёзов        
Киритилди: 04.11.2015 11:05. Ўқилди: 6266 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.