Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду: «Ўғлим катта бўлганида онаси кимлигини фақат ўзига айтаман»

Футбол оламининг энг машҳур шахсларидан бири бўлмиш Криштиану Роналду ўзининг шахсий ҳаётидаги баъзи жиҳатлари, хусусан 5 ёшли ўғли Криштианинью билан муносабатлари ҳақида The Times ва Kicker нашрларига сўзлаб берди.

Роналду ўз интервьюсида ўғлининг кулгуси унга ҳамиша қувонч бағишлашини айтиб ўтган.

У ўғлининг туғилиши ҳақида маълумотларни матбуотдан сир тутишда давом этишини билдирган.

"Мен 25 ёшга кирганимда ота бўлишни истай бошладим. Ва шундай бўлди ҳам. мен ёлғиз отаман. Дунёда кўпчилик билан шундай. Онасиз ўсаётган фақат менинг ўғлим эмас. Дунёда отасиз ўсаётган болалар ҳам кўп. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга ўғлимнинг қандай қилиб ер юзида пайдо бўлиб қолгани, унинг онаси кимлиги ҳақида айтиб бермайман. Фақат унинг ўзигагина, у улғайганида бор гапни етказишим мумкин. Мен унга барчасини тушунтираман, ўз бошимдан қандай ҳиссиётлар кечирганим ҳақида айтаман. Менимча у буни тўғри қабул қилади", дейди футболчи.

"Ўғлимнинг туғилиши ҳаётимни ўзгартириб юборган. У ҳамиши кулиб юради ва менга ҳамиша далда беради. Мен унинг ҳам футболчи бўлишини, у ҳам мен босиб ўтган йўллардан юриб, ҳужумчи сифатида кучли жамоаларда ўйнашини истайман. Лекин у ҳозирча дарвозабон бўлишга рўйхушлик билдирмоқда", дея маълум қилган Роналду.
Дунёдаги энг кўп пул ишлаб топувчи Роналду тарбия жараёнида анча қаттиққўллигини ва бу жараён тартиб билан бўлиши керак деб ҳисоблашини айтади.

"Фарзандларнинг тарбияси осонлик билан бузилиб кетиши мумкин. Агар сен кичкина бўлиб катта кароватда ётсанг, болаликдан тўкин-сочин ҳаёт кечирсанг, нонуштага ҳар сафар йогурт ва мевалар истеъмол қилсанг жуда эрка бўлиб ўсасан.

Ўғлим анча олдинроқ, унга iPhone 6s сотиб олиб беришимни сўраганди. Мен дарҳол унга "йўқ!" деганман. У эса илтимосини такрорлаб, телефон унга мен билан гаплашиши учун керак бўлишини айтганди. Мен эса яна унга "бундай вақтда бувисидан мен билан боғлаб беришини сўраши кераклиги"ни айтганман. Уни доим назорат қилиб тура олмасман, лекин уни яхши тарбия қилишни истайман ва шу унинг учун энг керакли совға бўлади", дейди ота Роналду.

Ўз навбатида, у ўғлини овқатлардан умуман тиймаслигини аён қилган.

"Ҳар якшанбада биз бу борада ўзимизга эрк берамиз ва бургер еб, кока-кола ичиш учун йўл оламиз. Лекин меъёрга амал қилган ҳолда", дея аниқлик киритади футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Криштиану Роналду ўғилли бўлгани ҳақида маълум қилганди. Унинг биологик онаси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Кичик Роналду отаси ва бувиси Долорес билан Мадридда яшайди.

Роналду ўз автобиографиясида ўғлининг онаси ҳақида ҳеч қачон ҳеч кимга маълумот бермаслигини таъкидлаб ўтган.

Матбуотда бу масала билан боғлиқ турли миш-мишлар юради. Улардан бирига кўра, Криштианинью АҚШда суррогат она орқали дунёга келган ва Роналду бу амалиёт учун 20 миллион доллар сарфлаган.

Киритилди: 06.11.2015 23:57. Ўқилди: 6920 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Манчестер Сити
1-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.