Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун «эл-класико»!

Бутун дунёга машҳур "эл-класико"нинг навбатдагиси бўлиб ўтади. "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги бу галги ўйин "Камп Ноу"да ўтказилади.

"Класико"ни жаҳон чемпионатининг финалига тенглаштиришмоқда. Бу бежиз эмас. "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги тўқнашув тарихи 1 асрдан ошиқроқни ташкил қилади. Бу икки мамлакат, икки миллат, икки маданият ўртасидаги тўқнашув. "Эл-класико"нинг шукуҳи, ундаги муҳит барча-барчани ўзига оҳанрабодек тортади.

6 очколик ўйин
Аслида "қаймоқранглилар" ва "кўк-анорранглилар" қачон ва қандай мусобақа доирасида дуч келишларидан қатъи назар улар ўртасидаги ўйин фақатгина 3 очко учун кечмайди. Очко иккинчи даражали масалага айланади.

Шунга қарамай, бугунги ўйин натижаси жамоаларнинг Ла лигадаги ҳолатига таъсир кўрсатади. Бир неча йиллардан бери Испанияда чемпионликни қўлга кирита олмаётган "Реал" ҳозирда асосий рақибидан 6 очко олдинда бормоқда. Зидан шогирдлари бугун ғалаба қозонишса, фарқни 9 очкога етказишади ва чемпионлик учун жуда катта имконият ҳосил қилишади. "Барса" ўз уйида ғалабани тантана қилса, фарқ 3 очкога қисқаради ва Ла лигада интрига юзага келади.

Испаниянинг ҳар иккала гранд жамоаси Чемпионлар лигасида плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйишди. Мадридликлар Испания чемпионатида 3та дуранг қайд этишган бўлса, "Барселона" «Алавес» ва «Сельта»га қарши ўйинларда мағлубиятга учради. Бундан ташқари, Луис Энрике жамоаси «Малага» ва «Реал Сосьедад»га қарши баҳсларда дуранг натижа қайд этди. Бундан ташқари, каталонияликлар сўнгги 2та ўйинда дуранг ўйнашди.

Роналду ва Месси
Мавсумнинг дастлабки қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборган Криштиану Роналду сўнгги учрашувларда яхши формада эканини намойиш қилмоқда. Португалиялик футболчи Ла лиганинг 10та ўйинида 10та гол уришга муваффақ бўлди.

Месси ҳам турли сабабларга кўра 3та ўйинда жамоасига ёрдам бера олмаган. Унинг ушбу мавсумда чемпионатда урган голлари 9тани ташкил қилмоқда.

Жароҳатлар
Луис Энрике ўзининг асосий ҳужум учлиги — Месси, Луис Суарес ва Неймарнинг хизматларидан фойдалана олади. Зидан бир неча ойга Гарет Бэйлдан ажралиб қолди. Бундан ташқари, мадридликларнинг яна бир ҳужумчиси Альваро Мората жароҳатини даволашда давом этмоқда. Шу боис, "Барселона"га қарши ўйинда Роналду ва Бенземанинг ёнида ёш Лукас Васкес ҳаракат қилса керак.

Ўтган мавсумда Зидан ўзининг мураббий сифатидаги илк "класико"сида "Камп Ноу"да ғалаба қозонганди — 2:1. "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган дастлабки ўйинда эса "Барселона" Рафаэль Бенитес бошчилигидаги жамоани йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Кўрамиз, бу сафар жамоалар қандай ўйин кўрсатишадию, учрашувда қандай натижа қайд этилади. Қўшимча сифатида шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги "класико"ларда 3тадан кам гол урилмаяпти.

Учрашув бугун 20:15 (Тошкент вақти билан)да бошланади. Баҳсни Карлос Клос Гомес бошқариб боради. Ўйин УзРепорт канали жонли трансляция қилади.

Stadion.uz "эл-класико"дан матнли онлайн трансляция уюштиришни режалаштирмоқда. Биз билан бирга бўлинг.

Киритилди: 03.12.2016 09:21. Ўқилди: 12441 марта. Фикрлар: 20 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.