Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» «чўкаётган» жойидан тирик чиқди

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Вильярреал» ўз уйида «Реал Мадрид»ни қабул қилди. Мадридликлар ғалаба қозонишлари учун жуда кучли ирода намойиш қилишларига тўғри келди.

"Сариқ сувости кемаси" ўйин бошиданоқ тўпни жуда яхши назорат қилиб, рақиб футболчиларини тўпсиз югуришга мажбур қилди. Танаффусга қадар мезбонлар "Реал" дарвозаси олдида бир неча вазиятларни юзага келтиришди. Аммо сўнгги зарбани беришда "Вильярреал" футболчиларига аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим эса "Мадрид" учун кутилмаган "тарсаки" билан бошлади. Меҳмонлар жарима майдончасига етказилган узатмани Марсело бош билан қайтарди. Бироқ тўп Тригеросга келиб тушди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса мезбон футболчиси майдон марказидан аниқ пас билан Седрик Бакамбуни яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчи Рамоснинг таъқиби остида бўлишига қарамай, Навас дарвозасини ишғол қилди, 2:0!

Ушбу ҳисоб мадридлик мухлисларга "Валенсия" билан ўйинни эслатиб юборган бўлса ажаб эмас. Зидан жамоаси ихтиёрида ҳали 35 дақиқа атрофида вақт бор эди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида майдон эгаларини дарвоза устуни муқаррар голдан қутқариб қолди. Роналду жарима майдончаси ичида ўзи томон етказилган тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп устунга тегиб қайтди. Орадан кўп ўтмасдан Бэйл "Вильярреал" дарвозасига дастлабки голни уришга муваффақ бўлди. У Карвахалнинг узатмасини бош билан яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашувнинг 74-дақиқасига келиб ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Криштиану Роналду бундай имкониятни қўлдан чиқарадиган футболчилар тоифасига кирмайди — 2:2.

Ушбу гол мезбонларни тушкун кайфиятга тушириб қўйди. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида улар майдон марказида тўпни йўқотишди. "Реал" эса қарши ҳужумдан жуда самарали фойдалана олди. Марсело чап қанотдан етказиб берган ажойиб узатмани Мората бош билан дарвозага жойлади.

Ўйин сўнгида ҳар иккала жамоа биттадан ажойиб имкониятни кўкка совуришди. Айниқса, Мората ҳеч ким халал бермаётган вазиятда 3-4 метрдан дарвозани ишғол қила олмади.

Шу тариқа, "Реал" ирода намойиш қилиб, иккита тўп фарқи билан ортда бораётиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Жамоа ўз очколарини 55тага етказганча, яна мусобақа жадвалининг юқори қисмига қайтди.

Испания Ла лигаси, 24-тур,
Вильярреал – Реал Мадрид 2:3 (0:0)
Голлар: 1:0 – 50 Тригерос, 2:0 – 56 Бакамбу, 2:1 – 64 Бэйл, 2:2 – 74, пенальти Роналду, 2:3 – 83 Мората.
Вильярреал – Асенхо (Фернандес, 35), Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос, Тригерос (Родри Эрнандес, 75), Сориано, Кастильехо, Бакамбу, Адриан (Черышев, 57).
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Иско, 58), Кроос, Бэйл (Васкес, 89), Роналду, Бензема (Мората, 77).
Огоҳлантиришлар: Сориано (73), Сольдадо (73), Альваро Гонсалес (74), Марио Гаспар (90), Пепе (90).

Киритилди: 27.02.2017 02:39. Ўқилди: 19950 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.04.2024. Ла-лига. 31-тур.
21:30
Мальорка
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.