Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду ва Месси тарафдорлари бир-бирига қарши ўйнаганда…

Криштиану Роналду ёки Лионел Месси тарафдорлари баҳс олиб боришса, қандай бўларкин? Бу беллашув иштирокчилари ким бўлади? Ҳар ҳафта футбол оламида ўз ўрнига эга бўлган таниқли футболчилар Месси ёки Роналду тарафини олиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиради. Бугуннинг ва ўтмишнинг энг яхши футболчилари қайси тарафдан жой олади? Goal нашри Роналду ва Месси тарафдорларидан иборат таркибни тузиб чиқди. Таркиб ўз мураббийларига ҳам эга. Таркибни таништиришни Роналду тарафдорларидан бошлаймиз.

Роналду жамоаси

Мураббий: Сэр Алекс Фергюсон

САФ португалиялик футболчининг футболдаги ҳақиқий отаси ҳисобланади. Айнан шотландиялик мураббий қўл остида Роналду профессионал футболда ўсишга эришди. «Спортинг» жамоаси олмоси афсонавий мураббий томонидан шакллантирилганлигини ва айнан Фергюсон уни ҳаммадан ҳам яхши билишини ҳеч ким инкор этмаса керак. Бошқа ҳар қандай мураббий, ҳатто Карло Анчелотти ҳам CР7 жамоасига устозлик қилишга номуносиб.

Дарвозабон: Эдвин Ван Дер Сар

Ван Дер Сар «Манчестер Юнайтед«да узоқ вақт унинг ўйинларини кузатиб боришга муяссар бўлган. Goal.comга берган интервюсида ҳам бу ўз тасдиғини топган: «Роналду ҳар доим ажойиб голлар урмоқда. Унинг статистикасига ақлбовар қилмайди. У «Манчестер Юнайтед»даёқ яхши эди, аммо у кейинчалик яна ўз даражасини ошириб олишга эришди. У «Реал»да ажойиб мавсум ўтказмоқда.»

Ҳимоячилар: Тиаго Силва

Чемпионлар Лигаси доирасида 2015-йилги «Реал» – «ПСЖ» баҳсидан кейин Тиаго Силва Роналду томонига ўз мақтовларини ёғдириб юборганди: «Роналду каби дунёнинг энг яхши футболчиси билан бирга тўп суриш ёқимли. Албатта, «ПСЖ» уни сотиб олишини биз футболчилар ҳам истаймиз. Чунки у жудаям яхши ўйинчи ва техникаси туфайли у дунйодаги ҳар қандай жамоага керакли. Айниқса, Чемпионлар Лигасини ютиб олишни истайдиган «ПСЖ» учун жуда асқотган бўларди».

Рио Фердинанд

Роналду ҳимояни собиқ жамоадошига ишониб топшириши мумкин. Англиялик ҳимоячи ҳам Роналду ҳақида ўзининг илиқ фикрларини айтиб ўтган: «Криштиану Роналду ҳақида нима дея оламан, мукаммал ижрочи. Сен билан фахрланаман, дўстим. Иқтидорга эга ёш футболчилар учун ўз устида меҳнат қилиб юқори марраларга чиқиши мумкинлигига тирик намуна бу Криштиану бўлади.»

Патрис Эвра

Роналду жамоасига чап қанот ҳимоячиси вазифасини Патрис Эврага ишониб топшириши мумкин. У ҳам собиқ клубдошини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. «Агарда машғулотлар соат 10 да бошланадиган бўлса, у 8.30 даёқ машғулот залида шуғулланаётган бўларди. У машина», дея францийалик ҳимоячи ўз ҳайратини яширмаганди.

Яримҳимоячилар: Луиш Фигу

CР7 жамоасининг ўнг қанотини Роналдунинг кумири Луиш Фигуга бериш тўғри бўлади. «У топ футболчи. Ўйлашимча у ҳар қандай амплуада ўйнаб кета олади. Боиси у олдига муҳим мақсадлар қўяди. У ҳамиша гол уради», дея ўз фикрларини билдириб ўтди «Реал» ва «Барселона»нинг собиқ аъзоси.

Раян Гиггз

Чап қанот ярим ҳимоясидан Раян Гиггс жой олди. Англия матбуоти томонидан «Манчестер Юнайтед»даги узоқ йиллик футболчилик фаолияти мобайнида қайси энг яхши футболчи билан ўйнагансиз, деган савол сўралганди. Уэлслик футболчи Браян Робсон, Марк Ҳюз, Рой Кин, Питер Шмейхел, Пол Скоулс, Девид Бекхем, Эрик Кантона, Рууд ван Нистелрой ёки Уэйн Рунидек клуб афсоналари қолиб айнан Роналдуни танлаганди. Бундан ортиқ ўз фикрини яна қандай таърифлаш мумкин?

Кака

«Реал»даги фаолияти кўнгилдагидек кечмаган бўлса-да, Кака «Олтин тўп» совриндори ҳисобланади. ESPN га берган интервюсида қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди: «Криштиану ақлбовар қилмас ўйинчи. Ҳар йили янада яхшироқ ўйин кўрсатмоқда ва голлари кўрсаткичларини оширишда давом этмоқда. Мен учун, у дунёнинг энг яхши ўйинчиси.»

Месут Ўзил

2010-2013-йиллар оралиғида «Реал»да бирга тўп сурган Месут Ўзил As нашрига берган интервюсида Роналду ҳақида ажойиб мулоҳазалари билан ўртоқлашди: «Мен Роналду каби футболчини олдин ҳеч кўрмаганман. Кийиниш хонасига биринчи бўлиб келадиган ва энг охирида кетадиган ҳам у эди. У ҳақиқий профессионал ва ҳамиша курашишга тайёр. Ҳақиқатдан, у дунёнинг энг яхши футболчиси ва бу тарихда ҳам қолади.»

Ҳужумчилар: Уэйн Руни

Сўнгги пайтларда ўйинида пасайиш кузатила бошлаган Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»да бирга тўп сурган жамоадошини қўмсаётган бўлса ажаб эмас. «Қизил иблислар» расмий веб-саҳифасига берган интервюсида қуйидаги фикрларини билдирди: «Унинг ўтказган ўйинларидан ҳам кўп голлар ургани дарҳақиқат, ажойибдир. Унинг кўрсатаётган ўйинлари таҳцинга сазовор ва у голлар уришда давом этаверади.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Обамеянг 4-4-2 нашрига берган интервюсида 2016-йилги «Олтин тўп» учун номзодлар орасида айнан Роналдуни энг юқорига қўйганини айтиб берди: Сўнгги пайтларда исми «Реал» билан боғланаётган габонлик футболчи яқин орада CР7нинг жамоадошига айланса ҳам ажаб эмас.

Килиан Мбаппе

Интернетда Мбаппе ҳақида бироз қидирсангиз, Мбаппенинг «Реал» либосида Роналду билан бирга тушган фотосига кўзингиз тушади. Балки, яқин орада Мбаппенинг болаликдаги орзуси ушалиб, португалиялик футболчи билан бирга тўп сурар? Бирор нарса дейиш қийин, бироқ ҳужумчи вазифасини унга ишониб топширдик.

Месси жамоаси

Мураббий: Пеп Гвардиола

Месси жамоасининг захира ўриндиғида Гвардиоладан бошқа мураббийни тасаввур қилиб бўлмайди. Каталониялик мураббий «Барселона»га мураббийлик қилган даврида иккаласи биргаликда оламшумул ишларни бажарганди. Айнан унинг қўл остида Месси «Барселона»нинг муҳим бўлагига айланган эди.

Дарвозабон : Жанлуижи Буффон

«Месси инсонлар билан ўйнашни эп кўрган ўзга сайёралик. Ягона умидим, шанба куни у бошқа ерликлар каби ўйнайди. Ундан қўрқмаяпман десам, алдаган бўламан.» Ушбу фикрларни италиялик дарвозабон 2015-йилги Чемпионлар Лигаси финалидан олдин билдириб ўтганди.

Ҳимоячилар : Жоржио Келлини

Бу мавсумда «Барселона»га қарши Чемпионлар Лигасининг чорак финалида тўқнаш келадиган «Ювентус» бундан икки йил олдин финалда рўбарў келганди. Ушбу беллашувдан олдин, туринлик ҳимоячи Лео Мессига бўлган ҳайратини яшириб ўтирмади: «Месси футбол даҳоси. Уни Пеле ёки Марадона билан таққослаш қийин, бироқ сўнгги 30 йилнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.»

Эрик Абидал

Абидал мазмунли фаолият юритди, бир қанча буюк футболчиларга қарши тўп сурди, шахсий ҳаётида эса бир қатор жиддий синовларни енгиб ўтди. Ундан ҳам ҳайратланиш мумкин. Бироқ, мавзумиз у ҳақида эмас. Абдиал ҳам Мессига ҳақида бисотидаги илиқ фикрларини аямади: «Мен учун Месси топ футболчи. Мен Зидан, Анри, Анелкалар билан бирга шуғулланганман. Ҳар бири алоҳида сифатларга эга эди. Лекин Месси мен учун доимо 1 рақамли ва шундай бўлиб қолади.»

Дани Алвеш

Алвеш ҳам узоқ йиллар «Барса» либосида ҳаракат қилди ва собиқ жамоадоши таркибида. Каталониянинг Спорт нашри билан бўлган суҳбатда, ҳозирда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилувчи Алвеш Месси билан ўртасидаги муносабатлар ҳақида тўхталиб ўтди: «Месси ноодатий иқтидорга соҳиб. Шу билан бирга ўта камтар футболчи.»

Ярим ҳимоячилар: Тиаго Алкантара

«Ла Масиа» тарбияланувчиси, Мазинёнинг ўғли Тиаго каталон «илдиз»ларига содиқ қолди. Глобоэспорт нашрига берган интервюсида:»Месси Роналдудан яхшироқ, деб ўйлайман. Месси рақобатбардош, у ҳамиша ғалаба қозонишни истайди. Барча ишни чиройли услубда бажаради. У тезкор ва реактив. Қисқаси, унда барча яхши хусусиятлар мужассам», дея ўз мулоҳазаларини билдирди.

Роналдиньо ва Деку

Мессининг жамоасига бу икки футболчини киритмаслик мумкин эмас. «Барселона»да профессионал фаолиятини бошлаганида Месси дастлаб 30 рақамда кейинчалик, 20 (Деку), 10 (Роналдинё) рақамларда ҳаракат қилди. Устози ва дўстлари бўлган бу икки футболчидан Месси кўп нарсаларни ўрганган.

Яҳё Туре

«Барселона»нинг собиқ аъзоси Яя Туре ҳам Месси ҳақида ажойиб фикрлари билан ўртоқлашди. «Мен ҳамиша Лео Месси учун овоз бераман. Бу менинг «Барселона» билан боғлиқ фаолиятим туфайли эмас, шунчаки Месси бошқалардан устун эканлиги учун айтяпман.

Ҳужумчилар: Самюэл Это-О

Қирол Самюэл мақтовларини ҳар кимга ҳам айтадиганлар сирасидан эмас. Буни у Месси билан эмас, Месси у билан ўйнаганини айтган гапи исбот бўлади. Бироқ, Мессининг Роналдуга қарши курашида, камерунлик футболчи беш карра «Олтин тўп» соҳиби томонида. «Мен учун Месси энг яхшиси бўлиб қолади. У худди ўғлим каби. Мен уни бундай ажойиб жамоага қандай кириб келганини кўрганман» дея Телефоот нашрига фикрларини билдириб ўтганди.

Серхио Агуэро

Мессининг ватандоши ва дўсти Агуэро ҳам унинг жамоасида. ФИФА расмий веб-саҳифасига берган интервюсида қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди: «У барчадан олдинда. Буни у дўстим бўлгани учун айтаётганим йўқ. Мен буни машғулот пайтида ўз кўзларим билан кўрганман. У мен кўрмаган ишларни бажаради. У энг яхшиси.»

Эдинсон Кавани

Жанубий Америка биродарлигими? Балким, унинг фикрлари холисдир. Нима бўлганда ҳам, Кавани «Олтин то»п» учун баҳсда Мессига ово берган ва унинг жамоасидан ўрин олди. «Энг зўри Месси. У ақлбовар қилмас футболчи. CР7 ҳам ажойиб, бироқ мен учун Месси барибир энг зўри.»

Ўйин:

Икки жамоа ҳам ажойиб таркибга ва мураббийларга эга. Сизнингча, қайси бири ғолиб чиқади? Месси жамоаси ёки Роналдуники?

Киритилди: 27.03.2017 14:48. Ўқилди: 18330 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.04.2024. Ла-лига. 31-тур.
21:30
Мальорка
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.