Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Биринчи “Эл-Класико” ҳақида биласизми? Унда ким ғалаба қозонган?

Бугун, 23 апрель куни Испаниянинг икки гранд клубининг тўқнашуви бўлиб ўтади. Бу қарама-қаршилик биринчи марта қачон бошлангани тўғрисида кўпчилик билмаса керак.

Биринчи “Эл-Класико” 1902 йилнинг 13 май куни бўлиб ўтган. У пайтда "Реал" клуби "Мадрид" номи остида майдонга тушарди. "Барселона" эса, 1899 йилнинг 29 ноябрь куни, клуб тузилган санадан бошлаб шу брендни тарғиб қилиб келади. "Мадрид" клуби 1920 йилнинг 29 июнида қайта тузилади ва унга "Реал Мадрид", қироллик клуби номи берилади.

У пайтлар газета мухбирлари футболни деярли тушунмас эдилар. Футболга нисбатан, четдан кириб келган бир спорт тури сифатида қарашар эди. Қонун қоидани ҳам тўлиқ билмаган мухбирларга биринчи класикони ёритиш насиб этган.

Бу икки клуб илк маротаба Мадридда ташкил этилган, "Коронации Кубоги"нинг ярим финалида тўқнаш келганлар. Мусобақа, қирол Альфонсо XIIIнинг тахтга келиши муносабати билан ўтказилган эди.

Илк "эль класико"да "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. "Ипподроме де ла Кастельяно" аренасида бўлиб ўтган учрашувга 2500 нафар мухлис ташриф буюрган.

"Барселона" - "Мадрид" (бугунги "Реал Мадрид") 3:1

Бош ҳакам: Луис Арана

Голлар: Штайнберг – 1:0; Штайнберг – 2:0; Жонсон – 2:1; Моррис – 3:1 (пен).

"Барселона": Луис Пуэльяс, Хосе Льобет, Артур Витти, Боартоломе Террадас, Жорж Майер, Мигель Вальдес, Жон Парсонс, Ханс Гампер, Генри Моррис, Удо Штайнберг, Альфонсо Альбенис.

"Мадрид": Хуан Севилья, Рафаэль Молера, Марио Хиральт, Хосе Гонгора, Альваро Спотторно, Хосе Паласиос, Артур Жонсон, Хосе Хиральт, Антонио Санчес Нейра, Армальдо Хиральт, Эустакийо Селада.

1902 йилда олинган сурат

Учрашувдаги барча голлар легионер футболчилар ҳисобига ёзилади. "Барселона"дан немис футболчиси Штайнберг дублга эришади. Учинчи гол муаллифи, Морис эса англиялик эди. Ҳисобни қисқартирган гол муаллифи ҳам англиялик бўлган. Каталонияликларнинг дарвозабони Луис Пуэльяс учрашув чоғида Хосе Хиральт билан тўқнашиб кетади. Шифокорларнинг ёрдами билангина посбон сафга қайтади. Агар у учрашувни давом эттира олмаганида, ўша пайт қоидасига кўра футболчининг ўрнига бошқа футболчи тушиши мумкин эмасди.

"Ўйин жуда ҳам тез бўлди. Бунга "Барселона" томонидан киритилган учта гол ҳам исбот бўла олади. Лекин "Мадрид" ҳам бўш келмади. Жамоа яхши анча тажрибали жамоага қарши яхши ҳимоялана олди", - дея қайд этган ўйинни "Diario El Imparcial".

"Реал" мухлислари хурсанд бўлсалар бўлади. Финалга йўл олган "Барселона" кубокни қўлга кирита олмаган. "Барселона"дан бир ёш катта, 1898 йилда ташкил топган "Бискайи" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Бир йил ўтиб "Бискайи" жамоаси "Атлетик Бильбао" номи остида фаолиятини давом эттиради.

Киритилди: 23.04.2017 11:27. Ўқилди: 13073 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.