Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пике ва Рамос. Испания байроғи остидагина бирлашадиган жўжахўрозлар

«Реал» — «Барселона» ўйинига қадар ҳам Пике ҳамда Рамос ўртасидаги айтишувлар давом этиб келаётганди. Mundo Deportivo нашри ҳакамларнинг адашишлари «Реал» фойдасига, «Барселона»нинг эса зарарига ишлаётгани ҳақидаги фактларни қалаштириб ташлагач, бу ҳолат янада авж олди.

Ҳар икки футолчи Ла лига 33-туридаги «Эль-Класико»да тўқнаш келди. «Барселона»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиннинг 77-дақиқасида бош ҳакам Серхио Рамосга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Майдондан чиқиб кетаётганида Рамос бир нималарга ишора қилди ва охирида қарсак ҳам чалиб қўйди. «Sports.ru»нинг ойдинлик киритишича, бу билан Рамос рақиби Пикега камроқ гапиришни уқтирмоқчи бўлган.

Маълумот учун, «Эль-Класико»даги қизилга қадар Рамос 77 дақиқа давомида бирор марта ҳам рақибдан тўпни муваффақиятли олиб қўя олмаган ва тўпни эгаллаб туришни қойил қилмаган. Бу ҳам «Sports.ru» келтирган маълумотдир.

«Биз фақат ҳакамлик ҳақида гапирадиган «Барселона» эмасмиз. Қизил — нотўғри қарор эди, бироқ биз унга ҳурмат билан муносабатда бўламиз» - Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси.

«Барселона» ҳимоячиси Пике эса шу фикрларнинг аксини айтди.

«Бу ҳақиқий қизил карточка — у рақибига ҳар иккала оёғи билан ташланди. Шунчаки улар ўз фойдаларига ишлаши мумкин бўлган қарорларга ўрганиб қолишган, бу сафар эса ундай бўлмади» - Херард Пике, «Барселона» аъзоси.

Рамос Пикенинг шу фикрларига қарама-қарши «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинини эслаб ўтди.

«Пике билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ ҳозир мендан уни қучиб қўйишни сўраманг. Пикенинг айтишича, «Реал» ўзига ён босиладиган ҳакамликка ўрганиб қолган. Аслида шундай ҳакамликни биз «ПСЖ»га қарши учрашувда кўргандик» - Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси.

Шунингдек, «Реал» етакчиси майдонни тарк этар чоғида нима сабабдан қарсак чалгани ва Мессига жароҳат етказиш ниятида эмаслиги ҳақида ҳам айтди.

«Мен кеч қолдим. Бироқ бунда рақибга жароҳат етказиш ниятим йўқ эди. Менинг тушунчамга кўра, бу қизил эмас, балки сариқ карточка.

Четлатишдан кейинги қарсагим ҳакамга эмас, Пикега эди. «Барселона»да футболни бошқача тушунишади ва доим ҳакамлар мавзуси кўтарилади. Биз эса ҳакамликни гапирмаймиз, бу бизнинг услуб. Пикенинг муаммолари доим ҳакамлар билан. Хуллас, мен қандайдир бўлмағур нарсаларга бош қотиришни истамайман, олдинда бизни шундоқ ҳам оғир тақвим кутиб турибди» - Серхио Рамос, «Реал Мадрид» аъзоси.

Киритилди: 24.04.2017 13:28. Ўқилди: 9439 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.