Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал”нинг муваффақияти сири нимада?

“Қироллик клуби” ҳар доим юлдузли таркибга эга бўлиб келган.

Бир пайтлар Бэкхем, Роналдо, Раул, Фигу каби маҳоратли футболчилар Мадрид клуби сафида ҳаракат қилишган. Бироқ ҳар доим ҳам “Реал” катта ютуқларга эришавермаган, ҳатто кетма-кет икки мавсумда Чемпионлар лигасини қўлга киритмаган. Умуман, бундай натижа ҳеч қайси жамоага насиб этмаган. Аммо айни дамда Мадриднинг “Реал”и бундай тарихий натижани қайд этишга яқин турибди!

ДАСТЛАБКИ ОЛАМШУМУЛ РEКОРД

Зайниддин Зидан шогирдлари “Малага” дарвозасини ишғол этишгач, ўзига хос тарихий рекорд ўрнатишди, яъни бутун мавсум давомида ҳар битта рақибларининг дарвозасига гол киритишди. Энди навбат иккинчи рекордга, яъни Европа Чемпионлар лигасини кетма-кет икки марта қўлга киритишга.

Бундай омадли юришнинг асосий сабаби шундаки, Зидан ўйинчиларнинг ортиқча чарчаб қолмаслиги ёки жиддий жароҳат олмаслигини таъминлай олди (Бейл бундан мустасно). Кўпчилик мавсум бошида Зиданни таркибни кўп алмаштиришда, бу билан кўп тажриба ўтказганликда айблаганди. Аммо, мавсум сўнггида маълум бўлдики, Зиданнинг ротатсияси ўзини оқлади — “Ювентус”га қарши ЕЧЛ финалидан олдин жамоанинг ҳамма футболчиси ўйинга шай турибди.

Яна бир жиҳат, “Реал”да иккинчи таркиб деган тушунчанинг йўқлиги, яъни куч жиҳатдан бир-бирига тенг бўлган иккита таркиб бор. Масалан, Кико Касилянинг Навасдан кам жойи йўқ, буни ўзи майдонга тушган ўйинларда исботлаб берган. Ёки Марсело, Рамос, Карвахал, Пепенинг ўрнини Варан, Данило, Начо, Коэнтрау каби ҳимоячилар билан алмаштирса ҳам бўлади. Ярим ҳимояда эса Кроос, Каземиро, Модричнинг ўрнига муносиб равишда Хамес, Ковачич, Асенсиони туширса ҳам бўлади. Ҳужум чизиғи бўлмиш Роналду — Бейл — Бенземанинг ўрнини Лукас Васкес — Иско — Мората билан тўлдирса бўлади. Демак, тенг кучли иккита таркиб қуйидагича бўлади:

— Навас, Марсело, Пепе, Рамос, Карвахал, Кроос, Каземиро, Модрич, Роналду, Бейл, Бензема.

— Касиля, Варан, Данило, Начо, Коэнтрау, Хамес, Асенсио, Ковачич, Васкес, Иско, Мората.

Бу таркибнинг ҳар иккиси ҳам ажойиб ўйин кўрсата олади. Эҳтимол, бу футболчилардан бирортаси кейинги мавсумда бошқа жамоа сафига ўтар, аммо Зидан кетганларнинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдириши тайин.

НАВБАТ ЯНА БИР ТАРИХИЙ НАТИЖАГА

Энди 3 июн куни Зидан шогирдлари Аллегрининг қўшини синовидан ўтишади. Айни дамда 24-25 та ўғлони жангга шай турган қўмондон рақибини енгиб ўтишга ҳаракат қилади.

Агар “Реал” ЕЧЛни яна бир марта мағлуб этса, жамоа ҳам, Зидан ҳам мутлақ рекорд ўрнатган ҳисобланади. Ким нима деса десин-у, агар шундай натижа қайд этилса, Зидан йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга муносиб. Йўқ, Зидан тажрибасиз, “Реал”нинг ўзи кучли, дейишга шошилманг, “Реал”нинг таркиби бундан ҳам кучли бўлган пайтда Зидандан ҳам тажрибали мураббийлар кетма-кет икки йил ЕЧЛни қўлга киритмаган. Демак, гап фақат тажрибада эмас, омадда ҳам. Омад эса ҳар доим кучлиларга боқади.

Киритилди: 22.05.2017 14:51. Ўқилди: 9029 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.