Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фернандо Редондо: «Зидан буюк дель Боскени эслатяпти»

1994-2000 йиллар оралиғида «Реал Мадрид» шарафини муносиб  ҳимоя қилган аргентиналик Фернандо Редондо айни пайт мураббийлик соҳасига қадам ташлашга ҳозирланмоқда.

Вақтида тартибли ўйинлари, заргарона узатмалари билан ажралиб турган собиқ ярим ҳимоячи Лас-Росас шаҳрида бу йўналишдаги курсларда сабоқ олди.

У Испаниянинг AS нашрига берган интервьюсида «Мадрид» бағридаги ёрқин дамларини эсга олиш баробарида ҳозирги жамоа, хусусан, унинг бош мурабийи Зайниддин Зиданни алоҳида эътироф этди.

- Бодо Иллгнер, Кристиан Пануччи, Мануэль Санчис, Роберто Карлос, Фернандо Редондо, Крис-тиан Карамбё, Кларенс Зеедорф, Рауль, Фернандо Морьентес ва Предраг Миятович - булар ЧЛ-1997|1998 қаҳрамонлари. 1998 йилнинг 20 май куни «Ювентус»ни мағлубиятга учратган ўша жамоадан қандай хотиралар қолган?

- Биз учун финални ўз фойдамизга ҳал қилиш ўта муҳим эди. Чунки  мухлислар олдида қарздорликни ҳис этаётгандик, ахир жамоамиз нақ 32 йил давомида Чемпионлар кубоги турнири шоҳсупасига кўтарилолмаганди. Табиийки, бу айниқса, «Мадрид» учун жуда катта муддат эди. Ўша финалда нафақат ўзимиз, балки қачонлардир «Реал» шарафини ҳимоя қилишган, бироқ бундай юксак ғалабага эришолмаган буюк футболчилар учун тўп сурганмиз. Бошқача айтганда, зиммамиздаги масъулиятни тўлиқ англаган ҳолда, ўйинга жиддий ёндашганмиз. Аммо ҳал қилувчи баҳсда бизни «Ювентус» - ўша пайт аъло спорт формасида бўлган даҳшатли жамоа кутарди.

- Эсласак, «Реал» якуний учрашувга айнан сизнинг Дортмундда «Боруссия»га қарши кечган ярим финалдаги ажойиб ҳаракатларингиз туфайли йўл олганди қайсидир маънода. Германиядаги учрашувда қандай ўйнаганингизни «мадридчилар» ҳамон катта ҳаяжон билан эсга олишлари бежиз эмас...

- Дарҳақиқат, ўша ярим финал баҳсида қайд этилган ғалаба бош совринни қўлга киритиш йўлидаги муҳим қадам бўлганди. Зеро, мухлислар билан тўлиб-тошган стадионда ЧЛнинг амалдаги ғолибига қарши тўп суриш чинакам синов эди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида кутилганидек, мезбонларнинг катта босимларига дош беришимизга тўғри келди. Ўйлайманки, ярим финал қарама-қаршилигида устун келишимизда ўз кучимизга ишонч ҳисси, ирода ва сабр-бардош муҳим аҳамият касб этган. Шунингдек, ЧЛ бош совринини қўлга киритиш ва муваффақиятни мухлислар билан баҳам кўриш иштиёқи ҳам фойда берганди.

- Дортмунддаги ажойиб ўйиндан кейин айтган гапларингиздан иқтибос: «Франция мундиалини унутишим учун айнан шундай тўп суришим керак эди». Кўпчиликни ҳалигача битта савол қийнайди: наҳотки, Даниэль Пасарелланинг узун сочларингизни қирқиб ташлаш ҳақидаги талабини бажармаганингиз учунгина терма жамоа таркибидан четда қолганингиз рост бўлса...?

- Бу масалада узоқ гапириш мумкин. Энг асосий сабаб шуки, иккимизнинг умумий қарашларимиз бошқа-бошқа эди. Оқибатда Пасарелла мен учун мундиал эшикларини шунчаки, ёпиб қўйди. Хуллас, ЧЛ финалига йўл олиш ўша аламларни тезроқ унутишимда дори вазифасини ўтарди. Ахир ҳар қандай футболчи учун миллий жамоада тўп суриш - улкан шараф. Шу жумладан, мен ҳам мамлакатим бош жамоаси ўйинларида боридан ҳам ортиқ куч сарфлашга интилганман. Шунинг учунми, айни куч-қувватга тўлган, юқори спорт формасига кирган пайт ЖЧдан четда қолиш ғоят алам уйғотганди. Муҳими, «Мадрид» билан ЧЛ ғолибига айланиб, бунинг учун ўзига хос компенсация олгандай бўлдим. Чунончи, ўша ютуқ фаолиятим давомидаги энг ёрқин саҳифадир.

- Ўша пайт, яъни Юпп Хайнкес даврида «Мадрид»ни мураббий эмас, балки футболчилар бошқаришгани ҳақида гап-сўзлар урчиганди...

- Йўқ, жамоада Хайнкеснинг ўрни беқиёс эди, жумладан, у билан ишлаш менга катта фойда берган. Бундан ташқари, жисмоний тайёргарлигимга жавобгар саналган Анхель Вильда хизматларини ҳам алоҳида таъкидлашим ўринли. Умуман, «Мадрид» шундай буюк сиймолар бошқарувида ҳар мавсум  муваффақият қозонишга муносиб эди.

- Хотирамиз панд бермаса, кўпчилик финал олдидан «Ювентус»­ни фаворит сифатида кўрсатганди. Чунончи, «Мадрид» Ла-лигада катта муаммоларга юз тутганди.

- Ҳа, «Юве» чиндан ҳам, ажойиб мавсумни ўтказаётган ва таркиби юлдузларга тўла эди. «Амстердам Арена»даги финални эсланг, итальянлар чакки кўринмагандилар. Ҳозиргача Мадридга қайтгач, аэропортдан Сибелес майдонига бориш йўлида болалар, аёллар ва қариялар бизни бирдек олқишлаганлари хотирамдан кетган эмас. Ўша манзара мадридликларнинг ЧЛ кубогини нақадар орзу қилишганидан далолатдир. Ғалабанинг энг муҳим томони шуки, «Мадрид» Европа футболидаги қонуний ўрнига қайтганди.

- Спорт газеталари адади ҳам мисли кўрилмаган даражада ошиб кетганди. Мадридликлар айнан септима (ЧК|ЧЛдаги еттинчи ғалаба)ни ўзгача нишонлашгани та-йин. Кейинчалик октава, новена, десима ва ниҳоят, ундесима келди.

- Октавадан кейин ҳам фантастик даражада унутилмас атмосфера кузатилганди. Аммо айнан 7-зафар «Мадрид» учун Европа клуб футболидаги асосий турнирда янги даврни бошлаб берди.

- 1999|2000 йиллар мавсуми «Мадрид»га ЧЛ бўйича октавани тақдим этди. Дейлик, «Олд Траффорд»даги ажойиб тўп оширишингиз турнир безагига айланганди.

- Ўша баҳсга қадар «МЮ» ЧЛнинг амалдаги ғолиби саналар, боз устига, турнир доирасидаги мағлубиятсиз сериясини бир йилдан узайтирганди. Биз эса «иблислар»ни тўхтатиб қўйдик. Ўйиндан кейин мезбонлар мухлисларининг тик турган ҳолда олқишлаб, бизни худди ўз жамоалари каби кузатиб қўйишганини эсласам, этим жимирлайди. Энди узатмамга келсак, бу ҳам ЧЛга боғлиқ битта ёрқин хотира. Зеро, ўша «пас» бизни чемпионлик сари ундаганди.

- Айтингчи, 1998 ва 2017 йилги финалларнинг ўзаро ўхшаш томони борми?

- Асосий фарқ 2та. Биринчиси - бизнинг «Реал» анчадан буён совринга эга чиқмаган ва бу борада иштиёқ кучли эди. Иккинчиси - «Реал»-2017никидан фарқли ўлароқ, Ла-лигада ишимиз сира юришмаганди.

- Сизнингча, «Мадрид»га Криштиану Роналду - Карим Бензема - Гарет Бэйл ҳужумкор учлиги керакми?

- Ҳозир «Мадрид» таркиби ўта кучли ва ҳар бир футболчи фойда келтиришга қодир. Ўйинчилар ҳақида гап кетганда, Серхио Рамосга алоҳида тўхталишни истардим. У чин етакчи ва рамздир: жамоадошларида ишонч уйғотмоқда. Марсело ҳам таърифи йўқ ҳужумкорлик хислатига эга йигит. Вақтида Роберто Карлос ва Паоло Мальдини билан елкама-елка курашганман ва айтишим мумкинки, Марсело савия бобида улардан қолишмайди. Дани Карвахаль эса жамоа тарбияланувчиси ва «Мадрид» руҳини олиб юрувчи йигит, худди Начо, Лукас Васкес ва Альваро Мората каби. Зайниддин Зидан марказда ажойиб балансни таъминламоқда - Лука Модрич, Тони Кроос ва Каземиро. 

- Зидан мураббийликда ҳам сизни ҳайрон қолдирдими?

- Очиғи, йўқ. У футболчи сифатида қандай даража кўрсатган бўлса, мураббийликда ҳам шундай. Зизу бу борада буюк Висенте Дель Боскени эслатяпти. Мана, худди Дель Боске каби доимий босимга парво қилмаяпти, шунингдек, жамоада яхши муҳит яратди. Умуман, Зиданнинг мураббий ролида ҳали кўп нарсаларга эришишига шубҳаланмайман.

- Каземиро - Лука Модрич - Тони Кроос учлиги Фернандо Редондо, Кристиан Карамбё ва Кларенс Зеедорф боғламига ўхшаяптими?

- Йўқ. Аслида турли даврлардаги футболчиларни ўзаро таққослаш мушкул. Умуман, менимча, бу йигитларнинг ўйин услублари турлича. Тўғри, мен кўпинча марказий ярим ҳимоячилар олдидан ўрин олардим, бироқ ҳаракат йўналишим бутунлай бошқача эди - ҳужумкорликка жавоб берардим. Карамбё эса майдон марказида ҳаракатлар уйғунлигини таъминларди. Ҳозирги ўрта чизиқ вакилларининг ҳеч бири унга ўхшамайди. Аммо алоҳида тан олишим керак, бугунги «Мадрид»нинг ўрта бўғини жуда кучли.

- Энди ўз ҳақингизда: футболдан кетгач, нималар билан шуғулландингиз?

- Аввалига Аргентинада кўп йиллардан сўнг илк бора оила муҳитида вақт ўтказиб, чинакамига роҳатландим. Аммо футболга қизиқишим асло сўнмади.

- 3 нафар фарзандингиз бор: Фернандо, Луисиана ва Федерико. Улар ҳам «Реал» мухлисими?

- Ҳа ва бундан ғурурланаман. Ахир учови ҳам айнан Мадридда туғилган.

- Хўш, «Мадрид»га қайтиш режангиз борми?

- Билмадим... Билганим шуки, қалбан ҳеч қачон «Мадрид»ни тарк этган эмасман.

- Мураббийликда қандай футболни йўлга қўймоқчисиз?

- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Ҳозир сабоқ жараёни давом этяпти. Хоҳишимга келсак, табиатан комбинацион ва ҳужумкор футбол тарафдориман - жамоамда футболчилар ҳам, мухлислар ҳам ўйиндан завқ олишса, бас. Тактика эса таркибда қандай ижрочилар жамланишганига боғлиқ.

- Мураббийлардан қай бири ижобий таъсир кўрсатган?

- Шубҳасиз, Висенте Дель Боске.

- Ҳозиргилардан кимни эътироф этасиз?

- Зидан, Маурисио Почеттино, Хосеп Гвардиола... Уларнинг футболга қарашлари меникига яқин.

- Хорхе Сампаолининг Аргентина термаси билан муваффақият қозонишига ишонасизми?

- Шундан умидворман. Аргентина футболининг янги авлоди жуда иқтидорли, аммо омад келмаяпти. Ҳамюртларим ҳозиргача бир қатор совринларни ютишлари мумкин эди, бироқ... Мисол учун, жаҳон биринчилиги финалида ютқазиб қў- йишди, Америка кубоги ҳал қилувчи баҳсида 2 марта муваффақиятсизликка учрашди. Аслида жиддий совринни қўлга киритиш миллий жамоа учун ҳам, Лео Месси учун ҳам ўта муҳим...

Киритилди: 15.07.2017 12:00. Ўқилди: 5966 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.04.2024. Ла-лига. 31-тур.
21:30
Мальорка
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.