Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Себальоснинг Севильядан Мадридга қадар босиб ўтган йўли

Польшада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси Дани Себальос янги мавсумни «Қироллик клуби»да бошлайдиган бўлди.

Севилья яқинида туғилиб-ўсган ёш иқтидор соҳибини Андалусиянинг бош жамоаси тизимига жалб этиш мутахассисларга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Дани 8 ёшда «Се­вилья» академиясининг ўқувчисига айланди. Бироқ тез орада севильяликлар орзуси чиппакка чиқди - Себальосда сурункали бронхит хасталиги аниқланганди. Мураббийлар фикрича, бу иллат Данининг чинакам профессионал даражасига кўтарилишига тўсқинлик қиларди.

Шу сабабли 13 ёшли иқтидор соҳиби камтарин «Утрер»га бериб юборилди. Бронхит асоратидан эса дарак бўлмади. Шу сабабли Себальос «Утрер»даги икки йиллик фаолиятидан сўнг «Севилья»нинг ашаддий рақиби - «Бетис»га йўл олди. «Севильяда жуда бахтсиз эдим, «Бетис»дагилар эса маҳоратимни муносиб баҳолашди», - дейди Дани яқин ўтмишдаги фаолияти ҳақида.

Чиндан ҳам ўта қисқа вақт ичида ярим ҳимоячи сўнгги ўн йилликдаги келажаги порлоқ ёшлар қаторидан жой олди, 18 ёшида клуб етакчисига айланди. Айниқса, жамоа сегундага тушиб кетган 2014 йили самарали тўп суриб, 5 гол муаллифи бўлди ва «Бетис»нинг элитага қайтишига катта ҳисса қўшди. Мутасаддилар эса ёш иқтидор соҳиби билан тузилган шартномани 2020 йилга қадар узайтириб, товон пулини 15 млн. қилиб белгилашди.

Примерадаги дебют мавсумидан кейин Себальосга «Наполи», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Атлетико»дан «совчилар» кела бошлашди. «Реал» ҳам ўз скаутларини юборди. Аммо футболчи барча таклифларни рад этди. Эҳтимол, ўшанда Дани янги жамоада бешинчи захира ўйинчига айланиб қолишдан чўчигандир?

Ахир у «Реал» ва «Барса»дан жиддий таклифлар тушган бугунги кунда ҳам бир йил ижарада тўп суришига рухсат беришларини сўраяптида. Мақсади - мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиш, тўхтаб қолмаслик. Ҳозир Себальос Марко Асенсио ва Хесус Вальехо билан биргаликда Испаниянинг асосий умиди бўлиб турибди. Мазкур учлик аввалига U-19 тоифасидаги мусобақанинг финалида мукаммал даражада шаклланган Германияга имкониятни бой берди.

Сўнгги қитъа биринчилигида Себальос 3та учрашувда тўлиқ тўп суриб, биронта гол урмади, атиги битта самарали узатмани амалга оширди. Лекин барибир, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган «Атлетико» вакили Саулни ортда қолдириб, мусобақанинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлди. Бунинг асосий сабаби шундаки, Польша майдонларида Дани ёшига хос бўлмаган даражада ишончли ўйин намойиш этди. Ҳаттоки, имконият бой берилган немисларга қарши баҳсда ҳам уни энг фойдали ўйинчи сифатида эътироф этишди.

Италия билан кечган беллашув Себальос учун энг омадлиси бўлди. Ярим ҳимоячи рақиблардан бир неча марта тўпни олиб қўйиб, жамоадошларини қулай вазиятларга олиб чиқди. Бир марта майдон марказидан рақиб жарима майдончасигача рейдни амалга оширди. Рақибларидан ортда қолмасликка одатланган марказий ярим ҳимоячи ҳимояланишни ҳам, ҳужумга ўтишни ҳам рисоладагидек бажара олади. «Бетис»да у кўпроқ марказда тўп сурарди, гарчи қанотларда ҳам ишончли ҳаракатлансада.

Себальоснинг асосий устунлиги тез фикрлай олишида. Воқеалар ривожини олдиндан англаб, нафақат рақиблари, балки шерикларидан ҳам тезроқ фикрлайди. Жамоадошлари тўпни эгаллаган пайт Дани унинг қаерга узатилишини аниқлай олади, тўпни қабул қилмай туриб, кимга узатишини ҳам белгилаб қўяди.

Ана шу хусусияти билан Иньеста ва Пирлони эслатади. «Иньеста ҳар бир испаниялик ёш футболчи учун ўрнак бўла олади. У майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам етакчи. Шу боис хоҳ клуб бўлсин, хоҳ терма жамоа ўйин суръатини у белгилайди», - деганди Дани шу йилнинг бошида.

Ёш ярим ҳимоячи юксак техника маҳорати билан ҳам тенгдошларидан ажралиб туради. Тўпни назоратдан қочирмаслик, аниқ мўлжаллаш қобилияти қийин вазиятларда унга қўл келади. Унинг универсал ўйинчилигига эса статистик кўрсаткичлар орқали ишонч ҳосил қилиш мумкин: ҳар бир учрашувда ўртача 2,05 марта рақиблар томонидан узатилган тўпларни эгаллаб олади, 3,3 марта тўпни улардан олиб қўяди.

Сўнгги пайт­ларда «Бетис» мураббийлари уни кўпроқ плеймейкер позициясига туширишаётганди. Футболчи тўпни керакли пайт олдинги чизиққа етказиб беришни, индивидуал маҳорати ёрдамида самарали рейдлар уюштиришни ҳам қойиллатади. Қўшимчасига, тўпсиз қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Тўғри, деярли барча ёш футболчилар каби Себальос ҳам айрим салбий одатлардан холи эмас. Ўзининг кераксиз ҳаракатлари ва йиқилишлари билан кўпчилик мухлисларидан ажраб қолиши мумкин.

Шунингдек, жиззакилиги учун кўпинча рақиб ўйинчиларини мувозанатдан чиқаришга уринади. «Твиттер»даги бемаъни эътирофлари эвазига у Жерар Пике каби кўпчиликнинг нафратига дучор бўладиган футболчига айланиши мумкин. Бироқ интернет ҳаммасини билади - Касильяс ва Карбонеро шаънига йўлланган ҳақоратлар.

Ёзувлар бундан 2-4 йил аввал пайдо бўлгани боис, кўпчилик уни ўсмирларга хос шўхлик сифатида қабул қилган. Албатта, ёш футболчининг фаолиятида ижобий эътирофлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Мессининг обрўсини тўкмоқчи бўлган шоввозларга Леонинг 4та «Олтин тўп» сурати билан жавоб қайтарганди.

Себальос қайси жамоани танлаши бир ҳафта давомида Испания нашрларининг диққат марказида бўлди. «Барселона»га Иньеста ўрнини тўлдириш учун айнан Дани Се­бальос зарур эди. «Реал» эса ўз ўлжасини осонликча бериб қўядиган жамоа эмас.

Хуллас, футболчининг қарорини кутишдан зериккан «Қироллик клуби» Дани олдига ультиматум қўйди: «8 июлга қадар ўз розилигини билдиради ёки келишув барбод бўлади».

Себальос шу тариқа 6 йиллик шартномага имзо чекди. «Реал», ўз навбатида, ярим ҳимоячи учун асосий таркибдан жой ажратишни ваъда қилди. Шу тариқа жамоа мамлакатнинг ёрқин ёшлари - Асенсио, Льоренте, Вальехо ва Себальосни бир ерга жамлади.

 

Киритилди: 21.07.2017 11:01. Ўқилди: 6728 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.