Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бетис» «Реал»нинг бетига «тарсаки» туширди

Испания чемпионатининг 5-турида кутилмаган натижа қайд этилди. "Реал" ушбу мавсумда ўз уйида ўтказган учинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Мадридликлар бу сафар "Бетис"ни нафақат мағлуб эта олишмади, балки аламли мағлубиятга ҳам учрашди. Боз устига, Зидан шогирдлари рақид дарвозасини ишғол қила олмай, мазкур ўйинда қайд этилиши керак бўлган жаҳон рекордини ҳам янгилай олишмади. Голли серия узилиб қолди. Аламли, жуда ҳам аламли.

Андалусияликларга қойил қолиш керак. Жамоа биринчи бўлимда "Реал" билан тенгма-тенг ўйнади, ҳужумга ҳужум билан жавоб берди. Тўғри, баъзи вазиятларда "Мадрид"га омад етишмади, аммо "Бетис" жиддий кураш олиб борди.

Иккинчи бўлимда мухлислар ҳаммаси жойига тушишини кутишди. Зидан жамоасининг босими баҳснинг 70-80-дақиқаларга келиб ўзининг энг юқорисига чиқди. Аммо меҳмонлар яхши ҳимояланишди, Антонио Адан ўз дарвозасини мустаҳкам қўриқлади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда қақшатқич қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Антонио Санабрия ўз имкониятидан самарали фойдаланиб, "Бетис" 3 очко келтирувчи гол муаллифига айланди.

Дарвоқе, дисквалификация муддатини ўтаб, "Реал" сафига қайтган Криштиану Роналду ҳам ўз жамоасига ёрдам бера олмади. Португалиялик футболчи иккита қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаларидан бири устунга тегиб қайтди...

Ушбу ғалабадан кейин "Бетис" ўз очколарини 9тага етказди ҳам "Реал"ни 7-ўринга туширган ҳолда, ўзи 6-поғонага жойлашиб олди. Зидан жамоаси энди пешқадам "Барселона"дан нақ 7 очкога ортда қолмоқда.

Испания Ла лигаси, 5-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "БЕТИС" 0:1 (0:0)
Гол: Антонио Санабрия 90+4' (0-1).
«Реал Мадрид» (Зайниддин Зидан): Кейлор Навас – Дани Карвахаль, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марсело (Лукас Васкес 71') – Каземиро, Лука Модрич (Борха Майораль 72'), Тони Кроос, Иско (Марко Асенсио 67') – Гарет Бэйл, Криштиану Роналду.
«Бетис» (Кике Сетьен): Антонио Адан – Антонио Барраган, Аисса Манди, Зухаир Феддаль, Риза Дурмиси – Виктор Камараса (Андрес Гуардадо 44'), Хави Гарсия, Фабиан Руис (Хоакин Санчес 79') – Франсис Герреро (Риад Будебуз 61'), Кристиан Тельо, Антонио Санабрия.
Ҳакам: Матеу Лаос.
Огоҳлантиришлар: йўқ — Кристиан Тельо 36', Аисса Манди 38', Зухаир Феддаль 58'.
2017 йил 20 сентябрь. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу».

Киритилди: 21.09.2017 06:03. Ўқилди: 17583 марта. Фикрлар: 39 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Манчестер Сити
1-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.