Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал” тарихидаги энг зўр беш таркиб

Мадрид клуби мухлислари рейтинг сифатида берилган ўринларни жиддий қабул қилмагани маъқул. Бу ерда узоқ даврдан буён ишқибозлар хотирасида муҳрланган ҳамда клуб музейига кўплаб совринлар келтирган таркиблар ҳақида сўзламоқчимиз, холос. - Нега эди охирги беш йилликдаги “Реал” футболчилари юқори ўринда эмас? – дея таажубланманг ҳам. Шошилманг, чунки - Криштиану Роналду, Серхио Рамос ва унинг дўстлари борасида  якун ясаш ноўрин, сабаби уларни ҳали кўплаб совринлар кутиб турибди.

5 . Рикардо Саморанинг «Мадрид» жамоаси – 1931-1936
Ютуқлари: 2 та  Ла лига, 2 та Қирол Кубоги,  Манкомунадо 5 соврини.
Тренерлар: Липпо Херцка, Роберт Ферт, Франсиско Бру.
Порлаган юлдузли таркиби: Рикардо Самора (фотода), Хасинто Кинкосес, Эррасти Сириако, Мануэль Оливарес.

1930-йилларда ҳам  мадрид клуби беш бора Қирол Кубоги ва бир нечта ҳудудий совринлар эгаси бўлиб, жипслашган жамоа сифатида танилиб бўлган эди. Лекин, ўша пайтда “бланкос”ларни ҳали буюк клуб сифатида тилга олмас эдилар. У даврларда  Пиреней  футболи Бильбаолик басклар қўлида бўлган. Ишқибозлар ёдида қолган ўша йилларни “Реал” тарихидаги ривожланиш даври деб атасак тўғри бўлар.

4 . 1974-1979 йиллардаги « Реал »
Ютуқлари: 4 та Ла лиги, Қирол Кубоги
Мураббийлар: Милян Милянич, Луис Моловни.
Таркиби: Карлос Сантильяна, Пирри, Висенте дель Боске (фотода), Амансио, Хосе Антонио Камачо, Хуанито, Пауль Брайтнер, Ульрих Штилике, Гюнтер Нетцер.

Мураббий Мигел Муньоснинг “олтин даври”дан сўнг “Мадрид”да Луис Моловни ва Милян Милянич йиллари бошланди. Тўғри, “бланкос”лар ўша маълум даврда бир дона ҳам Европа миқёсидаги совринни қўлга киритишмаган бўлсаларда, клуб ишқибозларга ёқадиган ўйин намойиш қилар эди. 1974- йилнинг баҳорида Моловни Қирол Кубоги финалида “Барселона”ни  тор-мор этгач унинг ўрнига ёш мутахассис Милянич келган. Югославиялик мураббийга ажойиб футболчилар : Сантильяна, Нетцер, Камачо ва Дель Боске ҳамда тажрибали Пирри ва Амансиолардан иборат таркиб мерос қолганди. Тажовузкор Пауль Брайтнерни ёзда сотиб олиниши Миляничга бошланғич таркиб борасида умуман муаммолар қолдирмади. Югославиялик мураббий биринчи мавсумни ўзидаёқ Ла лига ва Қирол Кубогини қўлга киритиб  “дубль”га эришди.

3 . 1996-1999 йиллардаги «Мадрид»
Ютуқлари: Ла лига, чемпионлар Лигаси, Испания Суперкубоги, Қитъалараро кубок.
Мураббийлар: Фабио Капелло, Юпп Хайнкес, Гус Хиддинк.
Асосий юлдузлари: Фернандо Йерро, Рауль, Роберто Карлос, Давор Шукер, Предраг Миятович, Фернандо Редондо, Кларенс Зеедорф.

1996 йилнинг бошида “Реал”ни чемпионликка бошлаб борган мураббий Хорхе Вальдано муваффақиятсизликлар сабаб ишдан кетади.  Унинг ўрнига “Милан” билан мўжизаларни рўёбга чиқарган Фабио Капелло келган.  Капеллодаги ижрочилар йиғиндисини фантастик деб аташган: Йерро, даҳо футболчи Редондо ва борган сари кучайиб бораётган Раул ёнида Зеедорф, Миятович, Шукер яна Роберто Карлос.  Италиялик мутахассисдан ўз бошига қўнган бахт қуши янглиғ таркибни жой-жойига қўйиш талаб қилинар эди, холос. Фабио ишончни оқлади. Капелло бошчилигидаги «Бланкос» ни 90- йиллардаги энг зўр жамоалардан бири деб аташ мумкин. Улар йўл-йўлакай буюк футболчи Роналдо етакчилигидаги “Барселона”ни ортда қолдириб чемпион бўлишди. Фақат мана шундай таркиб билан Еврокубокларн қўлга киритилмагани мухлисларни хафа қилди, холос.

2 . Висенте дель Боске « Реал » и – 1999-2003-  йиллар
Ютуқлари: 2 та Ла лига, 2та чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги, Испания Суперкубоги, Қитъалараро кубок.
Мураббий: Висенте дель Боске.
Асосий юлдузлари: Рауль, Роберто Карлос, Икер Касильяс, Фернандо Йерро, Луиш Фигу, Зинеддин Зидан, Рональдо, Фернандо Редондо, Гути, Фернандо Морьентес, Стив Макманаман.

Тошакнинг қалтираб турган қўлидан жамоани қабул қилиб олган дель Боске ўйиндаги боғлиқликни йўлга қўя бошлади. 1999-йилнинг охири примерода «Депортиво» ёнига келганни тишлаб отиб юбораётган пайт.  Лекин, чемпионлар Лигасида имкониятлар сақланган бўлиб Дель Боске бундан самарали фойдаланишга ҳаракат қилди. Мураббий дарвозага 18-ёшли Касильясни қўйиб, футболчиларга бир бутун жамоа қандай бўлишини тушунтирди. Руҳланган “Мадрид” еврокубок чўққиси томон чопиб борарди. Редондо, Гути ва Макманаман майдон марказидаги муаммоларни ҳал қилса,  Рауль-Морьентесдан иборат ҳужумчилар дуэти Николя Анелька ёрдамида ҳар қандай дарвозага йўл топиш устасига айланишди. Чемпионлар Лигасида ёрқин йўл “Валенсия” эзиб ташлаш финали билан якунланган бўлсада, мадридликлар Испанияда бешинчи ўринни эгаллашди, холос.

1 . 1984-1990 йиллар «Бутрагеньо бешлиги »  
Ютуқлари: 5 та Ла лига, 2та  УЕФА Кубоги, Қирол Кубоги, 2та Испания Суперкубоги, Испания лигаси Кубоги.
Мураббийлар: Амансио, Луис Моловни, Лео Беенхаккер, Джон Тошак.
Юлдузли таркиби: Эмилио Бутрагеньо (фотода), Мичел, Мартин Васкес, Мигель Пардеса, Маноло Санчис, Хорхе Вальдано, Хуанито, Уго Санчес, Чендо.

80-йиллар ўрталарига келиб, мадридликлар футбол мактабининг беш вакили  испан футболини ҳайратда қолдирганича “бланкос”лар тарихига ўз исмларини ёздириб қўйишди. 1983-йили жамоанинг асосий таркибида Бутрагеньо, Васкес, Санчис ва Пардеса пайдо бўлиб бир йилдан сўнг улар қаторига Мичел қўшилди. Амансио бошчилигидаги йигитлар ажойиб иқтидор соҳиблари бўлиб, катта ғалабаларга чанқоқ эдилар. Журналистлар уларни ўша пайтдаги “Мадрид”нинг етакчи футболчисига боғлаб «Бутрагеньо бешлиги »  дея аташган.
 

Элмурод ЭРМАТОВ тайёрлади

Киритилди: 30.12.2014 13:27. Ўқилди: 9443 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.